Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ардус» Осиё чемпионатининг «ўлим гуруҳи»ни 1-ўринда якунлади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал т.ж. / Эркаклар футзал т.ж.
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Футзал клублари ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи ўйинида Таиланд чемпиони «Банк Рбак»ни 9:2 ҳисобида мағлуб этган Тошкентнинг «Ардус» клуби ўз тарихида илк бор мазкур мусобақанинг ярим финалига қадар етиб келди. Александр Петров шогирдлари «ўлим гуруҳи» таърифини олган зонани биринчи ўринда якунлаганликлари эътиборга молик.

«Ал-Араби» спорт мажмуасида кечган Таиланд етакчисига қарши ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ томонлар ҳужумларга зўр беришди. Натижада ўйиннинг биринчи дақиқасидаёқ ҳисоб очилиши мумкин эди. Бироқ бу вазиятда Жамолиддин Шариповга озгина аниқлик етишмади. Жавоб ҳужуми ўзини узоқ куттирмади. Кетма-кет икки бор тай футболчилари хавфли зарба йўллашга муваффақ бўлишди ва ҳар иккисида ҳам тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Орадан икки дақиқа ўтиб «Ардус» вакили Фарход Абдумавлонов уч метрлик масофадан аниқ зарба йўллай олмади.

Учрашувнинг 7-дақиқасида тошкентликлар посбони Рустам Умаров ўз маҳоратини намойиш қилди. Умуман олганда таиландлик футболчиларда ҳисобни очиш учун бир қатор имкониятлар бўлганига қарамай, ҳисоб фақатгина 10-дақиқага келиб ўзгарди. «Банк Рбак» сардори Саисорн Паномкор гол муаллифи.

Мазкур ҳисоб тошкентлик футзалчиларни аниқки қаноатлантирмасди. Натижада улар мувозанатни тиклаш учун бор кучлари билан олдинга ташланишди ва буни аъло даражада уддалашди. Ҳисоб очувчи голдан икки дақиқа ўтар-ўтмас «Ардус» олдинга чиқиб олганди. Дастлаб Дилшод Ирсалиев аниқ зарба эвазига мувозанатни тиклаган бўлса, кейинчалик испаниялик легионер Жонатан Эрнандез пенальтидан унумли фойдаланди. Ушбу вазиятда рақиб посбони Жамолиддин Шариповга нисбатан фол ишлатганди. Биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади. «Ардус» кичик устунлик билан танаффусга йўл олди.

Иккинчи бўлим «Ардус» футболчилари учун омадли келди. Унинг дастлабки уч дақиқасида Дилшод Ирсалиев икки бор зафар қучиб, умумий ҳисобда хет-трик муаллифига айланди. Иккинчи бўлимнинг 10-дақиқасига қадар ҳисобни қисқартиришга ўзида куч топа олмаган «Банк Рбак» таваккал қилишни афзал билди ва дарвозабон ўрнига бешинчи ўйинчини майдонга туширди. Вазиятни ўнглаш учун қилинган бу ҳаракат акс таъсир кўрсатиб, тай жамоаси учун қимматга тушди. Бешинчи футзалчи майдонда кўриниш бериши билан Жамолиддин Шарипов майдон марказидан туриб рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди – 5:1.

Бешинчи голни ўз дарвозасидан олиб чиққан «Банк Рбак» кетма-кет иккита хавфли ҳужуми билан ёдда қолди. Ҳар икки сафар ҳам дарвозабон Рустам Умаров ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди. 37-дақиқадан кейин тошкентлик футзалчилар рақиб дарвозасига яна тўрт бор йўл топа олишди. Бу орада Таиланд чемпиони ҳам бир марта гол уришнинг уддасидан чиқа олди. Бешта ўйинчи билан ўйнашнинг жазоси сифатида учрашув қаҳрамонларидан бири – дарвозабон Рустам Умаров ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйганини айтиш ўринли. Таиландликларнинг ноаниқ ҳаракатлари натижасида Умаров бўш қолган дарвозага ўз жарима майдончаси томондан зарба бериб, гол муаллифига айланди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Япониянинг «Нагоя Оушенс» клуби Ливан чемпионини 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Якунда 6тадан очко жамғарган Ўзбекистон ва Япония чемпионлари гуруҳ миссиясини муваффақиятли якунлашди. Ўзаро ўйинда амалдаги Осиё чемпиони «Ардус»га имкониятни бой бергани сабабли, ярим финалга иккинчи жамоа сифатида йўл олди.

Ярим финалда «Ардус» Қатарнинг «Ал-Райян» клубига қарши кураш олиб боради. «Нагоя Оушенс» эса «А» гуруҳини катта устунлик билан якунлаган Эрон чемпиони - «Санае Гити Пасанд» клубига қарши майдонга чиқади. Ҳар икки ўйин 5 июль санасида, Кувайтдаги «Ал-Ярмук» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. «Ардус» иштирокидаги ўйин Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

Қайд этиш керак, Қатарнинг «Ал-Райян» клуби Осиё чемпионатига Тошкент мезбонлик қилган саралаш турнири орқали йўл олганди. Унда «Ардус»га имкониятни бой берган қатарликлар, иккинчи ўрин сифатида қитъа чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишган.

Кувайтдаги турнир давомида ҳам тошкентлик футболчилар мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида анча ёрқин футбол намойиш қилишмоқда. Бунда терма жамоалар фан-клуби сардори Абдураҳмон Фозиловнинг хизматларини қайд этиш ўринли.

3 июль
3-тур, «В» гуруҳи
«Банк Рбак» (Таиланд) – «Ардус» (Ўзбекистон) 2:9 (1:2). 

Голлар: Саисорн Панамкорн (10), Карлос Силва (38) – Дилшод Ирсалиев (11, 22, 23, 37), Жамолиддин Шарипов (31, 39), Жонатан Эрнандес (12-пен, 40), Рустам Умаров (39). 
Огоҳлантиришлар: Данг Пхуок Ан (12), Суттирож Наттапон (14), Вонгкайо Критсато (27), Жанта Пануват (33) – Андрей Шлема (28). 
Банк Рбак: Дарвозабон: 12.Данг Пхуок Ан; ўйинчилар: 2.Карлос Силва, 3.Суттирож Наттапон, 7.Вонгкайо Критсато, 9.Туангкланг Супхавут. 
Заҳирадагилар: Дарвозабон: 18. Тирават Хуммарианг; ўйинчилар: 4.Жанта Пануват, 6.Саисорн Паномкорн (с), 8.Суратсаван Эккапан, 11.Дон, 14.Киаттаёт Чалаямхет, 16.Сантанапрасит Танакорн. 
Ардус: Дарвозабон: 20.Рустам Умаров: ўйинчилар: 2.Дилшод Ирсалиев, 9.Андрей Шлема (с), 10.Жамолиддин Шарипов, 14.Константин Свиридов. 
Заҳирадагилар: Дарвозабон: 12.Николай Кравченко; ўйинчилар: 4.Нодир Элибоев, 7.Дилшод Раҳматов, 15.Фарход Абдумавлонов. 5.Жонатан Эрнандес, 11.Артур Юнусов, 6.Жавлон Аноров. 
Рўйхатга кирмаганлар: 3.Шахзод Буриев, 17.Шухрат Таджибаев.

ЖАМОАЛАР

Ў

Ғ

Д

М

Т-Н

О

1.

Ардус (Ўзбекистон)

3

2

0

1

15:11

6

2.

Нагоя Оушенс (Япония)

3

2

0

1

13:8

6

3.

Ол Спортс (Ливан)

3

1

1

1

11:10

4

4.

Банк Рбак (Таиланд)

3

0

1

2

7:17

0

Бахтиёр Маметов, Кувайт

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:30, 04.07.2012. Ўқилди: 5722 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик