Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 30 61
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 31 54
5 Ливерпуль 32 50
6 Челси 31 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Борнмут 32 45
11 Фулхэм 32 45
12 Сандерленд 31 43
13 Ньюкасл 31 42
14 Кристал Пэлас 30 39
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 31 32
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 31 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Соядаги қаҳрамон» Лионел Скалони ҳақида (видео)

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Қатар-2022
Рукн: Янгиликлар
A A A

Лионел Скалони. Аргентина терма жамоаси мураббийи. Месси 17 йилдан бери футболда, қанча мураббий билан ишлади, аммо айнан Скалони уни чемпионга айлантирди. Футболчиларнинг ажойиб ҳаракатларидан ташқари, Скалонининг бир қатор қарорлари, ишлари бор ва усиз ҳали узоқ давом этадиган кечаги байрам ҳам бўлмасди.

Аввало, икки йил олдинги Бразилиядаги ғалаба – Аргентинанинг бугунги авлодига ўзига бўлган ишончни пайдо қилди. Месси атрофида қандай жамоа қуриш мумкинлигини барчага айнан Скалони кўрсатди, ахир Месси билан ғолиб бўлган аввалги жамоаларда Хави – Иньеста, Неймар – Суарес каби бошқа юлдузлар ҳам бўлганини унутмаслик керак.

Иккинчидан, дастлабки ўйиндаги мағлубият. Мундиалда энг катта босим остида бўлган икки мураббийдан бири (иккинчиси Сантуш) бўлишига қарамасдан, мана шундай омадсиз стартдан кейин ҳам жамоани сақлаб қола билди. Бу осон эмас. Айниқса, юлдуз ва ёш футболчилар қоришмасидан иборат таркибда ажойиб муҳитни сақлаб қолиш, Аргентина тарихидаги энг қийин рақиблардан бири Мексика билан ўйинга тайёрлаш...

Учинчидан, Скалони турнир давомида ўз хатоларини ҳам тузатиб борди, футболчиларнинг айнан мундиалдаги қатнашувларига қараб, керакли реакцияларни берди, тузатишларни ўз вақтида амалга оширди. Масалан, асосий бўлиши керак бўлган Лаутаро Мартинеснинг омадсиз ўйинидан кейин эътиборни Алваресга қаратиш, Энцо Фернандес каби мундиалнинг ўзида порлаган футболчини қисқа муддатда муҳим фигурага айлантириш, Ди Мариядан кам, аммо керакли паллаларда фойдаланиш...

Масалан, Ди Мариянинг финалга қайтишини олайлик. Мбаппе, Дембеле каби тезкор ҳужумчиларга қарши янада риск қилмаслиги ва ҳатто уч ҳимоячи билан ҳам схема танланиши мумкинлиги тахмин қилинганди.  Скалони Мбаппе ва Дембеленинг устунликларига эмас, камчиликларига урғу берди, устунликларини камайтиришга уриниш ўрнига камчиликларидан фойдаланишни танлади. Айнан ўша нуқталарга зарба берди – дастлабки икки гол айнан шу икки қанотдан содир бўлганини эсланг. Қисқа турнир учун бу қарорлар анча катта ва рискка эга бўлса-да, якунда Скалони уддалади.

Тўртинчидан, деярли ҳар бир муҳим ўйинда Скалони тактик ва тайёргарлик жиҳатидан ҳамкасбларини енгди. У тажрибали ва тулки Луи ван Гаал бўладими, чемпион Дешам бўладими, ҳар бир ўйиндаги дастлабки режа Аргентинада иш берди. Нидерландия билан ҳам, Франция билан ҳам дастлабки бўлимларни анча кучли ўйнади. Ва албатта, иккинчи пунктда тилга олинган ҳолат нафақат турнир, алоҳида ўйинларда ҳам ишлади – ҳам Нидерландия, ҳам Франция ўйинда камбэк қилганига қарамасдан, Аргентина сочилиб кетмади, руҳан яна ўйинга қайтди, яна ҳужумкорликка қайта билди. Жуда кўп сценарийларни, футбол учрашувларини кўрган бўлсангиз, рақибнинг камбэкини бошидан кечирган жамоанинг ўйинга қайтиши ўта қийин.

Бешинчидан. Биз турнир бошида Аргентина таркиби «Месси ва бошқалар» бўлганидан, кўпроқ ўша Марадонанинг жамоаси ёки ЖЧ-2014 каби, ҳимояга кўпроқ эътиборга қаратадиган ва Мессининг индивидуал ҳаракатларига таянадиган футбол кўрсатишини кутгандик. Аммо ушбу Аргентина нафақат ушбу турнирнинг, балки бошқа жаҳон чемпионлари билан солиштирганда ҳам, энг ҳужумкор, энг кўп вазиятлар яратган, энг кўп тўпни назорат қилган, дарвозага энг кўп зарба берган жамоасига айланди.

Энг муҳими эса, Скалони жамоадаги ўзининг ўрнини тўғри тушунди, «соядаги қаҳрамон» вазифасини аъло даражада уддалади. Гўёки четда тургандек, ҳаммасини майдондагилар ўз-ўзидан ҳал қилаётгандек, унинг иши фақат халақит бермаслик бўлгандек кўрсатди ўзини. Аслида ундай эмаслигини юқоридаги жумлаларда тушунтиришга ҳаракат қилдик.

Қуйидаги видео эса, жуда таъсирли. Скалони аввалига нима бўлганини тушунмади, уни келиб табриклай бошлашгач, воқеанинг бутунича англаб етди...

... кейин эса, ўша ўзининг севимли жойи бўлмиш сояга, энг ортга ўтиб, йиғлаб юборди.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/aslanov_futbol
Киритилди: 18:17, 19.12.2022. Ўқилди: 23873 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 19
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик