Бугун 21 март, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 20.03.2026 16:00
      • Нефтчи
      • 3:1
      • Локомотив
      • 20.03.2026 17:00
      • Насаф
      • 0:1
      • Сурхон
      • 20.03.2026 18:15
      • Сўғдиёна
      • 2:4
      • Пахтакор
  • «A» Серия
      • 20.03.2026 22:30
      • Кальяри
      • 0:1
      • Наполи
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • 0:2
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • -:-
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • -:-
      • Торино
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Лечче
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • 2:1
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:30
      • Брайтон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • -:-
      • Челси
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • -:-
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Жирона
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • -:-
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • -:-
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Бетис

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қиролича Елизавета ва футбол — бир бутунлик

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

8 сентябрь куни Букингем саройидан нохуш хабар тарқалди - Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қироличаси Елизавета II 97 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

 14та мустақил мамлакат қироличаси футболни чинакамига яхши кўрарди. Бунга далиллар етарли. Cham-pionat.com сайти Буюк Британия мотамига лоқайд қарамай, 1952 йилнинг 6 февралидан буён тахтда ўтирган Елизавета II ва футбол ўртасидаги боғлиқликларга алоҳида тўхталди.

Қиролича футболга биринчи марта 70 йил олдин тушган, яна дарҳол топ-ўйин­га! Айтишларича, Елизавета ёшлигида одамови бўлган. Ҳаттоки, Англияда ёш малика одамлардан кўра, отларни кўпроқ яхши кўриши ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Аргумент мантиқан тўғри, ҳар ҳолда, от спорти зодагонларнинг энг севимли машғулотлари ҳисобланади. Хуллас, мамлакат аёнлари маликани халққа яқинлаштириш учун қизиқарли юришни ўйлаб топишган: уни футболга таклиф қилиш, яна дарҳол топ-даражадаги ўйинга! Хўш, улар қироличани қайси ўйинга чақиришганди? Албатта, Англия кубоги финалига. 1953 йил, «Уэмбли» стадиони. Ўшанда «Блэкпул» ва «Болтон» клублари 100 минг мухлис ҳайқириқи остида мамлакат кубоги учун майдонга тушганди. Якунда «Болтон» ғалаба қозонади ва ғолибларга медаллар ҳамда кубокни айнан Елизавета топширади. Қироличанинг футболда кўриниш бергани Британия аудиториясига ёқиб тушади. Елизавета ҳам трибунага тез-тез кўтарилиб туриши кераклигини тушунади.

Англияда ўтказилган ЖЧ-66да ғалаба қозонган инглизларни Елизаветанинг шахсан ўзи тақдирлаганди ва кейинчалик Гарет Саутгейтга мактуб йўллади. Уч карра юриш: ЖЧ финал раунди Англияда, «уч шерлар» чемпион, жаҳон кубогини қироличадан олиш. 1966 йилнинг 30 июль куни Британия жамоаси илк марта (ҳозиргача охирги марта) сайёрамизда тенгсиз бўлди. Инглизлар турнир финалида Германия термасини 4:2 ҳисобида енгишганди. Ўшанда Жефф Херст «хет-трик» қайд этди. Табиийки, бутун қироллик ўша кунни алоҳида энтикиш билан эслайди. Жумладан, бу ютуқ Елизавета учун ҳам катта аҳамият касб этарди. У Евро-2020 финали олдидан Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейтга ёзган мактубида шуни таъкидлаганди: «55 йил муқаддам Бобби Мурга жаҳон кубогини топшириш ва мундиал финали футболчилар, мураббийлар, жамоа ходимлари учун нимани англатишини кўриш бахтига муяссар бўлгандим. Ўзим ва бутун қироллик оиласи номидан Англия миллий жамоа­сини Европа чемпионати финалига чиққани билан табриклайман ва сизларга энг яхши тилакларимни йўллайман. Умид қиламанки, охир-оқибат тарихга нафақат муваффақиятларингиз, балки машаққатли йўлда кўрсатган руҳиятингиз, садоқатингиз ва ғурурингиз ҳам муҳрланади». Елизавета II, Буюк Британия қироличаси. 

Елизавета яширинча «Арсенал»ни қўллаб-қувватларди ва Сеск Фабрегасни алоҳида қадрларди. Қироличанинг қайси клубга хайрироҳ эканлигини аниқлаш Британия таблоидларининг орзуси эди. Буни билиш учун ҳаттоки, Букингем саройи ишчиларига пора беришгача борилган. Қиролича «Миллуолл» ва «Вест Хэм»­га мухлиса экани ҳақида ёзилган, аммо бу маълумотлар тасдиқланмаган. Кейинчалик маълум бўлишича, Елизавета II 2006 йили «Арсенал» учун қурилган янги стадион - «Эмирейтс»нинг очилиш маросимида шахсан иштирок этишни хоҳлаган, аммо саломатлиги монелик қилган. Қиролича узр сифатида жамоани ўз қабулига таклиф этди. Испаниялик Сеск Фабрегас қиролича билан учрашувдан кейин бир маълумотни ошкор қилганди: «Елизавета узоқ вақтдан буён «Арсенал»га маҳлиё эканини тан олди». Қиролича эса бунга муносабат билдиргани йўқ. Хуллас, маълумот ростми ёки ёлғон - буни фақат Испания термаси собиқ ярим ҳимоячиси билади.

«Арсенал» ҳимоячиси қиролича учун фаолиятини якунлашга ҳам тайёр эди. Букингем саройидаги ўша учрашувда «Арсенал»нинг яна бир футболчиси ажралиб турди. Ҳимоячи Эммануэль Эбуэ The Guardian нашрига берган интервьюсида воқеа тафсилотини баён этганди: «Саройга кирганимиз ҳамоно Тьерри Анри мендан ортиқча гапирмаслик ва қиролича билан ҳазиллашмасликни сўради. Албатта, унга бу масалада ваъда бердим. Елизавета ҳамма билан қўл бериб кўришганида эса, унинг ёқимтойгина кучукчаси эътиборимни тортди. У мендан ҳол-аҳвол сўраганида, ҳаммаси ичимдан портлаб чиқди: «Йўқ, футболда ортиқ қолишни хоҳламайман, итларингизга ғамхўрлик қилмоқчиман!» Шунда ҳамма кулиб юборди!» 

Британия тожи вориси ҳам футболни яхши кўради, лекин бошқа клубга мухлислик қилади. Энди тахтга Елизаветанинг ўғли шаҳзода Чарльз ўтиради. Журналистлар Буюк Британиянинг бўлажак қироли кимга тарафкаш эканлиги ҳақида аниқ тушунчага эга эмаслар, аммо Daily Mirror ва The Sun нашрлари маълумоти бўйича айтсак, у «Бернли»ни яхши кўради. Ғай­-риоддий танлов!

Қиролича Елизавета II вафоти муносабати билан АПЛнинг 7-тур ўйинлари қолдирилди. 10-12 сентябрь кунларига белгиланган учрашувларнинг янги санаси кейинроқ маълум қилинади. The Telegraph нашри хабарига кўра, дафн маросими ва хавфсизликни  таъминлаш масаласи туфайли 8-тур ҳам сурилиши мумкин. Чунончи, полициянинг катта кучлари айнан дафн маросимига жалб этилади.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:19, 19.09.2022. Ўқилди: 1717 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
7 Локомотив Қувончбек Абраев 2
8 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
9 Андижон Мартин Боакье 2
10 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик