20 июль куни Ўзбекистон Биринчилигининг иккинчи босқич ўйинларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Қуръа 12:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Биринчилигининг биринчи босқичида жамоалар икки минтақа – «Шарқ» ва «Ғарб» минтақаларига бўлинган ҳолда баҳс олиб боришди. Иккинчи босқич ўйинларида эса ҳар икки минтақанинг энг кучли саккизтадан жамоаси – жами 16 жамоа иштирок этади.
Иккинчи босқич ўйинларига қуйидаги жамоалар йўлланма олди: «Сўғдиёна» (Жиззах), «Хива» (Хива), «Южанин» (Навоий), «Насаф-2» (Қарши), «Хоразм» (Урганч), «Ёшлик» (Косон), «Бухоро-2» (Бухоро), «Ғаллакор-Автомобилчи» (Ғаллаорол, барчаси «Ғарб» минтақасидан), «Гулистон» (Гулистон), «Оқтепа» (Тошкент), «Янгиер» (Янгиер), «Қўқон-1912» (Қўқон), «НБУ-Осиё» (Тошкент), «Косонсой» (Косонсой), «Чуст-Пахтакор» (Чуст), «Нефтчи» (Тинчлик, барчаси «Шарқ» минтақаси жамоалари).
Ҳар икки минтақада кучли саккизликка кира олмаган жамоалар кузда бўлиб ўтадиган ўтиш босқичи мусобақалари (пулька)да иштирок этади. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).