Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ардус» Ливан чемпионига имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал т.ж. / Эркаклар футзал т.ж.
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кувайт мезбонлик қилаётган футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг иккинчи турида Ўзбекистон чемпиони «Ардус» ва Ливан етакчиси «Ол Спортс» ўзаро тўқнаш келишди. Томонлар биринчи турда турлича натижа қайд этишганди. «Ардус» амалдаги қитъа чемпиони – Япониянинг «Нагоя Оушенс» клуби устидан 4:3 ҳисобида зафар қучган бўлса, ливанликлар Таиланд чемпиони билан жанговор дурангга рози бўлишганди – 3:3.

Кутилганидек Ўзбекистон ва Ливан етакчилари ўртасидаги ўйин қизиқарли ва кескин курашлар билан бошланди. Натижада биринчи бўлимнинг катта қисмида томонлар ўз дарвозалари даҳлсизлигини сақлаб туришди.

Ўйинда ҳисоб 14-дақиқага келиб «Ардус» аъзолари томонидан очилди. Дилшод Раҳматов билан девор услубида конбинация ташкил қилган жамоа сардори Андрей Шлема ливанлик посбон Раби Ал-Кахини ожиз қолдирди. Умуман олганда Осиё чемпионини маҳф эта олган ва мазкур учрашувнинг биринчи бўлимини ажойиб ўтказган Тошкент клубининг иккинчи бўлимда 4та гол фарқи билан ортда қолишини ҳеч ким кутмаганди.

Иккинчи бўлимдаги дастлабки 11 дақиқа ичида ливанликлар ўйин сценарийсини буткул ўзгартириб юбориб, «Ардус» дарвозасига уч бор йўл топишди. Ўз навбатида «Ардус» бу голларга Жонатан Эрнандезнинг голи билан жавоб қайтарди. Бироқ бу ҳаммаси эмасди. Ўйин якунига қадар яна уч бор зафар қучган Ливан чемпиони якуний ҳисобни 6:2 кўринишига олиб келди.

Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати.
2 июль, 2012 йил. 
2-тур, «В» гуруҳи. 

«Ардус» (Ўзбекистон) – «Ол Спортс» (Ливан) 2:6 (1:0) 
Голлар: Андрей Шлема (14), Жонатан Эрнандес (32) – Али Тнеич (24), Ҳолид Такажи (29, 40), Ал-Хамси (31, 40), Рафаэль Карвальо (40). 
Ардус: Дарвозабон: 20.Рустам Умаров: ўйинчилар: 5.Жонатан Эрнандес, 9.Андрей Шлема (с), 11.Артур Юнусов, 17.Шуҳрат Тожибоев. 
Заҳирадагилар: Дарвозабон: 12.Николай Кравченко; ўйинчилар: 2.Дилшод Ирсалиев, 4.Нодир Элибоев, 7.Дилшод Раҳматов, 10.Жамолиддин Шарипов, 14.Константин Свиридов, 15.Фарход Абдумавлонов. 
Рўйхатга киритилмаганлар: 3.Шахзод Бўриев, 6.Жавлон Аноров. 
Ол Спортс: Дарвозабон: 19.Раби Эль Кахи; ўйинчилар: 8.Қосим Кавсан, 11.Бруно Хатакеяма, 14.Рафаэль Карвальо, 17.Ҳолид Такажи. 
Заҳирадагилар: Дарвозабон: 13. Маҳмуд Нуриддин; ўйинчилар: 4.Хассан Тавбе, 5.Али Тнеич, 6.Иброҳим Ҳаммуд, 7.Хассан Зейтун, 9.Али Хамси, 20.Карим Абу Зеид. 
Рўйхатга киритилмаган: 16.Муҳаммад Ажами.

P.S. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Япония чемпиони «Нагоя Оушенс» Таиланд чемпиони «Банк Рбак»ни 5:2 ҳисобида таслим қилди. Шу тариқа сўнгги тур олдидан гуруҳдаги барча жамоаларда навбатдаги босқичга чиқиш имкони сақланиб қолди.  

ЖАМОАЛАР

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1.

Ол Спортс (Ливан)

2

1

1

0

9:5

4

2.

Ардус (Ўзбекистон)

2

1

0

1

6:9

3

3.

Нагоя Оушенс (Япония)

2

1

0

1

8:6

3

4.

Банк Рбак (Таиланд)

2

0

1

1

5:8

1

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:40, 03.07.2012. Ўқилди: 5540 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик