Бугун 14 март, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 14.03.2026 00:45
      • Торино
      • 4:1
      • Парма
      • 14.03.2026 19:00
      • Интер
      • -:-
      • Аталанта
      • 14.03.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лечче
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • -:-
      • Рома
      • 14.03.2026 01:00
      • Алавес
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 14.03.2026 18:00
      • Жирона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 14.03.2026 20:15
      • Атлетико
      • -:-
      • Хетафе
      • 14.03.2026 22:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Валенсия
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Сельта
      • 14.03.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Брайтон
      • 14.03.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Борнмут
      • 14.03.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 14.03.2026 22:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Эвертон
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Тоттенхэм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Динамо 3 4
9 Бунёдкор 3 4
10 Хоразм 3 4
11 Андижон 3 3
12 ОКМК 3 1
13 Қўқон-1912 3 1
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм
3-тур ОКМК 2-2 Сўғдиёна
3-тур Динамо 1-1 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Андижон» учун стратегик ривожланишнинг туркча модели: «Антальяспор» билан ҳамкорлик нима беради? (3-қисм)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

3-қисм.

“Антальяспор”га амалий ташрифимизнинг кейинги манзили клуб қароргоҳи бўлди. У ерда бизни халқаро алоқалар ва стратегик ривожлантириш менежери Эрдем Эрдал ҳамда медиа-офицер ходими Мехмет Али кутиб олдилар.

“Антальяспор” жамоаси шу куни Туркия чемпионати доирасида сафарда “Трабзонспор”га қарши ўйини бор эди. Шу сабабли базани обдон кўздан кечириш имконияти бўлди. Айниқса, бунда Эрдем Эрдал катта ёрдам кўрсатди. У клубнинг ривожланиш стратегиясини батафсил тушунтириб берди. Унда 26 та йўналиш белгилаб чиқилган ва клуб шунга асосан фаолиятини олиб бормоқда.

“Антальяспор”ни бутун дунёга кенг қамровли тарзда ёйиш ишларини жадаллик билан олиб боришяпти. Дунёнинг турли бурчакларида ушбу жамоанинг филиаллари ва футбол мактаблари бор. Жумладан, Аргентина, Жанубий Африка, Косово, Кипр, Бельгия каби мамлакатларда клуб ўзининг филиалларини, футбол мактабларини ташкил қилган. Масалан, Аргентинанинг 3-дивизионида “Антальяспор”га қарашли жамоа қатнашади. У ерда турк клуби учун иқтидорли футболчилар тарбиялаб берилади. Шунингдек, “Антальяспор”дан ҳар йили 6 нафар ўйинчи Аргентинага юборилади. Африкадан эса 18 ёшдан юқори бўлган йигитлар “Антальяспор”га жўнатилади. Яқинда Эроннинг “Сепахон” жамоасида “Антальяспор”нинг филиали ҳам очиляпти. Германияда ҳам Туркия клубининг футбол мактаби барпо этилаётганини Эрдал айтиб ўтди.

“Ўзбекистонда иқтидорли болалар кўплигини биламиз ва шу томонга ҳам эътиборимизни қаратмоқчи бўлиб тургандик ва сизлар айни пайтда келиб қолдинглар. Масалан, бизнинг U-19 жамоамизда тожикистонлик футболчи бор. Бизга стратегик нуқтаи назардан Андижон ҳам жуда мос тушади. Чунки бу Тожикистон билан Қирғизистоннинг туташ жойларида жойлашган”, - деди Эрдем Эрдал.

Шунингдек, у яна сўзида давом этар экан шундай деди: “Туркияда биринчи бўлиб халқаро алоқалар ва стратегик режалаштириш департаментини очдик. Испанияда ўқиб келганман ва УЕФАнинг Про лицензиясига эгаман. Бундай департаментлар 2006 йили “Барселона”, “Реал” сингари клубларда очилган. Туркияда “Фенербахче”, “Галатасарой”, “Бешиктош”, “Трабзонспор” каби кучли клублар бўлса-да, уларда бундай департаментлар йўқ. Биз алоҳида узоқ йилга мўлжалланган йўл харитасини ишлаб чиққанмиз. Ҳатто, футбол клуби шу даражада бўлиши керакки, озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олаётган одамлар ҳалол бўлишлари керак. Баъзида хиёнат ҳам қилишлари ҳеч гап эмас. Бу эса томиб-томиб катта зарар етказиши мумкин. Сарфланаётган барча маблағлар кейинчалик клуб учун фойдали тарзда қайтиши лозим. Биз халқаро алоқаларни ривожлантиряпмиз. Бунда сизларнинг ҳам бу ерга келишинглар айни муддао бўлди. Биз “Андижон” клуби билан ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Ҳар жиҳатдан юксалиш йўлидамиз. Масалан, Эрик Абидаль бу ерга келиб мураббийларни ўқитяпти. Африкадан ҳам мутахассисларни чақиряпмиз. Керак бўлса халқаро мусобақаларимизни Европа Иттифоқи молиялаштиради. Куни кеча Испаниядаги ўсмирлар ўртасидаги турнирга бордик ва у ерда 5-ўринни олдик. “Реал”, “Атлетико”, “Барселона” дастлабки учталикдан жой олишди. Масалан, бу турнирда 20 та клуб қатнашди. ПСЖ, “Арсенал” ва яна бошқа кучли жамоалар ҳам бор эди. Швейцария, Испания ва яна бошқа мамлакатларда “Антальяспор” ҳақида кўрсатувлар, репортажлар тайёрланяпти ва бу орқали клуб имиджини ошириб боряпмиз”, - деди Эрдал.

Клубда ҳар бир бўлимнинг ўз мутахассислари иш олиб бормоқда. Бош мураббий турк футболининг ёрқин юлдузларидан бири Нури Шахин экани ҳақида хабар бериб ўтдик. Шунингдек, бир неча йил олдин “Антальяспор” да Самуэль ЭтоО, Самир Насри каби юлдузлар ўйнашди.

Яна база билан яқиндан таништириш чоғида у ерда икки кишилик бўлган 130 та хона бор бўлиб, бу 260 та бола учун жой бор деганидир. 6 та майдон ҳам шай ҳолатда ва бунинг учун ишчи-ходимлар етарли даражада. Клуб президенти Азиз Четин ҳамма ишларни юқори даражада бўлишини таъкидлаб, назорат қилиб боради.

Тез орада “Андижон” ва “Антальяспор” клублари ўртасида меморандум имзоланади. Ҳамкорлигимизнинг биринчи кўриниши сифатида 4 февраль куни Туркия Суперлигаси доирасида бўлиб ўтадиган “Антальяспор” ҳамда “Газиантеп” ўртасидаги учрашувга жамоамизни таклиф қилишди. Клуб замонавий технологиялар бўйича ҳам замон билан ҳамнафас бўлиб боряпти.  

Яна бир гап: 2024 йили “Андижон” футбол клуби ташкил топганига 60 йил тўлади. Шу муносабат билан Улуғбек Миразев Ферда Раманли ва Эрдем Эрдал билан учрашувлар жараёнида жамоамизнинг юбилейи нишонланадиган байрам кечасига “Антальяспор” клубини ўртоқлик учрашуви учун таклиф қилди. Шунингдек, мураббийлар ва ёш футболчиларни амалиёт учун юбориш бўйича ҳам келишиб олинди.  

Очиғи, “Антальяспор” клубига ташриф шу қадар қизиқарли ва маълумотларга бой бўлдики, “Андижон” жамоаси ҳамкор танлашда адашмаганлиги ўз ифодасини топди. Турк ҳамкасбларимиз ўзбек футболига ва хусусан “Андижон” клубига жиддий қарамоқдалар ва бунинг истиқболли лойиҳа эканига Улуғбек Мирзаевнинг фикр ва мулоҳазаларидан сўнг иқрор бўлдилар. Насиб қилса, тез орада меморандум имзоланса, амалий ишлар фаоллашади.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 14:07, 02.02.2023. Ўқилди: 1109 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
8 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
10 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.