Бугун 30 май, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 11 25
2 ОКМК 11 23
3 Динамо 10 22
4 Навбаҳор 11 20
5 Нефтчи 10 19
6 Пахтакор 11 18
7 Бунёдкор 11 17
8 Сурхон 11 13
9 Андижон 11 12
10 Қўқон-1912 11 12
11 Машъал 11 12
12 Хоразм 10 11
13 Қизилқум 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Бухоро 11 8
16 Шўртан 11 5

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Андижон 2-1 Сурхон
11-тур Насаф 1-0 ОКМК
11-тур Нефтчи 4-0 Шўртан
11-тур Сўғдиёна 1-1 Бухоро
11-тур Навбаҳор 3-0 Қўқон-1912
11-тур Пахтакор 2-1 Хоразм
11-тур Динамо 3-2 Қизилқум
11-тур Машъал 1-1 Бунёдкор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 30.05.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Майнц 05".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. Ответный стыковой матч за место в Бундеслиге. "Эльферсберг" - "Хайденхайм 1846".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хайденхайм 1846".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Байер 04 Леверкузен".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Германии. "Хольштайн Киль" - "Бавария Мюнхен".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Самсунспор".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Санкт-Паули".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Германии. Ответный стыковой матч за место во 2-й Бундеслиге. "Айнтрахт Брауншвейг" - "Саарбрюккен".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Германии. Обзор сезона.
      23:40 Новости футбола.
      23:45 Чемпионат Германии. Ответный стыковой матч за место в Бундеслиге. "Эльферсберг" - "Хайденхайм 1846".
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Майнц 05" - "Вердер Бремен".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хайденхайм 1846".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 30.05.2025

      05:40 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway".
      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 2 на трассе Лаузицринг, Германия. Гонка 2.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Борьба. Ulaanbaatar Open в Улан-Баторе, Монголия.
      10:10 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:40 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      12:25 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      13:20 Бокс. Кубок Победы. Этап 2 в Саранске, Россия.
      15:40 "Непобедимый".
      16:05 Велотрек. Гран-при Тулы.
      17:10 Бильярд. Кубок мэра Москвы. Женщины. Свободная пирамида.
      18:55 LIVE Самбо. Кубок Президента РФ в Москве. Прямая трансляция.
      20:10 Бильярд. Кубок мэра Москвы. Пирамида. Матчевая встреча.
      21:25 "Лучшие из лучших".
      21:55 LIVE Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. 7-й мемориал Ирены Шевиньской в Быдгоще, Польша. Прямая трансляция.
      00:00 Д/ф "КОПА 71".
      01:30 "Непобедимый".
      02:00 Бокс. Кубок Победы. Этап 2 в Саранске, Россия.
      04:10 "Сюрпляс".
      04:35 Бильярд. Кубок мэра Москвы. Женщины. Свободная пирамида.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 30.05.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. Матч за 3-е место. УНИКС (Казань) - "Локомотив-Кубань" (Краснодар). 2-й матч.
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Большой хоккей".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 "Небесная грация".
      12:25 "Вопреки всему".
      13:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Нэшвилле, США. Кори Сэндхаген против Роба Фонта.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Непридуманные истории". Волгоградская область.
      16:55 "Формула-1. Гаснут огни".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Friday Fights 110" в Бангкоке, Таиланд. Прямая трансляция.
      21:30  Х/ф "Джулур: Мас-рестлинг".
      00:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв".
      02:35 Профессиональный бокс. Лига ставок. Ночь чемпионов IBA.
      03:35 "Формула-1. Гаснут огни".
      04:05 Лёгкая атлетика. ПСБ Командный чемпионат России в Сочи.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 30.05.2025

      06:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 18. Морбеньо - Чезано-Мадерно.
      08:00 Теннис. "Ролан Гаррос". День 5.
      10:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 18. Морбеньо - Чезано-Мадерно.
      11:30 Теннис. "Ролан Гаррос". День 5.
      13:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 18. Морбеньо - Чезано-Мадерно.
      15:00 LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 19. Биелла - Шамполюк. Прямая трансляция.
      20:45 LIVE Теннис. "Ролан Гаррос". День 6. Прямая трансляция.
      02:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 19. Биелла - Шамполюк.
      04:30 Теннис. "Ролан Гаррос". День 6.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сречко Катанец: «Футболчилар билан шахсий ҳаётлари ҳақида гаплашиш менинг услубим эмас»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Осиё футболини ёритиб борувчи таниқли The Asian Game нашрининг махсус подкастида меҳмон бўлган миллий терма жамоамиз устози Сречко Катанец, нима учун айнан Ўзбекистон термасини қабул қилиб олгани ва бир қатор қизиқарли мавзуларда гапириб берди.

— Жаноб Катанец, Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилиб олганингизга бир йилдан ошди. У ердаги фаолиятингиз ҳақида нималар дея оласиз?
— Албатта, вақт тез ўтмоқда. Ўзбекистонга келганимга ҳам мана бир йилдан ошибди. Ўзбекистон терма жамоаси билан Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритдик — саралашдаги уч ўйинда ҳам ғалаба қозондик. Шунингдек, кучли терма жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Бу ўйинлардан асосий мақсад жамоамиз потенциалига баҳо бериш эди. Умумий гапирадиган бўлсам, жамоам ўзгармоқда. Биз қилаётган ишларимиздан мамнунмиз. Лекин, ҳали қилиниши керак бўлган ишлар талайгина.

— Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилиб олишингизга айнан нима турт­ки берди?
— Ироқ термасида ишлаётган пайтим икки марта Ўзбекистон билан ўйнагандик. Улардан бири Дубайда ўтказилганди. Ўшанда ўйин ўртоқлик мақомидалигига қарамай жамоалар бор кучи билан ҳаракат қилишганди. Ишонинг, мен уч йил Ироқ терма жамоасида ишлаган бўлсам Осиё терма жамоалари ичидан бу каби кучли рақибга қарши ўйнамагандим. Ўшанда Ўзбекистон биздан анча кучли ўйин кўрсатганди. Аммо биз иккала ўйинда ҳам ғалаба қозонишга муваффақ бўлгандик. Ўша ўйинларда Ўзбекистон терма жамоасининг индивидуал маҳоратга эга ўйинчиларини кўрганлигим сабаб, айнан шу терма жамоани бошқаришга қарор қилдим. Биласизми, мен замонавий футболни унча хушламайман. Ҳозир ҳамма прессингга асосланган футбол ўйнамоқда. Аммо 90 дақиқа бундай ҳаракат қилиб бўлмайди. Тўғри, маълум вақт шундай ўйин кўрсатиш нормал ҳолат, аммо бутун учрашув давомида бунинг иложи йўқ. Дунёда 90 дақиқа тинмасдан прессинг қилиб ўйнайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Ўзбекистонлик футбол мухлислари эса айнан шу нарсани исташади. Албатта, бу менга ҳам ёқади, аммо бундай ўйнаш учун сизда шу талабга жавоб берадиган футболчилар бўлиши керак. Бунинг учун ўйинчиларингиз жисмонан жуда баққувват бўлиши, ҳимоячилар эса майдон марказигача келиб ўйнаши, тезлик билан бўш ҳудудларни ёпа олишлари лозим. Бу эса деярли иложсиз иш. Ҳозир биз аста-секин ўйинимизни яхшилаб боряпмиз ва биз тўғри йўлдамиз. Ҳар бир мураббий қўл остидаги ўйинчиларга таянади. Мураббий сифатида улар ўз клубларида қандай ўйин кўрсатаётганларини кузатиб боришимиз керак. Ўйинчилар ўз клубларида ўйнаётган бўлсалар, албатта. Бу энг муҳим масалалардан бири. Мисол учун, қўл остимдаги энг зўр ўйинчи бўлган Элдор Шомуродовни олайлик. Элдор «Рома»да қолишга қарор қилди ва катта эҳтимол у клубда етарли ўйин амалиётига эга бўлмайди. Бу вазият эса албатта миллий терма жамоа мураббийига муаммо бўлади. Қўл остингиздаги энг яхши ўйинчилардан бири ўз клубида майдонга тушмаётгани терма жамоа ўйинини қуриш пайти сизга етарлича қийинчилик туғдиради. Умуман олганда, ҳозирги вазиятимиз ёмон эмас. Аммо ҳали яхшилашимиз керак бўлган жуда кўп жиҳатлар бор. Жамоанинг ўйинидан олдин жуда кам машғулот ўтказамиз. Умуман олганда барча терма жамоаларда шундай. Бу бизнинг ишимиз. Қисқа қилиб айтганда, жамоамдан қониқяпман.

— Элдор билан унинг келажакдаги режалари, бош­қа клубга ўтиши борасида суҳбатлашдингизми?
— Футболчилар билан бу мавзуда гаплашиш менинг услубим эмас. Уларнинг ўз шахсий ҳаётлари, оилалари, ўз маошлари бор. Элдорнинг ўзи қолишни хоҳладими ёки клуб шундай қарорга келдими, буни билмайман. Мураббий сифатида ҳар бир шогирдимнинг ўз клубида ўйин амалиётига эга бўлишини хоҳлайман. Ҳеч қандай машғулот ўйинларнинг ўрнини боса олмайди. Албатта, биз бу масалада трансфер ойнаси ёпилишидан икки ҳафта олдин суҳбатлашдик. Элдор бошқа клубга ўтаётганини айтганди, якунда эса «Рома»да қолди. Нега бундай бўлганини билмайман. Биз Шомуродовнинг қарорини ҳурмат қилишимиз керак. Энди Элдорнинг «Рома» таркибида етарли ўйин амалиётига эга бўлишига умид қиламан.

— Ўртоқлик ўйинларига қандай ёндашасиз? Сиз учун янги ўйинчиларни синашми ёки оптимал таркибни шакллантириш?
— Биласизми, бизда вақт йўқ. Осиё кубоги кейинги йил июнь ойида ўтказилади. Кўпи билан 4-5 нафар янги ўйинчини термага жалб қилишим мумкин. Экспериментлар ўтказишга вақтимиз йўқ. Ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказамиз. Шундан сўнг март ойига бориб йиғин бўлади. У ёғига Осиё кубоги старт олади. Жамоадаги барча ўйинчиларнинг ўзаро муносабатларни яхши тушуниб олишим керак. Шу билан бирга, уларнинг маданиятини ҳам ҳурмат қилишим лозим. Ўзбекистонда кўпчилик мусулмон ҳисобланади. Барча маҳаллий ва хориждаги футболчиларнинг ўйинларини кузатиб боряпмиз. Агарда мен учун муҳим бўлган бирор ўйинчи айнан ўша пайт яхши спорт формасида бўлмаса ҳам уни терма жамоага чақиравераман. Сабаби, вақтимиз кам, қолаверса, бизда бир-бирининг ўрнини боса оладиган 30-40 нафар футболчи йўқ. Дунёдаги кўпгина терма жамоалар шу тартибда ишлашини кўришингиз мумкин.

— Ўзбекистон U-23 термаси ўйинчиларидан кимдир келажакда бош жамоа етакчиси бўлиши мумкинми?
— Албатта, буни вақт кўрсатади. Умуман олганда U-23 терма жамоамиз Осиё кубогида яхши ўйин кўрсатди, фақатгина финалда имкониятни бой беришди. Маълум ёш чегарасида ўтказилидаган мусобақалар асосий терма жамоа қатнашадиган мусобақалардан буткул фарқ қилади. Масалан, ўша терма жамоа сардори Жасур Жалолиддиновни олайлик. У «Локомотив»га қайтди ва Суперлига ўйинларида майдонга тушмоқда. Ҳозирда у Суперлига даражасида 50-60 дақиқа ўйнай олади, чунки у тажрибали, кучли ва етук футболчиларга қарши ўйнашига тўғри келмоқда. Бу эса бошқа даража. Биз албатта, барча футболчиларни кузатиб боряпмиз. «Олимпик» лойиҳасидан хабарингиз бўлса керак. Бу жамоа Ўзбекис­тон футбол федерациясининг лойиҳаси бўлиб, улар ҳозирда Суперлигада ўйнашмоқда. Ўтган мавсум улар Про Лигада ўйнашганди. Жамоа жуда тез ривожланишмоқда ва ажойиб футбол кўрсатишмоқда. «Олимпик» яхши кетмоқда. Бундан буёғига нима бўлишини кузатамиз.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:30, 14.10.2022. Ўқилди: 2334 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 9
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
3 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 5
5 Бунёдкор Луис Качорри 5
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 5
7 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Насаф Ҳусайн Норчаев 4
10 Қизилқум Ален Машович 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.