«Андижон»нинг Туркия йиғини доирасидаги яна бир рақиби аниқланди
27 январдан 17 февралга қадар Туркиянинг Анталия шаҳрида қишки ўқув-машғулот йиғинининг учинчи босқичини ўтказадиган “Андижон” у ерда қатор назорат учрашувларида иштирок этишидан хабарингиз бор.
Яқинда клубнинг 4 та спарринг-рақиблари ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Шунингдек, яна бир рақиб номи маълум бўлди. Россия биринчи дивизион қатнашчиси - Москванинг “Родина” жамоаси билан 15 февраль кунига ўйин белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, 31 январда “Чиксереда” (Руминия), 3 февраль куни “Факель” (Россия), 12 февраль санасига эса “Велес” (Россия) ва “Самтредиа” (Грузия)га қарши ўйинлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Шундай қилиб, “Андижон”нинг Анталиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасида ўтказадиган ўртоқлик учрашувларидаги бешта рақиби аниқланди.
“Андижон” матбуот хизмати.
Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 21:51, 26.01.2023. Ўқилди: 927 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар