Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Эквадор 0 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Очкўзликка қарши маккорлик

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Антуан Гризманн «Атлетико»да ажабтовур мавсумни ўтказмоқда. Ҳар бир учрашувда у мунтазам равишда 61, 64-дақиқалар оралиғида майдонга тушади.

Ёзилмаган бу қоида барча турнирларга тааллуқли: Антуан «матрасчилар» сафида 5 марта ички чемпионатда ва 2 бор ЕЧЛда тўп сурди ва 3та ўйинда 3та гол урди. Унинг «Атлетико»си эса кутилганидек, ғалабаларни расмийлаштирди. Лекин Ла Лигадаги охирги турда мадридликлар ҳамшаҳарлари «Реал»ни қабул қилиб муҳим баҳсда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди, ваҳоланки Гризманн мавсумда илк бора 90 дақиқани майдонда ўтказганди.


«Атлетико» Гризманни фақат ярим соат ўйнатмоқда, «Барселона» эса судга тайёрланмоқда

Мадридликлар франциялик ҳужумчини 2021 йилнинг 31 августида ижарага олгандилар. Икки йиллик шартнома уларга 10 млн. еврога тушганди. «Матрасчилар» шу йил ёзда Гризманндан воз кечиши мумкин эди, лекин айнан шартноманингяна бир йилга узайтирилиши баҳсли бандни фаоллаштириб юборди. «Барселона»да энди Гризманни сотиб юборишга умид пайдо бўлди - ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди.

ESPN икки жамоа ўртасидаги баҳс сабабини тушунтириб берди. Ўтган мавсумдаги 37 учрашувнинг 30тасида Антуан 45 дақиқадан кўпроқ вақт ўйнаган. «Барселона»нинг фикрича, футболчини 40 млн. еврога сотиб олиш бандининг кучга кириши учун бу етарли кўрсаткич.

«Атлетико»нинг жавоби: икки мавсумдаги барча ўйинларни ярмида Гризманн 45 дақиқадан кўпроқ тўп суриши лозим. Бу борада жароҳатлар ва дисквалификация қайд этилмаган ўйинлар ҳисобга олинади.

Уч йил аввал Антуан юлдуз мақомида эди. Ўша даврда «Барселона» уни «Атлетико»дан 120 млн. еврога харид қилганди. Шундан кейин 31 ёшли ҳужумчининг ўйинида пасайиш бошланди. Унинг Ла Лига доирасидаги сермаҳсуллиги ҳар мавсумда 20дан ошмай қолди. Ижарадаги дастлабки мавсум «Атлетико»ни қониқтирмади: ички чемпионатнинг 26 ўйинида 3та гол ва 4та ассистни амалга оширди.


2022|23 йиллар мавсумида Гризманн захирадан майдонга тушган ўйинлар:

v  «Хетафе» - 62-дақиқа, гол урди;

v «Вильярреал» - 62-дақиқа;

v «Валенсия» - 64-дақиқа, гол урди;

v «Реал Сосьедад» - 63-дақиқа;

v «Порту» - 61-дақиқа, гол урди;

v «Сельта» - 63-дақиқа;

v «Байер» - 63-дақиқа;

Буларнинг барчаси Россиядаги вазиятга ўхшайди. Роман Широков «Спартак» билан «2}1» кўринишида шартнома имзолаганди. Агар Роман сўнгги мавсумда 15 марта майдонга тушганида, келишув яна бир йилга узаярди. Бироқ у 14та ўйин ўтказди, кейин асосий таркибдаги ўрнини бой берди. Агенти билан 2 ой кутгач, 2016 йил январида «Спартак» билан алоқани узди.

«Атлетико» ижара келишувларининг ҳар бир бандини пухта ўйлаб кўради. Гризманн ёнида Моратадек намуна бор. Жамоа уни «Челси»дан ижарага олган, кейин харид қилган, 2 ойдан сўнг «Ювентус»га ижарага берганди. Жорий мавсумда Альваро Мадридга қайтиб, асосий таркибда ўйнамоқда. Ёзда «Ювентус» 35 млн.ли хариддан воз кечди - бу маблағ Гризманнга ёрдам бериши мумкин эди.

Ҳозир клуб трансфер балансини диққат билан кузатмоқда. 35 млн.дан қимматроқ бўлган сўнгги ўйинчини (Феликс, 127,2 млн.) у 2019|20 йиллар мавсумида харид қилганди. Жорий мавсум арафасидаги трансфер дарчасида жамоа атиги 26,5 млн. сарфлади - Молина учун 20, Лино учун 6 млн.. Витсель эркин агент мақомида, Регилон эса ижарага келди.

Ҳозир Антуан бобида икки вариант мавжуд. «Барселона» «Атлетико»ни Гризманни 40 млн. еврога сотиб олишга мажбур этиш учун судга бериш ниятида. Шунингдек, томонлар трансфер баҳосини пасайтириш борасида музокара билан бандлар. L`Equipe маълумотига кўра, нарх 25 млн.га туширилган. «Атлетико» бу маблағни беришга рози.

Marca нима учун «Атлетико» судлашувдан қўрқмаётганлигини тушунтирди. Клубдагилар фикрича, шартнома бандини онгли равишда бажаришдан бош тортганликни исботлашнинг иложи йўқ. Шу боис, мутасаддиларни бу ҳолат ташвишлантирмайди. «Матрасчилар» президенти Энрике Сересо таркибни шакллантириш масаласига ҳеч қачон аралашмаслигини баён этди, Гризманн билан эса муносабатлари яхши.

Ҳужжатга биноан, Антуан 2023 йил июнида Барселонага қайтиши лозим. Бунинг ҳеч кимга кераги йўқ: фақат шу йил ёзида клуб таркибни кучайтириш учун 150 млн. сарфлади. Янги «Барса»да Гризманнга жой ҳам йўқ, у ерда Мемфис Депай доимий захира ўйинчиси.


Гризманн ва Симеоне «Атлетико» сиёсатига тобелар - вазиятга таъсир ўтказа олмайдилар

Гризманн хусусидаги барча саволларга Диего Симеоне ўзини клуб аъзоси эканлигини таъкидлаш билан жавоб қайтарди. ОАВ буни Гризманнинг жуда кеч майдонга туширилиши раҳбариятнинг буйруғи, деб қабул қилишди. Антуаннинг ўзи ҳам устозининг фикрини тасдиқлади: «Ҳаммасига ўзингиз гувоҳсиз. Бу менинг измимда эмас».

«Порту»га қарши ўша учрашув ҳужумчининг ўзи учун мавсумнинг ноёб ўйинларидан бири бўлди. Жамоаларнинг 3та голи 90-дақиқадан кейин амалга оширилди, жамоасига ғалаба келтирган голни франциялик голеадор 101-дақиқада урди. «Атлетико» учун эса, ғалаба қимматга тушишига сал қолди: у 61-дақиқада майдонга тушган ва 40 дақиқа тўп сурганди. «Барса» учун манфаат келтирадиган кўрсаткичга озгина камлик қилди.

Ҳозирча, асосий муаммо Гризманнинг баҳосида. «Атлетико»нинг 40 млн. бергиси йўқ, аммо арзонроққа олишга тайёр. Ўйиндан кейинги изоҳларидан бирида клуб президенти Антуаннинг муҳим ўйинчилардан бири эканлигини таъкидлаганди: «У ҳеч қаёққа кета олмайди, чунки ҳамон жамоанинг муҳим бўлаги».

Май ойида Сересо франциялик снайперни дунёнинг энг сара ўйинчиларидан бири сифатида эътироф этганди.

Ўз голларини Антуан «Атлетико» эмблемасини ўпиш орқали нишонлайди. Клубдагилар «Барселона» билан баҳсли масалаларга барҳам берилганидан кейин юксак савиясига қайтишидан умидворлар. Ахир у Каталонияга йўл олишидан аввал «Атлетико»нинг етакчиси эди. «Матрасчилар» сафидаги 5 мавсумда «Реал Сосьедад»дан ўтган ҳужумчи қуйидаги натижаларни қайд этганди: 22, 22, 16, 19 ва 15та гол.

Кўпчилик мухлислар унинг «Барселона»га ўтиб кетганини кечира олмагандилар, энди улар ҳуштакбозликни бутунлай тўхтатишди. Улар учун «Барселона» ўтмишга айланган.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:09, 27.09.2022. Ўқилди: 1771 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик