Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Луисма Эрнандес: «Локомотив» ғалабага ҳақли ўйин кўрсатди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Локомотив" - "Металлург" ўйинидан (3:1) сўнг бекободликлар устози Луисма Эрнандес матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

-  Ўйин ҳақида
-  Бугунги ўйинга биз ғалаба қозонишни мақсад қилиб келгандик. Ва бу ютуғимизни бутун мавсум давомида бизни қўллаб қувватлаб келган ашаддий ишқибозларимизга бағишламоқчи эдик. Аммо ўйинни бой бериб қўйдик. Чемпионатда яхшироқ натижа кўрсатиб, юқорироқ ўринларни эгаллаш учун йил давомида қаттиқ меҳнат қилдик. Бугунги ўйиндан кўнглимиз тўлмаган бўлса-да, мавсумдаги иштирокимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Бугунги ғалаба билан “Локомотив” жамоасини табриклайман. Биз эса бироз дам олгач, кейинги мавсумга тайёргшарликни бошлаймиз.

-  Бугунги учрашувнинг натижаси “Металлург” учун унчалик аҳамият касб этмасди. Бу футболчиларни ўйинга тайёрлашда қийинчилик туғдирмайдими?
-  Албатта бундай вазиятда осон бўлмайди. Аммо таъкидлаб ўтганимдек йил давомида биз ўзимиз танлаган йўлдан оғишмай меҳнат қилдик. Бугун ҳам, бундан олдинги ўйинда ҳам охиригача курашдик. Аммо иккала ўйинда ҳам омадимиз чопмади. Бугун “Локомотив”га очко жуда зарур бўлганлиги боис улар ҳар битта тўп учун охиригача курашишди ва якунда ғалаба қозонишди. Бугунги ғалабага улар лойиқ эди, дейишим мумкин.

-  Мавсум аввалида жамоа олдига қандай вазифа қўйилганди. Уни қай даражада бажардингизлар? Агар бажарилмаган бўлса мураббийлар штаби истеъфо бермайдими?
-  Бу йилги чемпионат жуда муросасиз кечди. Бизнинг натижаларимиз ўтган йилгига нисбатан яхшиланди. Бир муддат олдинроқ мусобақа жадвалидаги мавқеимизни тинчроқ ҳудудга олиб келишга муваффақ бўлдик. Қолиш ёки кетишимга келадиган бўлсак кейинги мавсумда ҳам фаолиятимизни давом эттиришни режалаштирганмиз.

-  Бугунги ўйинга тааллуқли бўлмаган савол бермоқчиман. “Металлург”дан фаолиятингизни давом эттирмоқчи бўлсангиз, ўзбек тилини ўрганаяпсизми?
-  Ўзбек тилини мукаммал ўрганишни истайман. Ҳозирча мулоқот учун энг зарур сўзларни билиб олдим. Ўйлашимча Ўзбекистон менга, мен ҳам Ўзбекистонга ёқдим деб ўйлайман.

-  Унда ўзбек тилида бир иккита сўз айтиб беринг...
-  Раҳмат, тўп, кенгроқ...

-  Яна ўйинга тааллуқли бўлмаган савол. Мундиал бошланаяпти, Испания жаҳон чемпиони бўладими?
-  Иншааллоҳ бўлади. Умид қиламан бу сафарги жаҳон чемпионати жуда юқори савияда ўтади. Мезбон мамлакатнинг ташкилий ишларини кузатиб шундай хулосага келдим. Кейинги мавсумларда янада қаттиқ меҳнат қилишимиз керак, Ўзбекистоннинг ҳам Жаҳон чемпионатидаги иштирокини таъминлашимиз учун.

-  Матбуот анжуманида батафсил саволларга жавоб қайтарганингиз учун раҳмат.
-  Сизларга ҳам раҳмат. Ишларингизда омад ва муваффақият тилайман.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 21:32, 12.11.2022. Ўқилди: 1288 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик