Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ОФК инспекциясида Алишер Никимбаев ҳам бўлади

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Расмий тадбирлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

2 август куни Ўзбекистонга келадиган ОФК инспекцияси таркибида клубларни лицензиялаш бўйича менежер Алишер Никимбаев ҳам бўлади.

ОФК делегацияси жами олти кишидан иборат бўлиб, улар сафида малайзиялик, сингапурлик, жанубий кореялик ва германиялик мутахассислар бор.

Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 2013-2014 йиллардаги квотаси 2012 йил октябрида қабул қилинажак қарорга асосан белгиланади. Шу жиҳатдан, ОФК комиссиясининг август ойида Ўзбекистон ташриф буюриши муҳим аҳамиятга эга. ОФК, Ўзбекистондан ташқари, Япония, Хитой, Таиланд, Эрон, Австралияга ҳам ўз делегацияларини жўнатади. Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Қатар ва БААга ОФК инспекцияси бормайди, бу миллий уюшмалари зарур ҳужжатларни тақдим этишса бас.

2 август куни Ўзбекистон етиб келадиган ОФК комиссияси шу куннинг ўзидаёқ клубларни текширишни бошлайди. Комиссия клубларнинг техник (болалар футболи), ҳуқуқий, молиявий, маркетинг ва медиа йўналишларидаги фаолиятини текширувдан ўтказади. Шунингдек, Олий Лига баҳслари доирасида камида битта ўйиннинг (Олий Лига, 14-тур, 3 август: «Бухоро» – «Нефтчи») ташкил этилишини кўриб чиқади.

«Бунёдкор» ва «Пахтакор» клублари бу йилги текширув режасига киритилмаган. Комиссия Олий лиганинг 12 клуби ва 11 стадионини кўрикдан ўтказади. Комиссия 9 август куни Ўзбекистондаги ишини якунлайди.

ОФК комиссияси иш режаси
2 август, пайшанба. «Локомотив» ФК («Локомотив» стадиони).
3 август, жума. «Бухоро» ФК («Бухоро» стадиони).
4 август, шанба. «Машъал» ФК (Баҳроим Вафоев номли стадион), «Насаф» ФК (Марказий стадион, Қарши).
5 август, якшанба. «Шўртан» ФК (Марказий стадион, Ғузор), «Динамо» ФК («Динамо» стадиони).
6 август, душанба. «Металлург» ФК («Металлург» стадиони, Бекобод), «Олмалиқ» ФК («Металлург» стадиони, Олмалиқ).
7 август, сешанба. «Қизилқум» ФК («Прогресс» стадиони).
8 август, чоршанба. «Андижон» ФК («Баркамол авлод» стадиони, Андижон), «Навбаҳор» ФК, «Нефтчи» ФК («Фарғона» стадиони).
9 август, пайшанба. ЎФФ ва ЎзПФЛ вакиллари билан учрашув. Журналистлар иштирокида матбуот анжумани.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 09:56, 30.07.2012. Ўқилди: 4997 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик