Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Превью. “Навбаҳор” – “Олимпик”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Превьюлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Тошкентнинг “Олимпик” клубини қабул қилади.

“Олимпик” Суперлиганинг янги аъзоси бўлганлиги, “лочинлар” билан миллий чемпионатимиз баҳсларида эндигина иккинчи марта тўқнаш келаётганлиги боис, бўлажак рақиб борасида батафсил тўхталиб ўтишни маъқул деб топдик.

“Олимпик” 2021 йилда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) ва Ўзбекистон Футбол ассоциацияси (ЎФА) ташаббуси билан 2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинларига пухта ҳозирлик олиб бориш мақсадида, олимпия терма жамоасига номзод футболчилардан  тузилди ва ўтган мавсумда Про-лигада иштирок этиб, 3-ўринни қўлга киритди ҳамда Суперлигага ўтиш баҳсида Муборакнинг “Машъал” клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, жорий мавсумдан Суперлигада қатнашмоқда.

Айни пайтда “Олимпик” таркибида 2001 ва 2002 йилда таваллуд топган футболчилар тўп тепишмоқда. Жамоани эса яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири бўлган Темур Кападзе бошқармоқда.

“Олимпик” жамоасининг чемпионатдаги асосий мақсади – футболчиларни шакллантириш, янги номларни кашф қилиш, ёш истеъдодларга зарур ўйин амалиётини тақдим этишдан иборат. Режага кўра, мазкур жамоа ҳар йили ўз ёш тоифаларида қитъа мусобақаларида иштирок этиб, тажриба орттириши кўзда тутилган.

Хабарингиз бор, ёзда юртимизда бўлиб ўтган U-23 терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон U-23 термаси таркиби ўзагини “Олимпик” футболчилари ташкил этишди ҳамда U-23 терма жамоамиз финалга қадар етиб бориб, вице-чемпионликни қўлга киритди. Мазкур мусобақада маҳоратларини оширган йигитлар 2023-2024 йилларда Париж Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақаларда иштирок этишади. Қайд этиш жоиз, айнан 2001 ва 2002 йилда таваллуд топган футболчилар 2024 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этишлари мумкин.

Ўзбекистон – U-23 олимпия термаси 2024 йилда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати мусобақасида муваффақиятли иштирок этиб, ярим финалга қадар етиб борса, юртимиз тарихида илк бор Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилади.

Мазкур жамоаларнинг 1-даврада Тошкентдаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтган баҳсида 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилган, наманганликларнинг голига учрашувнинг 2-дақиқасида маҳоратли ярим ҳимоячи Жамшид Искандеров муаллифлик қилган бўлса, 39-дақиқада “Олимпик” ҳужумчиси Пўлатхўжа Холдорхонов ҳисобни тенглаштиртирганди.             

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Олимпик” учрашуви 25 октябрь куни Намангандаги “Марказий” стадионида соат 18:30 да старт олади.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 08:32, 25.10.2022. Ўқилди: 1216 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик