Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 25 56
2 Манчестер Сити 26 53
3 Астон Вилла 26 50
4 Ман. Юнайтед 26 45
5 Челси 26 44
6 Ливерпуль 26 42
7 Брентфорд 25 39
8 Эвертон 26 37
9 Борнмут 26 37
10 Ньюкасл 26 36
11 Сандерленд 26 36
12 Фулхэм 26 34
13 Кристал Пэлас 26 32
14 Брайтон 26 31
15 Лидс 26 30
16 Тоттенхэм 26 29
17 Ноттингем Форест 26 27
18 Вест Хэм 26 24
19 Бёрнли 26 18
20 Вулверхэмптон 26 9

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Челси 0-0 Лидс
26-тур Эвертон 0-0 Борнмут
26-тур Тоттенхэм 0-0 Ньюкасл
26-тур Вест Хэм 0-0 Ман. Юнайтед
26-тур Астон Вилла 0-0 Брайтон
26-тур Кристал Пэлас 0-0 Бёрнли
26-тур Манчестер Сити 0-0 Фулхэм
26-тур Ноттингем Форест 0-0 Вулверхэмптон
26-тур Сандерленд 0-0 Ливерпуль

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

01/01 06:00 Брентфорд - Арсенал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"МЮ"даги сўнгги молиявий воқеаларнинг асосий аспектлари ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / молиявий ҳисоботлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Манчестер Юнайтед" сўнгги 10 йилдаги Европада энг кўп пул сарфлаган жамоа саналади. Бу ҳақидаги айрим эътиборга молик жиҳатлар ҳақида сўз юритишга қарор қилдик. Демак, бошладик.

1. "МЮ" ҳафтасига ортиқча 2 миллион фунт йўқота борган

"Қизил иблислар" раҳбарияти ўтган мавсумда 115,5 миллион фунт йўқотгани ҳақида маълум қилганди. Бу йўқотиш, сўнгги йилдаги 18 фоизлик иқтисодий ўсишга қарамай юз берган. Гарчанд мухлислар яна стадионга қайтганига қарамай, йўқотишлар миқдори 23 миллион фунтгача ўсган. Бу эса "Манчестер Юнайтед"га ҳафталик 2,2 миллионлик йўқотиш қаердан келиб қолганига жавоб бўла олади.

2. Клубдаги футболчилар моаши Европдаги энг юқори кўрсаткич

"МЮ" ўтган мавсумда таркиб футболчилари моаши учун жами 384,2 миллион фунтни сарфлаб юборган. Аммо клуб мавсумни ўз тарихидаги энг ёмон натижа билан якунлади. Гарчанд, ҳамма клублар ҳам бундай ҳисоботларни эълон қилиб улгурмаган бўлса ҳам, "МЮ" бу борада биринчи бўлиши тахмин қилинган. Бу натижа 2020-21 йилларга қараганда 61,6 миллион фунтга кўпроқдир. "МЮ" бу борада "Манчестер Сити"ни ҳам ортда қолдирган.

3. "МЮ" мураббийларни ишдан бўшатгани сабаб уларга 25 миллион фунт тўлаб берган

Ноябрь ойидаги Сульшернинг кетиши, мавсум охирида эса Рангник олиб қолинмагани сабабли, клуб фонди ортиқча 24,7 миллион фунт зарар кўрган. Умуман олганда, Фергюсон кетганидан бери, жамоа мураббийларни ҳайдаш борасида анча фаол. Шу фаоллик раҳбариятга қарийб 58 миллион фунтга айланган. Бу мураббийлар ичида Дэвид Мойес, Луи ван Гал, Жозе Моуриньо ва Сульшерлар бор эди.

4. Клуб қарзи 94,5 миллионга ошган

"МЮ"нинг умумий қарзи 2021 йилдаги 419,5 миллион фунтдан, бу йили 514,9 миллионга етган. Бу эса 22 фоиз ўсиш бўлганини кўрсатади. Бу ҳақида жамоа молиявий масалалар бўйича бўлим бошлиғи Клифф Бати шундай дейди: "2022 йилда маълум қилинган молиявий камомадларга пандемия, мухлисларни тўлиқ стадионларга қайтариш, тижорий ҳамкорлик ва стадионни таъмирлаш ишлари сабаб бўлди".

5. Глейзерлар дивиденд* олишни давом этган

"МЮ"нинг қарзлари деярли чорак марта кўпайган. Аммо клуб эгалари шундай оғир шароитларда ҳам дивиденд олишни давом эттирган. Америкалик ишбилармонларнинг бу борада йиллик олган фойдаси 33,6 миллион фунтни ташкил этган.
Мана шундай фактлар билан "Манчестер Юнайтед" ёзда 200 миллион фунтдан ортиқ пулни трансферларга сарфлади. Кўрамиз, бу қанчалик ўзини оқларкин...

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com

Дивиденд* акциядорлар жамияти фойдасидан акция эгасига ҳар йили бериладиган ва унинг даромадига айланган қисми. Дивиденд миқдори акциядорлар жамиятининг соф фойдаси, акциялар сони ва қийматига боғлиқ. Дивиденд ҳар йили (солиқлар тўланиб, ривожланиш учун ажратмалар чиқарилиб, захиралар тўлдирилгач, облигациялар бўйича фоизлар ва директорларга бериладиган мукофот ҳақи тўлангандан сўнг) акциядорларнинг қўлидаги акция миқдори ва турига мувофиқ тақсимланади.

Киритилди: 17:00, 25.09.2022. Ўқилди: 2420 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 17
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 13
4 Ливерпуль Юго Экитике 10
5 Челси Жоао Педро 10
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10
7 Ман. Юнайтед Бриан Мбемо 9
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 9
9 Ньюкасл Бруно Гимараэс 9
10 Астон Вилла Олли Уоткинс 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.