Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ-2022. «Олтин», «Кумуш» ва «Бронза» бутсалар кимга насиб этади?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қатардаги жаҳон чемпионати эртага якунига етади. Турнирдаги интригалардан бири — энг яхши тўпурарга бириладиган "Олтин бутса" соврини кимга насиб этиши бўлиб турибди. Олдиндан айтиш керакки, мусобақада, шунингдек, "кумуш бутса" ва "бронза бутса"лар ҳам ўз эгаларига топширилади.

Айни пайтда мазкур совринларга 4 нафар футболчи даъвогарлик қилмоқда:

Лионель Месси (Аргентина) — 5 гол
Килиан Мбаппе (Франция) — 5 гол
Оливье Жиру (Франция)  — 4 гол
Хулиан Альварес (Аргентина) — 4 гол

Хўш, соврин эгалари қандай тамойилларга кўра аниқланади?

"Олтин бутса" мусобақада энг кўп гол урган футболчига берилади. Агар икки ёки ундан кўп футболчиларнинг урган голлари сони тенг бўлса, унда ҳар бир футболчининг голларга ассистентлик қилгани (бу ФИФАнинг махсус техник гуруҳи томонидан ҳисобланади) инобатга олинади.

Мбаппе ва Месси ҳисобида 5тадан гол бор. Финалдан кейин ҳам уларнинг голлари сони тенг бўлса, улар амалга оширган ассистлар сони инобатга олинади. Ҳозирча Леода 3та, Килианда эса 2та ассист бор. Шунинг учун ҳозирча аргентиналик футболчи юқорида турибди.

Юқоридаги 4 футболчининг ассистлар бўйича кўрсаткичлари қуйидагича:

Лионель Месси (Аргентина) — 3 ассист
Килиан Мбаппе (Франция) — 2 ассист
Оливье Жиру (Франция)  — 0 ассист
Хулиан Альварес (Аргентина) — 0 ассист

"Гол+пас"дан кейин ҳам икки ёки ундан ортиқ футболчи бир хил натижа қайд этиб турган бўлса, унда футболчиларнинг майдонда ўтказган вақти ҳисобланади ва майдонда энг кам вақт ўйнаган футболчи ғолиб деб топилади.

"Кумуш" ва "Бронза бутса"лар соҳиблари тўпурарлар баҳсида иккинчи ва учинчи ўринларга эгаллаган футболчиларга берилади.

Киритилди: 10:28, 17.12.2022. Ўқилди: 5121 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик