Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қатар-2022. Дунё мухлисларининг катта қисми қаерда тунайди?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Дунёнинг энг катта воқелиги бир ой ичида старт олади. Ўз мамлакатлари шарафини ҳимоя қилиш учун борадиган мухлислар учун жойлар етарли эмас. Аммо Қатар ҳукумати бу муаммонинг бир қисмини ечишга муваффақ бўлди. Эндиликда, Ўрта Шарққа борувчи туристлар учун яна қўшимча 30 минг турар жой яратилди. Аммо масаланинг бошқа томони ҳам бор. У жойлар на уй ва на меҳмонхона.

Ҳукумат эҳтиёжни максимум қондириш мақсадида кема контейнерларидан бошпаналар мавзесини барпо этди. Аммо ушбу контейнерлар шундай жиҳозланганки, унда одамлар ўзларини уйдагидек ҳис қилишади. Энг асосийси эса ушбу массивларнинг нархи анча арзон – тунига 200 фунт-стерлингни ташкил этади.
Бу ҳақида Қатар-2022'нинг расмий сайтида шундай дейилади: "Ҳозирда "Зафарон" деб номланган мухлислар турар жойи яратилди. У меҳмонларга бир ёки икки киши, ёки бўлмаса, икки киши, аммо алоҳида-алоҳида яшашга имкон беради. Ҳар бир хонада чой, қаҳва тайёрлаш имкони мавжуд. Ҳар куни 2 идишда сув тақдим этилади. Музлаткич, ётоқхона ва душ тизими билан жиҳозланган. Овқатланиш шаҳобчалари жуда ҳам яқин. Метрога тушиш учун жуда қулай. Бу эса мухлисларга Доҳанинг исталган жойига қийналмасдан етиб олиш имконини беради. Жаҳоннинг исталган фуқароси бу ерда бир тун учун 183 фунт тўлаб, яшаши мумкин".

Қатар ноябрдан бошлаб 1 миллион 200 минг туристни қабул қилади. Аммо ҳали ҳам мамлакатда уларни сиғдириш имкони мавжуд эмас. Меҳмонхоналарнинг ўзи футболчилар ва турнирга алоқадор инсонлар билан тўлиб қолади. Шу сабаб, кўпчилик меҳмонлар қўшни давлатлардан жой олиши кутилмоқда.
Қатар ҳукумати вакили Йосир Ал-Жамол юқоридаги турар жой мажмуаси ҳақида фикр билдирар экан, жумладан, шундай дейди: "Мухлислар учун турар жой масаласи ўта катта муаммо. Ҳадемай бунга бўлган талаб ошиб кетади. Шу муносабат билан биз қўшимча 30 минг ўринга мўлжалланган турар-жой ҳудудларини барпо этдик. Бу орқали эса Қатар 1 миллионгача меҳмонни қабул қила олиши мумкин бўлди. Бундан жуда мамнунмиз".

Қатардаги мундиалда мухлислар кунига 19 соат давомида спиртли ичимликлар истеъмол қила олади. Хусусан, пивонинг нархи 8 фунт-стерлингга тенг бўлади. Аммо қоидага амал қилмаган мухлислар жаримага тортилиши ҳам мумкин. Эслатиб ўтамиз, навбатдаги мундиал 2022 йилнинг 20 ноябрида, Қатар ҳамда Эквадор ўртасидаги ўйин билан бошланади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 19:11, 19.10.2022. Ўқилди: 2810 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик