"Милан" АҚШлик ҳимоячи Сержино Дестнинг ўйинига шубҳа қилмоқда ва энди америкалик футболчи учун "Барселона" билан тузилган шартномага асосан 20 миллион еврога сотиб олиш вариантини фаоллаштирмоқчи эмас.
Бу ҳақда La Gazetta dello Sport нашри хабар бермоқда. Ҳозирда Дест Италия чемпиони сафида ижара асосида ўйнамоқда.
22 ёшли Дест жорий мавсумда 13 ўйинда гол ура олмади. Унинг 2020 йил октябрь ойидан бери ўйнаб келаётган "Барселона" билан шартномаси 2024/2025-йилги мавсум охиригача амал қилади.
Кейинги ўйинда "Милан" Италия чемпионатида (24 январь) "Лацио" билан меҳмонда ўйнайди. Стефано Пиоли шогирдлари 18 учрашувдан кейин 38 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Мусобақа пешқадами “Наполи” (47).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).