Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба.

      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • 1:1
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • 2:1
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
  • Суперлига
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • 1:3
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • 4:0
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • 0:5
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • 1:0
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 33 85
2 Реал Мадрид 33 74
3 Вильярреал 32 62
4 Атлетико 32 57
5 Бетис 33 50
6 Сельта 32 44
7 Хетафе 33 44
8 Реал Сосьедад 32 42
9 Атлетик Бильбао 32 41
10 Осасуна 32 39
11 Райо Вальекано 32 38
12 Эспаньол 32 38
13 Жирона 32 38
14 Алавес 33 36
15 Валенсия 32 36
16 Эльче 32 35
17 Мальорка 33 35
18 Севилья 32 34
19 Леванте 32 32
20 Реал Овьедо 32 28

Ўтган ўйинлар. 33-тур

33-тур Атлетик Бильбао 1-0 Осасуна
33-тур Мальорка 1-1 Валенсия
33-тур Реал Мадрид 2-1 Алавес
33-тур Жирона 2-3 Бетис
33-тур Эльче 3-2 Атлетико
33-тур Реал Сосьедад 0-1 Хетафе
33-тур Барселона 1-0 Сельта
33-тур Леванте 2-0 Севилья
33-тур Райо Вальекано 1-0 Эспаньол
33-тур Реал Овьедо 1-1 Вильярреал

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Баҳодир Аҳмедов: «Кувайтдаги Осиё чемпионатидан соврин билан қайтмоқчимиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал т.ж. / Эркаклар футзал т.ж.
Рукн: Интервьюлар
A A A

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси келаси ҳафтада Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Кувайтга жўнаб кетади. Терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ва жамоамиз аъзоси Даврон Чориев Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизматига интервью берди.

Баҳодир Аҳмедов: — Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни яхши кетмоқда. Йигитларда машғулотларда яхши меҳнат қилишяпти. Улардан кўнглим тўқ. Яна 2та машғулот ўтказиб, 22 сентябрь куни Кувайтга учиб кетамиз. У ерда ҳамма шуғлотларни давом эттирамиз. Биринчи ўйинимиз эса 27 сентябрь куни бўлиб ўтади. Туркманистонга қарши бўладиган илк ўйинданоқ мухлисларимизни хурсанд қилишга интиламиз.

— Даврон, жамоадаги муҳит қандай? Ўйинчиларимиз бу мусобақадан нималарни кутишяпти?
Даврон Чориев: — Жамоадаги муҳит жуда яхши, кайфяитлар аъло. Жисмоний тайёргарлик бўйича ёрдамчи мураббийлар келган, уларнинг кўмагида иш олиб боряпмиз. Мақсадимиз — олий, чемпионликни қўлга киритиш. Барча йигитларнинг фикру зикри ғолибликка қаратилган. Худо хоҳласа, Ўзбекистонга ёруғ юз билан қайтамиз, деган умиддаман.

— Баҳодир ака, сиз анчадан бери Нодир Элибоев билан жуфтликда ишлаб келасиз. Ундан ташқари, жамоага испаниялик мутахассис ёрдам бермоқда. Умуман олганда, мураббийлар штаби ҳақида маълумот бериб ўтсангиз.
Баҳодир Аҳмедов: — Ҳа, жамоа мураббийлар штабига испаниялик мутахассис қўшилган. Бундан ташқари, дарвозабонлар мураббийи бўлишини ҳам истагандик. Аммо бунинг уддасидан чиқа олмадик. Ушбу вазифани Рустам Умаровга юкладик. Жамоамиз жуда аҳил. Худо хоҳласа, халқимизга байрам қувончини улашишни мақсад қилганмиз.

— Терма жамоамиз сафига янги футзалчилар қўшилганини кўряпмиз. Янгилар жамоага қанчалик қўшилиб кета олишди? Қайси чизиқларни янгиладингиз? Қайси ёшлар ўзларини яхши кўрсата олишяпти?
Баҳодир Аҳмедов: — Аввало тажрибали футболчиларга раҳмат айтаман. Улар ёшларнинг жамоага қўшилиб кетишида ёрдам беришмоқда. Бизда доимо шундай бўлиб келган. Ёшларнинг тезроқ жамоага қўшилиб кетишида тажрибалиларнинг ҳиссаси катта бўлади. Ёшлар ҳақида фақат илиқ фикрларни айта оламан. Шафран, Далер, Асилбек, Хайрулла каби ёшларни ажратиб кўрсатишим мумкин.

— Давронни яқингача ҳам ёш футболчи деб атаб келарди. Энди сиз тажрибали футзалчига айландингиз. Кириб келган ёшларнинг жамоага қўшилиб кетишида сизда ҳам масъулият бор.
Даврон Чориев: — Ёшларга қўлдан келганча билганларимизни ўргатамиз. Баъзида улар хато қилган пайтларда қаттиқ гапириб юборамиз. Бунинг учун улардан хафа бўлмасликларини сўрардим. Асосий билимларни мураббийлар беришади. Уларда тушунмаган жиҳатлар бўлса, биз ўргатишга ҳаракат қиламиз. Мемнимча, терма жамоамиз ишончли қўлларда деб айта оламан. Улар орасида иқтидорлилари кўп. Терма жамоамизда авлодлар алмашув жараёни бошланди. Жамоамизда 2002-2003 йилларда туғилган футзалчилар бор. Буни катта ўзгариш дея оламиз.

— Уларнинг маҳоратига шубҳа қилмаймиз, аммо катта турнирларнинг ўзига хос босими бўлади. Уларни бундай мусобақаларга руҳан тайёрлаш қандай кечмоқда?
Баҳодир Аҳмедов: — Уларга буни тушунтириб боряпмиз. Ҳеч нарсадан қўрқмасдан, ҳеч нарсани ўйламасдан, мураббийнинг кўрсатмасига амал қилинса, муаммо юзага келмайди.

— Тайёргарлик жараёнида кўнггингиз тўлмаган ёки амалга ошмаган режаларингиз бўлдими?
Баҳодир Аҳмедов: — Ҳаммаси жойида бўлди. Фақат битта муаммо — Кувайтда ўртоқлик учрашувларини ўтказишни ният қилгандик, аммо ОФК ҳеч бир терма жамоага Кувайтда ўртоқлик ўйинини ўтказиш имконини бермади. Қолган ишларда муаммо бўлмади.

— Ироққа қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида терма жамоамиз мағлубиятга учради. Бу эса бизни бироз хавотирга солди.
Баҳодир Аҳмедов: — Хавотирга ўрин йўқ. Биз ҳар иккала ўйин куни эрталаб жисмоний тайёргарлик бўйича машғулот ўтказиб, кечаси ўртоқлик ўйинини ўтказдик. Бу баҳсларда футзалчиларимиз чарчоқ ҳолатида тўп тепишди. Мақсадимиз — Осиё чемпионатига юқори формада бориш.

— Аввалги Осиё чемпионатида 3-ўринни эгалладик. Авлодлар алмашуви бошланганига қарамай, янада юқорироқ ўринга умид қилсак бўладими?
Баҳодир Аҳмедов: — Албатта, юқорироқ мақсадларни олдимизга қўйпмиз. Мақсадимиз — чемпионлик. Тайёргарлик шунга қаратилган. Йигитларга ишонаман. ЖЧдаги ўйнаганимиздек ҳаракат қилсак, энг юқори ўринни эгаллаймиз.

— ЖЧдан кейин кўп футзалчиларимиз кейинги сафар Эронни мағлуб этамиз, деган мазмунда гапиришди. Ушбу ният ҳамон сақланиб турибдими?
Даврон Чориев: — Иштиёқдан ташқари, Эронга қарши реванш кайфияти бор. Бу рақибни ютиш вақти келди. Бу жамоага қарши баҳсларда кўп гол уряпмиз. Аввалги тўқнашувларимизда бундай ҳолат кузатилмасди. Демак, бу жамоани ютсак бўлади.

— Бевосита гуруҳ босқичига тўхталсак. Рақибларимиз — Баҳрайн, Туркманистон ва Тожикистон. Рақибларимиз ҳақида қанчалик маълумотга эгасиз? Гуруҳдаги асосий рақибимиз ким бўлади?
Баҳодир Аҳмедов: — Гуруҳдаги ҳар бир жамоа асосий рақиб бўлади. Чунки ҳар бир жамоа ўз олдига мақсад қўяди. Бу рақибларга қарши осон ўйин кутмаяпман. Уларнинг ҳар бири кучли. Ҳар бир рақибга кучли иштиёқ билан ўйнаш керак.

— Пандемия туфайли маълум вақт мусобақалар ўтказилмади. Терма жамоамиз бу сафар ўзини Осиё чемпионатининг етакчиси сифатида ҳис этадиган турнир соғинган бўлса керак?
Баҳодир Аҳмедов: — Ҳа, сўнгги марта Осиё чемпионати 2018 йилда ўтказилганди. ЖЧдан олдин Таиланддаги мусобақада иштирок этдик, аммо Осиё чемпионатининг савияси ўзгача.

— Даврон, мухлисларимиз футзалчиларимизни яхши кўришади. Ўйинчилар ҳам мухлислар билан мулоқотдан қочмайди. Кетиш олдидан ишқибозларга айтар сўзингиз борми?
Даврон Чориев: — Ўзбекистонлик мухлисларга раҳмат айтаман. Шу даражага етишишимизга уларнинг ҳиссаси бор. Улар кўча кўйда бизни кўришганида доимо илиқ муносабатда бўлишади. Кувайтдаги Осиё чемпионати бизга мухлислик қилинг, деб қоламан. Сизларни уялтириб қўймасликка ҳаракат қиламиз.

— Бизнинг жамоа ҳар доим охиригача жанг қилади. Бу галги мусобақада жанг қилиб, мағлуб бўлмасдан, юртимизга ғалаба билан қайтишингизни тилаб қоламиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:19, 20.09.2022. Ўқилди: 2328 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 21
3 Барселона Ламин Ямаль 16
4 Осасуна Анте Будимир 16
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 13
7 Барселона Роберт Левандовски 12
8 Алавес Лукас Бойе 12
9 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
10 Алавес Тони Мартинес 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик