Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • 6:0
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 29.06.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 29.06.2025 20:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Шўртан
      • 30.06.2025 20:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 28.06.2025 21:00
      • Палмейрас
      • 1:0
      • Ботафого
      • 29.06.2025 01:00
      • Бенфика
      • 1:4
      • Челси
      • 29.06.2025 21:00
      • ПСЖ
      • -:-
      • Интер Майами
      • 30.06.2025 01:00
      • Фламенго
      • -:-
      • Бавария
      • 30.06.2025 23:59
      • Интер
      • -:-
      • Флуминенсе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 13 28
3 Навбаҳор 14 26
4 Нефтчи 13 26
5 ОКМК 13 24
6 Пахтакор 14 23
7 Бунёдкор 13 21
8 Андижон 14 17
9 Машъал 14 15
10 Хоразм 14 14
11 Сурхон 13 14
12 Сўғдиёна 13 13
13 Қизилқум 14 13
14 Қўқон-1912 14 12
15 Бухоро 13 9
16 Шўртан 13 9

Ўтган ўйинлар. 14-тур

14-тур Хоразм 2-3 Андижон
14-тур Қўқон-1912 2-3 Динамо
14-тур Насаф 2-2 Пахтакор
14-тур Навбаҳор 6-0 Машъал
14-тур Қизилқум 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 14-тур

29/06 19:00 Бунёдкор - Сўғдиёна
29/06 20:00 Бухоро - Шўртан
30/06 20:00 ОКМК - Сурхон

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

50 та голлик маррага энг тез эришган футболчилар рўйхати. Роналду ва Месси етакчи десангиз, адашасиз

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Европанинг топ-бешлик чемпионатларида йиллар давомида ўнлаб супер-юлдузлар етишиб чиқди. Бу номларни бугун ҳамма танийди. Қуйида ушбу лигаларда 50 та голлик довонга энг тез етган футболчиларнинг 10 тасини эътиборингизга тақдим этамиз. Роналду ва Месси етакчи десангиз адашасиз. Бизда уларни ҳам ортда қолдира олган ном бор. Унинг исми – Эрлинг Холанд. Ҳаммаси адолатли бўлиши учун ҳисобни у туғилган, 2000 йилдан кейин олишни маъқул кўрдик. Демак, бошладик.


10. Муҳаммад Салоҳ ("Челси", "Ливерпуль")

Салоҳ бу рўйхатнинг юқорироғида бўлиши мумкин эди. Аммо унинг "Челси"даги омадсиз даври бунга йўл қўймади. Мисрлик ҳужумчи АПЛда 72 та баҳсда 50 та гол уришга эришган. Бу борада фақат Алан Ширер ундан яхшироқ натижага эга.

9. Фернандо Торрес ("Ливерпуль")

"El niñо"нинг Англияга келиши бутун жаҳонга катта довруғ солади. Испаниялик ҳужумчи "Энфилд"даги илк мавсумида 24 та гол уришга эришган. Аммо жароҳатларлар унинг муваффақиятларига ҳалақит қилди. Торрес учун дастлабки 50 та голга 72 та ўйин керак бўлди.

8. Руд ван Нистелрой ("МЮ")

Ҳа, Ширер ва Энди Коул Нистелройга қараганда яхшироқ натижаларга эга эди. Аммо сўнгги 25 йилда эмас. Нистелрой 68 та баҳсда 50 та гол уришга эришган ҳужумчи эди. У "МЮ"да жами 150 та баҳсда 95 та гол уришга эришган.

7. Андрей Шевченко ("Милан")

Машҳур украиналик футболчи йигирма биринчи аср аввалининг йирик намоёндаси саналади. У "Динамо Киев"дан "Милан"га келади ва 68 та баҳсда 50 та голга муаллифлик қилади. У бу орқали А серия рекордини ўрнатишга эришган эди.

6. Криштиану Роналду ("Ювентус")

Роналду Туринга келганида, аллақачон дунёнинг энг кучли тўпурарига айланган эди. Шу сабаб у ўз ишини Италияда ҳам давом эттириши ҳеч кимни ажаблантирмади. У "Ювентус"даги дастлабки 61 та баҳсида 50 та гол уриб, Шевченконинг рекордини янгилайди.

5. Златан Ибрагимович ("ПСЖ")

Ибрагимович "Qatar Sport Investment"нинг "ПСЖ"да амалга оширган илк йирик хариди эди. Швеция терма жамоаси аъзоси бўлган ҳужумчи, ўшанда энг яхши сермаҳсуллик кўрсатган. У 122 та лига баҳсида жами 113 та гол уришга эришади. 50 талик довонга етиш учун эса Златанга атиги 59 та ўйин кифоя қилган.

4. Луис Суарес ("Барселона")

АПЛ тарихида камдан кам футболчи Суареснинг 2013-14 йилги мавсумда қилган ишини амалга ошира олади. Унинг фантастик ўйинлари "Барселона"ни ўзига қаратган эди. Суарес 2014 йилги Жаҳон чемпионатида Кьеллинини тишлагани сабабли 4 ойга футболдан четлатилган. Аммо бу вақт "Барселона"ни кутиши учун арзир эди. Суарес 2014-15 йилда Энрике қурган жамоанинг юрагига айланди. У учун 59 та баҳс, 50 та гол уришга учун етарли бўлганди.

3. Неймар ("ПСЖ")

Неймарнинг Парижга келиши катта воқелик эди. Аммо футболчининг ўйин даражаси учун бу нарса тескари таъсир кўрсатган. У 4 йил давомида анча қийналди. Аммо Лига 1 да 58 та баҳсда 50 та гол уришга эришди. Бу эса энг яхши учинчи натижа эди.

2. Криштиану Роналду ("Реал")

Роналдунинг 2009 йилда "Реал"га кўчиши ўта довруқли кечганди. Шунга яраша, португалиялик футболчи ўзини кўрсата олади. Ла-лигадаги дастлабки мавсум у учун 26 та гол билан якунланади. Аммо кейинги мавсумларда Роналду фақат ва фақат яхшиланиб борди. Унинг 50 та голга етиши учун эса 51 та баҳс керак бўлди.

1. Эрлинг Холанд ("BVB")

Холанд "Боруссия Дортмунд"га 19 ёшида келади. Гарчанд ўспирин бўлишига қарамай, у аллақачон етук ҳужумчига айланиб улгурганди. Бу унинг "арилар" таркибидаги дебют ўйинида хет-трикка эришганида ҳам ўз аксини топган. Норвегиялик ҳужумчи 2021 йилнинг ноябрида, ўзининг эллигинчи Бундеслига баҳсида эллигинчи голига муаллиф қилган. Бу эса Европада сўнгги 22 йилдаги мутлақ рекорддир.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 12:49, 15.10.2022. Ўқилди: 5160 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
8 Бунёдкор Луис Качорри 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.