Бугун 24 май, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • 3:3
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • 2:1
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эндрик: «Реал»ни Вини ва Криш туфайли танладим»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Фламенго» клуби ва Бразилия миллий жамоасининг афсонавий футболчиси Зико ҳар йили муҳташам «Маракана»да анъанавий хайрия ўйини ташкиллаштиради.

Бу сафарги учрашувда «Палмейрас» таркибида порлаган ёш иқтидор Эндрик ҳам қатнашди. У хайрия тадбиридан сўнг Испаниянинг Marca нашрига қисқача интервью берди. Эслатиш керак, ушбу вундеркинднинг трансфер ҳуқуқи яқинда «Реал» ихтиёрига ўтди. Тўғри, у Мадрид суперклуби сафига 18 ёшга тўлгач, яъни 2024 йили қўшилади.

- «Мадрид» билан шартнома тузганинг эълон қилинганидан буён ўзингда қандайдир ўзгаришларни сезяпсанми?

- Ҳаммаси жойида. Ҳа, бағоят хурсандман, лекин Худога шукр, осмоннинг еттинчи қаватида учаётганим йўқ. Ахир ҳали ҳеч нарса ютганим йўқ, фақат ҳозирги ҳолатимдан мамнунман. Кейинчалик нималар бўлишини эса Яратгандан бошқаси билмайди. Умид қиламанки, 2024 йилгача анча шаклланиб, «Реал» сафига муносиб футболчи сифатида бораман. Ҳозир «Палмейрас»даман, албатта, «қаймоқранглилар»га бефарқ қарамайман. Айниқса, яқин дўстим Вини (Винисиус Жуниор)га алоҳида мухлислик қиламан, унинг мавсумни зўр ўтказишига тилакдошман. Шунинг­дек, Эдер (Милитао) ва Родри (Родриго)га ҳам омад тилайман. «Реал» эса ЧЛ ва Ла Лигада яна ғалаба қозонсин, суперкубокни ҳам ўзиники қилсин!

- Нега айнан «Реал»ни танладинг? Ҳар ҳолда, олдингда бошқа вариантлар ҳам йўқ эмасди...

- Биринчидан, «Реал Мадрид» - катта клуб. Жамоа ҳақида Вини гапириб бергач, менда беихтиёр унинг сафида ўйнаш орзуси туғилганди. Иккинчидан, футболдаги кумирим - Криштиану Роналду энг яхши даврини айнан «Реал»да ўтказди. Шуларни ўйлаб, «Мадрид» фойдасига қарор чиқардим ва ўйлайманки, танловда адашганим йўқ. Яратган ҳамиша мен билан биргалиги ва энг тўғри йўлдан боришимда ёрдам беришига ишонаман.

- Винисиус ҳам қандайдир маслаҳат-тавсиялар бердими?

- Ҳа, албатта. Лекин ҳозир унинг сўзларини такрорлайдиган бўлсам, кўп вақт кетади, шунинг учун маслаҳатларини ичимда сақлашим маъ­қул. У нафақат бугун, балки бутун ҳаётда асқотадиган маслаҳатлар берганини таъкидлашим мумкин. Вини - қадрдон дўстим. Иноқлигимиз узоқ йиллар давом этишидан умидворман. Яна келажакда ўзаро узатмалар эвазига кўплаб голлар уришимизга ишончим комил.

- Карло Анчелотти ёки жамоанинг бошқа футболчилари билан гаплашиш имкони бўлдими?

- Ҳа, Анчелотти билан гаплашдим. Шунингдек, Родриго ва Эдер билан фикр алмашдик. Ҳаётимда содир бўлаётган воқеалар учун ҳамиша шукрона айтаман. Умид қиламанки, мени олдинда энг яхши воқеликлар кутмоқда. Шунинг баробарида ҳозир оёғимни ердан узмаслигим, камтарликни сақлаган ҳолда кўп ишлашим зарурлигини ҳам биламан.

- Бугунги хайрия ўйинида яхши кўриндинг, 3та гол урдинг...

- Аслида ўйинга ўта жиддий ёндашмадим, лекин ҳар қандай баҳсда енгилишни асло ёқтирмайман. Яхши футбол бўлди, мухлисларга ҳам ёқди, менимча. Энди машғулотларни давом эттириш учун Сан-Паулуга қайтаман. Чунки доимо яхши спорт формасида туришим шарт.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 13:08, 15.01.2023. Ўқилди: 2807 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик