«Барселона» 8 январь куни Испания чемпионатининг 16-тури доирасида «Атлетико»га қарши сафарда майдонга чиқиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Каталонияликлар бош мураббийи Хави ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Олтинга тенг уч очко. Биз ўз имкониятимиздан фойдаландик. Улар бизга қарши прессинг ишлатишди, аммо биз вазиятдан қандай чиқиб кетишни билардик. Ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолиш муҳим эди. Мен «Эспаньол»га қарши ўйиндан кейин биз кўпроғига муносиб бўлганимизни айтган бўлсам, бугун эса унчалик яхши ўйнай олмасдан 3 очкони қўлга киритдик.
Бу ғалаба биз учун шунчаки 3 очко эмас. У бизга улкан руҳий кўтаринкилик ва ўзимизга бўлган ишончни беради. Мана шундай оғир майдонда машаққат билан ғалаба қозонишни уддаладик. Биз Ла лигада ғолиб чиқишга даъвогармиз.
Шунингдек, муҳим ўйинчимиз ҳисобланган Левандовскисиз ғалаба қозониш муҳим эди», — деди Хави.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» мазкур ғалаба туфайли ўз очколарини 41 тага етказди ва 2-ўриндаги «Реал»дан 3 очкога илгарилаб кетди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).