Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10193 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон (U16) ўсмирлар терма жамоаси Таиландга қарши 3та ўртоқлик ўйини ўтказади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-17
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Дилшод Нуралиев бошқарувидаги Ўзбекистон (U16) ўсмирлар терма жамоаси Таиландга қарши 3та ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Ўзбекистон (U16) ўсмирлар терма жамоаси 21 сентябрь – 6 октябрь кунлари Эронда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади. Қуръага кўра жамоа қитъа чемпионатининг «D» гуруҳида Сурия, Хитой ва Ҳиндистон терма жамоаларига қарши кураш олиб боради. Агар гуруҳ беллашувлари муваффақиятли якунланса, жаҳон чемпионатига йўлланма бериши керак бўлган чорак финал ўйинида КХДР, Япония, Саудия Арабистони ёки Жанубий Корея ўсмирларидан бири Ўзбекистонга рақиблик қилади. Боиси мазкур квартет «С» гуруҳини ташкил қилган.

Режага кўра ўсмирлар терма жамоасига рақиблик қилиши керак бўлган Таиланд ўсмирлар терма жамоаси 20-27 август кунлари Ўзбекистонда меҳмон бўлади. 21 август куни Тошкентда дастлабки ўйин ташкил этилса, орадан икки кун ўтиб, 23 август куни томонлар Янгиерда тўқнаш келишади. Ва ниҳоят учинчи ўртоқлик ўйини 25 август куни Қарши шаҳрида ташкил этилади. Шаҳарларнинг бу алмашиши об-ҳаво шароитига тезда мослашишда қўл келади.

Қайд этиш керак, Таиланд ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатининг «В» гуруҳида Австралия, Ироқ ва Уммон термаларига қарши кураш олиб боради. Ўзбекистондаги йиғин тай ўсмирлари учун ҳам фойдали. Зеро Эрон ва Ўзбекистондаги об-ҳаво Таиланд шароитига қараганда бир-бирига анча яқин.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:58, 11.07.2012. Ўқилди: 4867 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.