Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Драмага уланган жароҳат

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Жароҳатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Садио Маненинг энг муҳим паллада «Бавария» ўйинида жароҳатга йўлиққани нафақат Сенегал, балки бутун Африкани ақлдан оздирди.

Сенегалликлар миллий жамоанинг чин етакчиси Қатар мундиалида ўйнашини таъминлаш йўлида ҳамма нарсага тайёрлар... 

Жаҳон чемпионати арафаси - мавсумнинг энг қалтис ва драматик қисми. Бу вақтда баъзи футболчилар қўққисдан омадсизликка учрашади ва бемаврид жароҳат туфайли орзиқиб кутилган асосий турнирга бориш бахтидан мосуво бўлишади. Мана, бу йил ҳам не-не юлдузлар шундай кўргиликка дуч келишди. Хусусан, Сенегал миллий жамоасининг асосий юлдузи Садио Мане ҳам. Лекин унинг драмаси бошқаларникидан кескин фарқланади.

Садио Мане «Бавария»нинг оддий ўйинида сафдан чиқди. Энди сенегалликлар сеҳр-жодудан фойдаланмоқчилар. Бундеслиганинг 14-тури. «Вердер»га қарши уй учрашуви. Мане 15-дақиқада тиззасидан жароҳатданди ва шифокорлар штаби кўрсатмасига биноан, алмаштирилди. «Бавария» якунда рақибни шунчаки, «эзиб» ташлади - 6:1. Эҳтимолки, Мюнхен клуби агар Садио асосий таркибга киритилмаганида ҳам, худди шундай қиларди. Қисқаси, сенегаллик футболчи омадсизликка учради. Франциянинг йирик спорт нашри - L~Equipe эртасигаёқ мухлислар қўрқувини тасдиқлади. Яъни Мане бўлажак мундиалда қатннашолмаслиги ҳақида хабар тарқатилди. Драманинг энг қиқиқарли қисми шундан сўнг бошланди. Аввало, сенегаллик мухлислар амалий ҳаракатга тушишди. Улардан бири тақдир ҳукмидан шу қадар ғазабландики, 4 йилликнинг асосий турнирини кейинроқ муддатга қолдириш талаби илгари сурилган петицияга старт берди. Ҳужжат маъноси: «Африканинг энг яхши футболчиси Садио Мане жароҳатланди, шу туфайли унинг учун жаҳон чемпионати кейинроққа қолдирилишига эришишимиз керак!» Диққатга сазовор томони, ушбу петицияга бир кунда 1500 киши имзо чекди.

Кейинроқ AFP журналистлари Сенегал футбол федерацияси ҳар қандай ҳолатда ҳам, Манени миллий жамоа «заявка»сига киритиши ҳақидаги маълумотни ошкор қилишди. Бу нимани англатади? Ҳаммаси оддий ва тушунарли. Биринчи вариант: сенегалликлар мўъжиза содир бўлиши ва Садио тезда тикланишидан умидворлар. Иккинчи вариант: Сенегал термаси футболчининг саломатлигини иккинчи даражага тушириб, уни уколлар ёрдамида ўйнатишга мойил. Орадан ҳеч қанча ўтмай, барчасига жавоб топилди. Бунда «сеҳр» ибораси янада ўринли кўринади. Маълум бўлишича, сенегалликлар Манени тезда сафга қайтаришда тиббиёт ёки илмий асослар эмас, халқ усулларидан фойдаланмоқчилар. Ҳар ҳолда, ФИФА бош котиби - сенегаллик Фотима Самура хоним шов-шувли баёнот берди: «Маненинг шу паллада жароҳатлангани - жуда ачинарли ҳолат. Энди унга ёрдам бериш учун афсун ишлатадиган шаманлар хизматидан фойдаланишга мажбурмиз. Бу усул самаралими? Чиндан ҳам, шаманлар ёрдам бера олишадими? Тўғриси, ҳозирча натижа чиқиш-чиқмаслигини аниқ билмайман, лекин уриниб кўрамиз, барибир. Ҳозирги ҳолатда фақат мўъжизадан умид боғлашимиз мумкин. Чунки Мане Қатарга бориши шарт. Садио, 21 ноябрь куни у ерда бўлишинг шарт!»

Гап шундаки, Мане Сенегал футболи учун шунчаки, юлдуз эмас. У - миллий жамоани тортиб юрадиган куч. Унутмаслик керак, Сенегал термаси кўп жиҳатдан Садио туфайли ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди. Рақамларда айтсак, Мане Африка миқёсидаги саралаш доирасидаги 7та ўйинда 3та гол урди. Асосийси, «плей-офф» раундида пенальтилар сериясидаги ҳал қилувчи зарбани голга айлантириб, Миср термаси умидини ерга кўмди. Йил бошида эса Садио Африка кубогида ҳам ўзини кўрсатди - «ГолҚпас» тизими бўйича 5 очко (3та гол ва 2та самарали узатма). Айниқса, Миср термасига қарши кечган финал алоҳида ўрин тутди - пенальтилар сериясида аниқ зарба ва Сенегал миллий жамоаси тарихда илк марта қитъа чемпиони! Умумий статистикага қарасак, Мане мамлакат бош жамоаси либосида 92та ўйин ўтказиб, 33та гол урган. Сенегаллик спорт журналистларининг жароҳатга муносабатлари ҳам Садио бугунги терма жамоада алмаштирилмас футболчи эканлигини тасдиқлайди. The Athletic нашри бу борада бир қатор маҳаллий ОАВ вакилларига мурожаат қилиб, деярли бир хил жавоб олди. Муносабат баёни турлича, аммо маъно бир хил. «Маненинг жароҳатлангани тўғрисидаги хабар бутун Сенегални «шок» ҳолатига солди, - деди журналист Сайку Сейди. - Одамлар бунга ишонишдан шунчаки, бош тортишмоқда. Йўқ, бу уларнинг журналистларга ишонмасликларидан эмас, балки Садиосиз жаҳон чемпионатига боришни истамасликларидан... Ахир Мане биз учун Месси, Неймар ва Мбаппе даражасида». Яна бир журналист Абубакри Ба ҳам шу маънода гапирди: «Манени ҳаттоки. кимгадир қиёслай олмайман. Унинг даражаси юқори меъёрдан ҳам баланд. Садио - энг яхшилардан яхшиси ва ноёби. Очиғи, бу футболчини на майдон ва на ундан ташқарида алмаштириш имкони бор».

Мане драмаси қандай тус олишини айтиш қийин. Бинобарин, Сенегал термаси 21 ноябр куни Нидерландия миллий жамоасига қарши ўйин билан жаҳон чемпионатига киришиши керак. Садионинг жароҳати бутун Африкани ақлдан озиш даражасига келтирганини ҳисобга олсак, воқеалар ривожини тахмин қилишнинг иложи йўқ. Ҳа, жароҳатланган Мане дарҳақиқат, Сенегал миллий жамоасининг ЖЧ учун берган якуний «заявка»сига киритилди. Демак, футболчи қатарга боради. Танганинг иккинчи томонига қарасак, энди «Бавария» воқеалар ривожидан норози. Bild нашрида ёзилишича, Мюнхен клубига энг муҳим футболчиларидан бирининг саломатлиги хавф остида қолаётгани сира ёқмаяпти. «Бавария» бу масалада расмий эътироз-баёнот билан чиқишга ҳам улгурди. Қизиқ, Садио драмаси қандай якун топаркин? У Қатар майдонларида сенегалликларга ёрдам бера оладими? Буни билиш учун озгина сабр қилиш ва ЖЧ-2022 ўйинларини кузатиш керак.

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:50, 21.11.2022. Ўқилди: 2657 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик