Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 17 43
2 Реал Мадрид 17 39
3 Вильярреал 15 35
4 Атлетико 17 34
5 Эспаньол 16 30
6 Бетис 16 25
7 Атлетик Бильбао 17 23
8 Сельта 16 22
9 Севилья 16 20
10 Хетафе 16 20
11 Эльче 16 19
12 Алавес 16 18
13 Райо Вальекано 16 18
14 Мальорка 16 17
15 Реал Сосьедад 16 16
16 Осасуна 16 15
17 Валенсия 16 15
18 Жирона 16 15
19 Реал Овьедо 16 10
20 Леванте 15 9

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Расман! Темурхўжа Абдуҳолиқов "Навбаҳор" футболчисига айланди (фото)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Трансферлар / расман тасдиқланган
Рукн: Янгиликлар
A A A

Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган “Навбаҳор” таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдиришда давом этмоқда.

Наманганликлар сафига тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов қўшилди.
Темурхўжа Абдухолиқов 1991 йил 25 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган.

Катта футболдаги фаолиятини 2012 йили Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида бошлаган. Кейин эса “Пахтакор” (Тошкент, 2013 йил), “Хайдук” (Сплит, Хорватия, 2014 йил), “Локомотив” (Тошкент, 2015-2016 йиллар, 2018 йилнинг 2-давраси – 2019 йилнинг 1-давраси, 2020-2021 йиллар), “Ал-Сайлия” СК (Доха, Қатар, 2018 йилнинг 1-давраси), “Хор-Факкан” (Хор-Факкан, БАА, 2019 йилнинг 2-давраси) клубларида ўйнаган.

Ўтган мавсумни эса Навоийнинг “Қизилқум” таркибида ўтказиб, навоийликлар таркибида жами 28 та ўйинда майдонга тушиб, 2402 дақиқа ҳаракат қилиб, 15 та гол урган ҳолда, 3 та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Шунингдек, Темурхўжа Абдухолиқов Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларида ўйнаган. Миллий терма жамоамиз таркибида эса 18 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол урган.

Бундан ташқари, 31 ёшли ҳужумчи фаолияти давомида 3 марта Ўзбекистон чемпионлиги, 2 марта Ўзбекистон кубогини қўлга киритган. 2016 йилги мавсумда эса “Локомотив” сафида 22 та гол урган ҳолда, Суперлига (олий лига) тўпурари бўлган.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 17:55, 12.01.2023. Ўқилди: 1893 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 17
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Атлетико Хулиан Альварес 7
6 Вильярреал Альберто Молейро 6
7 Эльче Рафа Мир 6
8 Барселона Рафинья 6
9 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
10 Бетис Кучо Эрнандес 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.