Бугун 30 январь, 2026 йил, жума.

      • 29.01.2026 01:00
      • Аякс
      • 1:2
      • Олимпиакос
      • 29.01.2026 01:00
      • Арсенал
      • 3:2
      • Қайрат
      • 29.01.2026 01:00
      • Монако
      • 0:0
      • Ювентус
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • 2:3
      • Спортинг
      • 29.01.2026 01:00
      • Атлетико
      • 1:2
      • Буде-Глимт
      • 29.01.2026 01:00
      • Байер
      • 3:0
      • Вильярреал
      • 29.01.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 0:2
      • Интер
      • 29.01.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:0
      • Марсель
      • 29.01.2026 01:00
      • Айнтрахт Ф
      • 0:2
      • Тоттенхэм
      • 29.01.2026 01:00
      • Барселона
      • 4:1
      • Копенгаген
      • 29.01.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 6:0
      • Қорабоғ
      • 29.01.2026 01:00
      • Манчестер Сити
      • 2:0
      • Галатасарой
      • 29.01.2026 01:00
      • Пафос
      • 4:1
      • Славия
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 29.01.2026 01:00
      • ПСВ
      • 1:2
      • Бавария
      • 29.01.2026 01:00
      • Бенфика
      • 4:2
      • Реал Мадрид
      • 29.01.2026 01:00
      • Наполи
      • 2:3
      • Челси
      • 29.01.2026 01:00
      • Юнион
      • 1:0
      • Аталанта
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 29.01.2026 11:00
      • Ливан
      • 0:2
      • Вьетнам
      • 29.01.2026 13:00
      • Жанубий Корея
      • 2:3
      • Ироқ
      • 29.01.2026 15:00
      • Кувайт
      • 1:6
      • Таиланд
      • 29.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • -:-
      • Индонезия
      • 30.01.2026 11:00
      • Саудия Арабистони
      • 0:2
      • Эрон
      • 30.01.2026 13:00
      • Австралия
      • 2:4
      • Ўзбекистон
      • 30.01.2026 15:00
      • Малайзия
      • 0:7
      • Афғонистон
      • 30.01.2026 17:00
      • Тожикистон
      • 0:3
      • Япония
  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • -:-
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Фиорентина
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • -:-
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • -:-
      • Атлетико
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • -:-
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Вест Хэм

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 24
2 Бавария 8 21
3 Ливерпуль 8 18
4 Тоттенхэм 8 17
5 Барселона 8 16
6 Челси 8 16
7 Спортинг 8 16
8 Манчестер Сити 8 16
9 Реал Мадрид 8 15
10 Интер 8 15
11 ПСЖ 8 14
12 Ньюкасл 8 14
13 Ювентус 8 13
14 Атлетико 8 13
15 Аталанта 8 13
16 Байер 8 12
17 Боруссия Д 8 11
18 Олимпиакос 8 11
19 Брюгге 8 10
20 Галатасарой 8 10
21 Монако 8 10
22 Қорабоғ 8 10
23 Буде-Глимт 8 9
24 Бенфика 8 9
25 Марсель 8 9
26 Пафос 8 9
27 Юнион 8 9
28 ПСВ 8 8
29 Атлетик Бильбао 8 8
30 Наполи 8 8
31 Копенгаген 8 8
32 Аякс 8 6
33 Айнтрахт Ф 8 4
34 Славия 8 3
35 Вильярреал 8 1
36 Қайрат 8 1

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Аякс 1-2 Олимпиакос
8-тур Арсенал 3-2 Қайрат
8-тур Монако 0-0 Ювентус
8-тур Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
8-тур Атлетико 1-2 Буде-Глимт
8-тур Байер 3-0 Вильярреал
8-тур Боруссия Д 0-2 Интер
8-тур Брюгге 3-0 Марсель
8-тур Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
8-тур Барселона 4-1 Копенгаген
8-тур Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
8-тур Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
8-тур Пафос 4-1 Славия
8-тур ПСЖ 1-1 Ньюкасл
8-тур ПСВ 1-2 Бавария
8-тур Бенфика 4-2 Реал Мадрид
8-тур Наполи 2-3 Челси
8-тур Юнион 1-0 Аталанта

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мураббийлар: Энг тезкор истеъфолар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

АПЛда мавсумнинг дастлабки истеъфоси амалга оширилди. Уни ҳайратланарли қарорлар сирасига киритиб бўлмайди.

«Борнмут» бош мураббийи Скотт Паркернинг ўз лавозимидан четлатилишига «Ливерпуль»дан қабул қилинган 0:9 ҳисобидаги шармандали мағлубият сабаб бўлди. Устига-устак, мазкур муваффақиятсизлик бош мураббий клуб раҳбариятини танқид қилганидан кейин юз берганди: Паркер клуб мутасаддиларини ёзги трансфер дарчасидаги суст иштирокидан хафа бўлганди. Нима ҳам дердик, энди мураббий бир ташвишдан фориғ бўлди, аммо ўзи ишсиз қолди. Паркер 2004 йилдан бери август ойида ўз лавозимидан четлатилган дастлабки мураббий бўлди. Бироқ бу Англия чемпионати тарихидаги энг тезкор истеъфо эмас. Келинг, яхшиси мавсум стартидан кейин юз берган энг тезкор истеъфолар рейтинги билан танишайлик.

1998|1999. Кенни Далглиш («Ньюкасл» - август, 2та ўйиндан кейин)

«Қирол» Кенни мавсумни қиролларга хос ишонч билан бошлай олмади» - клуб бошқаруви раиси Фредди Шеферд истеъфога шундай изоҳ берганди. Ваҳоланки, дастлабки 2та ўйинда «Ҳаккалар» мағлубиятга учрашмаган, «Чарлтон» ва «Челси» билан дуранг ўйнагандилар. Тўғри, жамоа ундан аввалги мавсумни 13-ўринда якунлаганди. Қизиқ, мавсумолди тайёргарлигини Далглиш билан ўтказишдан кўзланган мақсад нима эди?

1993|1994. Питер Рид («Манчестер Сити» - август 4та)

Стартдаги 4та ўйинда Рид шогирдлари атиги битта гол уриб, 1 очкога эга бўлишганди. Лекин истеъфога нафақат қониқарсиз натижалар, балки раҳбарият таркибидаги ўзгаришлар ҳам сабаб бўлганди.

2004|2005. Бобби Робсон («Ньюкасл» - август, 4та)

Мазкур истеъфода «Ньюкасл» қароридаги мантиқни тушуниш қийин. Албатта, мавсум старти «ҳаккалар» учун омадсиз ўтди, жамоа қаторасига 4 беллашувни ғалабасиз якунлади. Лекин нима бўлганда ҳам, афсонавий мураббийга бор-йўғи 4 учрашувдан кейин чиқиш эшикларини кўрсатиш инсофдан эмас. Бундан ташқари, сэр Робсон аввалги мавсумда «ҳаккалар»ни 5-ўринга олиб чиққан, шунингдек, УЕФА Кубоги турнирида ярим финалга қадар етиб борганди.

2022|2023. Скотт Паркер («Борнмут» - август, 4та)

Бу эса жорий йилдаги «қаҳрамонимиз». Паркернинг «Борнмут»даги дебют мавсуми муваффақиятли бўлганди: у янги жамоа билан Чемпионшипда 2-ўринни эгаллаган, фақат «Фулхэм»дан ортда қолганди. Жамоанинг АПЛдаги дебюти ҳам муваффақиятли бошланди - «Астон Вилла» 2:0 ҳисобида маҳв этилди. Кейин омадсизликлар бошланди. Аввалига «Ман.Сити»дан йирик (0:4) ҳисобдаги мағлубият, унинг ортидан «Арсенал»нинг 2та жавобсиз голи ва ниҳоят, «Ливерпуль»нинг голлар «ёмғири».

2019|2020. Хави Грасия («Уотфорд» - сентябрь, 4та)

Грасия ички келишмовчиликлар қурбони бўлди. Тез орада мавсум стартидаги омадсизлик - «Уотфорд»нинг дастлабки 4 учрашувда атиги 1 очкога эга бўлгани « дард устига чипқон» бўлди. Мураббийнинг рекорд маблағ эвазига харид қилинган Исмоил Саррни таркибга киритмагани раҳбариятни сўнгги чорани қўллашга мажбур этди.

2017|2018. Франк де Бур («Кристал Пэлас» - сентябрь, 4та)

Нидерландиялик мутахассис АПЛдаги энг ёмон старт бобида антирекорд соҳибидир. Унинг жамоаси дастлабки 4 учрашувнинг барчасида мағлубиятга учраб, бирорта ҳам гол ура олмаганди. Франк бе Бур эса омадсизликни асосли далиллар билан изоҳлай олмасдан, клубни тарк этишга мажбур бўлганди.

2000|2001. Жанлука Виалли («Челси» - сентябрь, 5та)

Виалли жамоа бошқарувига келганидан кейин 1,5 йил ичида 5та совринни қўлга киритганди. Бироқ янги мавсум старти негадир мутасаддиларни қониқтирмади. Ваҳоланки, уни ўта омадсиз дейиш қийин. Дастлабки 5 беллашувда «Челси» 6 очко тўплади, раҳбарият эса ишнинг изга тушиб кетишини кутиб ўтирмади.

2013|2014. Паоло Ди Канио («Сандерленд» - сентябрь, 5та)

Ди Канио аввалги мавсумда «Сандерленд»ни қуйи лигага тушиб кетиш хавфидан халос этганди. Лекин янги мавсумда ижобий силжишлар кузатилмади. Аксинча, жамоа дастлабки 15 имкониятдан атиги 1 очкога эга бўлди. Шу тариқа мураббий истеъфога чиқарилди.

1996|1997. Ховард Уилкинсон («Лидс» - сентябрь, 5та)

Чемпионатнинг 5-турига «Лидс» 7 очколик натижа билан 9-поғонада етиб келганди. Кейин «МЮ»га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Ана шу мағлубият раҳбариятга оғирлик қилди.

2003|2004. Глен Ходдл («Тоттенхэм» - сентябрь, 6та)

«Тақачилар» афсонаси 2,5 йил жамоани бош мураббий сифатида бошқарган бўлсада, 2003 йилдаги омадсиз стартга клуб раҳбарияти кўника олмади. Стартдаги 6 учрашувда қўлга киритилган 4 очко лондонликларга аутсайдерлар сафидан жой берди.

2016|2017. Франческо Гвидолин («Суонси» - октябрь, 7та)

Уэльс клуби мутасаддилари тажрибали мутахассисга кутилмаган совғани тақдим этишди. Гвидолин ўзининг 62-туғилган кунини нишонлаши арафасида истеъфо билан «тақдирланди» 7 учрашувда атиги 4 очко жамғарган «Суонси»нинг омадсизлиги бунга сабаб бўлганди.

2021|2022. Хиско Муньос («Уотфорд» - октябрь, 7та)

Муньоснинг «Уотфорд»и мавсумни «Астон Вилла»ни маҳв этиш билан бошлаган, фалокатдан нишон йўқ эди. Бироқ 7та тур ортда қолганида ҳам ўша ғалаба ягоналигича қолаверди. Шу сабабли мураббий ўз ўрнини АПЛда шоҳсупани забт этиш тажрибасига эга бўлган Клаудио Раньерига бўшатишга мажбур бўлди.

2001|2002. Питер Тейлор («Лестер» - сентябрь, 8та)

Аслида, «тулкилар» аввалги мавсум якунидаги 10 учрашувнинг 9тасида мағлубиятга учрашганидаёқ бош мураббийнинг курсиси қимирлаб қолганди. Омадсизлик янги мавсумда давом этди - стартда «Болтон»дан 5та жавобсиз гол қабул қилган «Лестер» дастлабки 8та баҳсда 5 очко жамғарди, Тейлорга чиқиш эшиклари кўрсатилди.

2015|2016. Брендан Рожерс («Ливерпуль» - октябрь, 8та)

3 ғалаба, 3 дуранг ва 2 мағлубият - таркибни кучайтиришга 290 млн. фунт сарфлаган раҳбарият «қизиллар»дан бундай натижани кутмаганди. Рожерснинг Клоппга алмаштирилиши кейинчалик ўз самарасини берди.

2008|2009. Хуанде Рамос («Тоттенхэм» - октябрь, 8та)

Жамоа муаммоларга дуч келган паллада «тақачилар» мутасаддилари ҳеч кимни аяб ўтирмайдилар. Демак, 8-турдан кейин бор-йўғи 2 очко билан сўнгги поғонани банд этган жамоа мураббийи ишсиз қолганига хафа бўлмаса ҳам бўлаверади.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:45, 20.10.2022. Ўқилди: 2018 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.