Бироз олдин Италия А Серияси 21-туридан ўрин олган баҳсда «Рома» ўз майдонида «Эмполи»ни қабул қилди ҳамда 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.
Дастлаб баҳснинг иккинчи дақиқасида Ибаньес мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб Абрахам фарқни иккитага ошириб қўйди. Шундан сўнг учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади.
Маълумот учун, айни дамда римликлар А Серия турнир жадвалида 40 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда кетмоқда.
Рома – Эмполи 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 2 Рожер, 2:0 – 6 Абрахам.
Рома – Руй Патрисиу, Смоллинг, Манчини, Рожер, Матич, Кристанте, Пеллегрини (Белотти, 90), Залевски (Льоренте, 90), Дибала (Бове, 70), Абрахам, Эль-Шаарави (Челик, 84).
Эмполи – Викарио, Эбуэхи (Стоянович, 82), Луперто, де Винтер, Паризи, Акпа-Акпро (Хендерсон, 74), Марин, Бандинелли (Пьяца, 83), Бальданци, Капуто (Пикколи, 62), Сатриано (Камбьяги, 62).
Огоҳлантиришлар: Залевски (10), Бове (77), Хендерсон (80).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).