Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба.

Ўзбекларни хурсанд қиладиган хабар: "Манчестер Сити" ўз ҳимоячисини сотишга рози бўлди [4316]

Вини ва Мбаппе "Реал" раҳбариятига мурожаат қилишди [3589]

"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси трансфери учун 80 миллион евро ажратишни ўйламоқда [2594]

"Манчестер Юнайтед" 35 миллион фунтга янги таянч ярим ҳимоячиси сотиб олиш бўйича иш бошлади [2132]

Саудия Суперкубоги. «Ан-Наср» бир киши кам ўйнаган ҳолда «Ал-Иттиҳод»ни енгди ва финалга чиқди [2006]

Моуриньо уни мураббий сифатида ўсишига энг катта таъсир қилган футболчи исмини айтди [2004]

«Реал» vs «Барселона». Google оламида қай бири машҳурроқ? [1970]

Собиқ ҳакам - Мбаппенинг вазияти бўйича: "Бу пенальти эмас" (фото) [1803]

АПЛ клублари "Барселона"га 30 миллион евро тўлашга тайёр [1799]

Месси сентябрь ойида Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказиши мумкин [1596]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 19 31
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан
19-тур Қўқон-1912 2-0 Сурхон
19-тур Машъал 1-0 Андижон
19-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
19-тур Хоразм 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

20/08 19:00 Шўртан - Навбаҳор
20/08 20:00 Сўғдиёна - Динамо
21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1863 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сэр Алекс Фергюсон - Буюк Британиянинг буюк бобоси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Рейнжерс»нинг «Ливерпуль»га қарши сафар учрашувида у «Энфилд Роуд»га ташриф буюрди.

Гарчи унинг жамоаси мағлубиятга учраган бўлсада, шотландиялик афсона уйқу арафасидаги кофе билан чекланиб қолмай, ёшлигини хотирлади. Бир пайтлар у глазголиклар клуби шарафини ҳимоя қилганди. Тўғри, сермаҳсул ҳужумчи мақомига кўтарила олмади, лекин мураббийлик бобида чинакам даҳога айлангани боис, унинг тажрибасини ўрганиш қизиқарли, албатта. Хўш, сэр Алекс қандай усуллардан фойдаланган?

Ғалаба илинжида  «Ливерпуль»ни таҳқирлаганди

Фергюсон шогирдлари фаолиятида турли воқеалар, можаролар етарли. Ўта сезгир ва таъсирчан шахс бўлмиш сэр Алекс уларга нисбатан доимо адолатли бўлмаган бўлсада, уни ҳурмат билан тилга оладилар. Рио Фердинанд қизиқ воқеалардан бирини ёдга олди:

«Мураббий бизни ёшартирилган «Арсенал»га қарши ўйинларга тайёрлаганида, доимо шундай дерди: «Уларнинг юзларига тик қаранг. Бу уларга ёқмайди, бунга кўника олмайдилар. Уларга иложи борича яқинроқ боринг, шунда ғалабага эришасиз. Рио, сен уларни енгасан.

«МЮ»даги энг ёрқин нутқини сэр Алекс «Энфилд»да айтганди: «Аслида, гаплашишнинг ҳожати йўқ. Бу мен кўрган «Ливерпуль»нинг энг заиф таркиби». Бўлди, бошқа гап айтмади, биз ғалаба қозондик».

Фердинанд устознинг узун маърузаларига кўникиб қолганди. Бу гал Шенклининг латифанамо эътирофини эшитди: «Шаҳримизда иккита буюк жамоа бор - «Ливерпуль»нинг асосий ва 2-таркиблари».

«Қизиллар» таркибини заиф деганда, сэр Алекс рақибини камситишни назарда тутмаган, балки ўз жамоасини босимдан халос этганди: «Агарда шу «Ливерпуль»ни енга олмасангиз, нафақат Бекхэм, барчангизнинг қошларингиз ёрилади». Ўйинчилар шамани тушундилар. Умуман, сэр Алекснинг «МЮ»си ҳеч қачон 3-поғонадан пастлаган эмас. Раҳбарият қарияни қайтаришга ҳам уриниб кўрганди.

Нанининг камчилигини ўзига хос тарзда қабул қилганди

Роналдунинг ёшликдаги ўртоғи Фергюсоннинг муаллимлик услубига оид воқеани айтиб берди. Учрашувларга вертолётда келишга қодир бўлган сэр Алекс вақти,вақти билан шогирдларидан уни уйига элтиб қўйишларини сўрарди. Шу баҳонада мураббий футболчи билан мулоқотда бўлар, феъл-атворини яхшироқ билиб оларди.

Бир куни мураббийни кузатиб қўйишни Нани ўз зиммасига олди. Лекин ўйиндан аввал розилик бергани у учун улкан хато бўлди. Шу пайтгача Луиш атиги бир марта пенальтидан гол урганди. «Фулхэм»га қарши сафар учрашувида мезбонлар Скоулзнинг голига жавоб қайтаришди, кейин «МЮ» автогол эвазига олдинга чиқиб олди. Бироқ 90-дақиқада «далачилар» мувозанатни тикладилар. Соддароқ айтганда, 87-дақиқада «нуқта»дан гол ура олмаган Нани «Фулхэм»га дурангни совға қилди. Якунда «МЮ» «Челси»ни қувиб ўтди, аммо мураббий бундан бехабар эди. Шу боис, Нани уни уйига олиб борган ярим соат ичида мураббий умуман оғиз очмади. Сукунат португалиялик футболчи учун ҳар қандай бақир-чақирдан кўра оғирроқ жазо бўлди.

Рақиб мураббийларга босим ўтказарди

Фергюсон психиатрларга хос ҳийла-найранглар устаси эди. Арсен Венгерни беҳуда «даҳанаки жанглар»га жалб этиш мақсадида, уни Япониядан келгани, инглиз футболида «ноль» деганди. Ҳали рицарлик унвонига сазовор бўлмаган даврида сэр Алекс Киганнинг «Ньюкасл»ига олисдан ҳамла қилиб, чемпионлик пойгасидан чиқариб юборганди: «МЮ»нинг ҳар бир ғалабасидан кейин, у барча жамоалар фақат унинг жамоасига қарши бор кучлари билан курашишлари, «Ньюкасл»ни ҳеч ким писанд қилмаслигига шама қилганди. Табиийки, киноя «ҳаккалар мураббийини қаттиқ ранжитди, 1927 йилдан бери илк марта чемпионликка яқин келган жамоа «Арсенал», «Блэкберн» ва «Ливерпуль»га имкониятни бой берди. «МЮ» совринни 2-шов-шувли чемпионга бермади. Қисқаси, шотландиялик мураббийнинг руҳий таъсири ўз самарасини берди.

Свен-Йоран Эрикссоннинг айтишича, бир куни Фергюсон унга эрталаб 7:00да қўнғироқ қилиб, агар Рунини ЖЧ-2006да Англия терма жамоасига жалб этадиган бўлса, уни ўлдиришини айтган. Муғомбирликда шотландиялик касбдошидан қолишмайдиган Эрикссон «буйруқ»қа муносиб жавоб қайтарди ва гўшакни илиб қўйди.

Машҳур Ферги,таймни ўйлаб топди

«МЮ» ҳисобида сўнгги дақиқаларда ғалабани бой берилган ўйинлар кўп бўлсада, кўпчилик Барселонани эслайди. ЕЧЛнинг «Бавария» - «МЮ» ўртасидаги финал баҳсида фахрий меҳмонлар ложасида ўтирган Румменигге ва Хёнесс биринчи бўлиб ўз жамоаларини табриклаш мақсадида пастга йўл олишган, бироқ улар лифтда эканликларида Шерингем ва Сульшер гол уришган ва соврин «МЮ»га насиб этганди. Ўшанда Фергюсон антиқа удум ўйлаб топган, ўйин ниҳоясига яқинлашиб қолганида соатига қараб олар ва ойнасига чертиб, тиқиллатарди. Мураббий бу ҳаракати билан ҳакамдан қўшимча вақтни талаб қиларди. Маълумки, у пайтда қўшимча вақтни табличкалар орқали эълон қилинмасди.

Фергюсон ўз ихтиросига қуйидагича изоҳ берганди:

«Соатимдан фақат босим ўтказиш учун фойдаланардим, ўйиннинг нечанчи дақиқаси эканлигига қараган эмасман. Бироқ ҳакамлар ва рақибларимизга бу сигнал етиб борарди. Бу улар учун ҳийла эди».

Қизиғи шундаки, Фергюсоннинг «МЮ»си АПЛда ҳам 90-дақиқадан кейин кўп гол урган. Лекин 20 йил ичида атиги 16та гол ғалабани таъминлаган, холос. Бу борада жамоа «Эвертон» билан бир хил кўрсаткичга эга, «Ливерпул»никидан 1,5 бараварга камроқ.

Сэр Алексни фақат рафиқаси бошқара оларди

Фергюсон ўз вақти билан ёнма-ён одимлаган, аммо унинг услубларидан фойдаланиш мумкин эмас. Масалан, Гвардиола ўз шогирдларига у каби бақира олмайди. Замонавий футбол педагогикаси психиатриядаги айёрона фокусларга асосланган. Сэр Алекс гуманист Сухомлинский услубида эмас, балки ўтган асрнинг аввалида дунёга келган шотландиялик она тарбиясига таянган ҳолда ишлаган. Бироқ унинг макр-ҳийлалари самара берди. Шу боис, сэр Алекснинг ҳақиқий чемпион эканлигини шогирдларию, рақиблари, ҳакамлар ҳам яхши биладилар. Барча ғолиблар ҳурматга сазовор бўлавермайдилар, аммо шотландиялик доимий эъзозда. Манчестердаги дастлабки йилларида уни аёвсиз танқид қилишди, жамоа ёрқин ўйин кўрсата олмади. Шмейхелни 500000, Кантонани 1,2 млн. фунтга харид қилишганидан кейин, нафақат «МЮ», балки футбол оламининг тарихида ижобий ўзгаришлар юз бера бошлади.

2002 йилда Фергюсон истеъфо тараддудига тушган, «МЮ» янги мураббий излай бошлаганди. Бироқ ярим асрдан кўпроқ сэр Алекснинг доимий ҳамроҳи бўлган рафиқаси кетмасликка кўндирди. Буюк мураббийнинг айрим рекордлари янгиланди - Карло Анчелотти ЕЧЛдаги юксак кўрсаткичлардан бирини такрорлади. Бироқ янги Фергюсон мақомига кўтарилиш жуда қийин!

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:30, 21.12.2022. Ўқилди: 1563 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.