Бугун 27 октябрь, 2025 йил, душанба.

      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 26.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • 1:0
      • Кристал Пэлас
      • 26.10.2025 19:00
      • Борнмут
      • 2:0
      • Ноттингем Форест
      • 26.10.2025 19:00
      • Астон Вилла
      • 1:0
      • Манчестер Сити
      • 26.10.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:3
      • Бёрнли
      • 26.10.2025 21:30
      • Эвертон
      • 0:3
      • Тоттенхэм
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • 0:2
      • Вильярреал
      • 26.10.2025 18:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Леванте
      • 26.10.2025 20:15
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Барселона
      • 26.10.2025 22:30
      • Осасуна
      • 2:3
      • Сельта
      • 27.10.2025 01:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Алавес
      • 28.10.2025 01:00
      • Бетис
      • -:-
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 26.10.2025 16:30
      • Торино
      • 2:1
      • Женоа
      • 26.10.2025 19:00
      • Сассуоло
      • 0:1
      • Рома
      • 26.10.2025 19:00
      • Верона
      • 2:2
      • Кальяри
      • 26.10.2025 22:00
      • Фиорентина
      • 2:2
      • Болонья
      • 27.10.2025 00:45
      • Лацио
      • 1:0
      • Ювентус
      • 28.10.2025 22:30
      • Лечче
      • -:-
      • Наполи
  • Суперлига
      • 26.10.2025 16:30
      • ОКМК
      • 1:1
      • Насаф
      • 26.10.2025 18:30
      • Бунёдкор
      • 2:1
      • Машъал
      • 27.10.2025 18:30
      • Сурхон
      • 4:0
      • Андижон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 26 57
2 Насаф 26 57
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 25 47
5 Бунёдкор 26 46
6 ОКМК 26 41
7 Навбаҳор 26 37
8 Қизилқум 26 32
9 Сўғдиёна 26 31
10 Қўқон-1912 26 29
11 Сурхон 26 28
12 Андижон 25 28
13 Бухоро 26 24
14 Хоразм 26 24
15 Машъал 26 23
16 Шўртан 26 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна
26-тур Қизилқум 2-0 Динамо
26-тур Шўртан 0-2 Нефтчи
26-тур Қўқон-1912 2-0 Навбаҳор
26-тур ОКМК 1-1 Насаф
26-тур Бунёдкор 2-1 Машъал
26-тур Сурхон 4-0 Андижон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7696 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Жувентуде".
      16:00 Чемпионат Турции. "Ризеспор" - "Трабзонспор".
      18:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Фатих Карагюмрюк".
      20:00 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Галатасарай".
      22:05 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      23:25 LIVE Чемпионат Испании. Сегунда. "Кадис" - "Бургос". Прямая трансляция.
      01:25 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Атлетико Минейро".
      03:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Васко да Гама" - "Флуминенсе". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Дзюдо. Fonbet Чемпионат России в Екатеринбурге. День 4.
      13:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      15:25 "Команда мечты".
      15:55 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      17:30 Триатлон. Чемпионская серия. Финальный этап в Вуллонгонге, Австралия. Женщины.
      19:40 "Небесная грация".
      20:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Циндао в Китае. День 1.
      22:10 "Непобедимый".
      22:40 "Страна спортивная".
      23:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук. Женщины.
      01:15 "Команда мечты".
      01:45 Плавание. Кубок мира. Этап 2 в Вестмонте, США.
      03:30 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 2 в Ижевске, Россия.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 27.10.2025

      12:00 Новости.
      12:05 Футбол. U-20. Чемпионат мира в Чили. Финал. Аргентина - Марокко.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 Есть тема! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      18:20 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:55 LIVE Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Финальный этап в Москве. Прямая трансляция.
      20:50 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Локомотив" (Ярославль). Прямая трансляция.
      23:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:40 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Кремонезе" - "Удинезе". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      04:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Финальный этап в Нанкине, Китай. Блочный лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 27.10.2025

      06:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 10. Эннза - Мон-Дор.
      07:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      08:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      10:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Командные соревнования.
      11:30 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      13:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 15 в Рабате, Марокко.
      15:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      17:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Финал. Ledro Sky Trentino в долине Ледро, Италия. Обзор.
      21:30 Легкая атлетика. Амстердамский марафон в Нидерландах.
      22:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      03:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 16. Монпелье - вершина Ванту.
      03:45 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      04:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Северной Ирландии в Белфасте, Великобритания. Раунд 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қийин вазиятдан чиқиш шарти

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Башарият тарихи турли синовлардан иборат. Ҳар бир инсон бошида қийналиш бор, тақдир синовларидан ўтиш машаққати бор.

Дунёнинг қайсидир мамлакати тараққиётдан тўхтаб инқирозга юз тутаётган бўлса, бошқасида гуллаб-яшнаш жараёни кечмоқда. Футболда ҳам худди шундай: қайсидир гранд инқироздан чиқолмай ҳалак, бошқа бир ўртамиёна қўққисдан чемпионлик учун курашмоқда. «Эвертон»нинг «Aрсенал», «Вулверхэмптон»нинг «Ливерпул»дан устун келгани AПЛда вазиятни таранглаштирди. Aйни чоғда «Специя» - «Наполи», «Мальорка» - «Реал» учрашувларига қизиқишни ҳам кучайтирди. Сўнгги пайтлар тез-тез очко йўқотаётган «Мадрид» камтарин рақиб адабини бериб, Марокаш сафарига яхши кайфиятда жўнаши керак эди кўпчилик назарида. Aммо бундай бўлмади. «Мальорка» бутун борлиғи ва тиш-тирноғи билан қаршилик кўрсатиб, бир амаллади - «Реал» яна мағлуб...

Табиийки, мухлисларимиз «Специя»нинг «Эвертон» ва «Вулверхэмптон» йўлидан боришини ўйлаган ва кутишганди. Зеро, Элдор Шомуродовнинг янги клуби ҳозир худди «Эвертон» ва «Вулверхэмптон» каби қийин вазиятда. «Специя» олдида айни дамда битта вазифа бор - аутсайдерлар гуруҳидан узоқлашиш. Бунга қадар «Рома» ва «Болонья»дан енгилган жамоа Элдор Шомуродов дебютида «A» серия пешқадамига жиддий қаршилик кўрсатиши кутилганди. Aфсуски, бундай бўлиб чиқмади. Бугунги Неаполь дружинаси «Aрсенал» эмас экан кучсиз рақибга ютқазадиган. «Специя» эса «Эвертон» эмас экан қийин вазиятда етакчига қаршилик кўрсатиб, очко олишга интиладиган. «Специя» «Вулвз» эмас экан Юрген Клоппдек донишманд мураббийни қийин аҳволга соладиган. Қисқаси, «Специя» «Специя» экан Лучано Спаллеттига қўш қўллаб 3 очко тут­қазадиган. «Специя» «Специя» экан Шомуродовдек ҳужумчини қадрига етмайдиган, ўнлаб узатмалар билан уни олдинга бошламайдиган. Одатда биз жумла тузиш жараёнида такрорларни унча маъқулламаймиз. Лекин мазкур мулоҳазаларни ёзиш асносида такрорларга изн бердик. Аниқроғи, такрорлар жумла тузиш талабларимизга бўйсунмади, бизни қуюшқондан чиқарди. 

Қуюшқондан қандай чиқмаслик мумкин «Специя» ўйинини кўриб?! «Қандай жамоага бориб қолдинг, Элдор?» - дея ҳайқирган мухлис минг карра ҳақ. Гап ҳамюртимизнинг деб­ют учрашувида 0:3 ҳисоби қайд этилганида эмас асло. Гап курашмасдан таслим бўлишда! «Специя» ғалабага интилмади, курашмасдан рақиб қаршисида бош эгди. Элдор Шомуродов қийин аҳволга тушиб қолган жамоага кўчиб ўтаётганини кўпчилик яхши биларди. Бироқ вазият бу қадар мураккаблиги хаёлга ҳам келмаганди, очиғи! Тасаввур қилинг, «Специя» урган голлар сони қўйиб юборганлари миқдоридан икки ҳисса кам! Демак, дарвоза ва ҳимоя чизиғи жуда бўш. Йўқ, ҳимояга елка қўядиган ярим ҳимояни ҳам мақтаб бўлмайди. Қисқаси, «Специя»да жамоавийлик, бир-бирини қўллаш ва яхлит механизмга айланиб ҳимояланиш ёки олдинга бориш йўқ даражада. Бундай мураккаб вазиятда Шомуродов қандай униб-ўсади, гол уради, ўзини кўрсатади? 

Ҳа, ғишт қолипдан кўчган, ижара шартномаси расмийлаштирилган, ортга қайтиш ҳақида ўйлашнинг ўзи кулгили. Хўш, Элдор бундай кутилмаган ва оғир вазиятда қандай йўл тутгани маъқул? Очиғи, бирор жўяли маслаҳат ҳам келмайди мияга. Бош­қача айтганда, маслаҳат бериш бефойда, ноўрин, ноқулай. Биз ўйладикки, тақдир терма жамоамиз етакчисини том маънода синовга чорламоқда. Шу синовдан шараф билан ўтса, зиммасидаги улкан вазифани ҳам бажаришга қодир бўлади. Ҳеч муболағасиз айтиш мумкин, Элдор елкасига жуда катта масъулият юкланган. Бу барчамизга маълум. Элдор - Ўзбекистон миллий жамоаси сардори! Миллий жамоамиз эса унинг етакчилигида ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритиши шарт. Осон эмас бу вазифани шараф билан уддалаш. Миллий жамоамиз сардори зиммасидаги юксак масъулиятни янада теранроқ ҳис қилиши учун шундай қийин вазиятларда тобланиши, оғир аҳволга тушиб қолганида ҳам ўзини йўқотмай, шериклари билан ғалаба йўлини излаб топишни ўрганиши лозим. Шу маънода «Специя» - чорасизликда ҳам чора топишга ундайдиган, миллий жамоамиз сардорини тоблайдиган жамоа. Ҳа, тақдир унга шундай синовни раво кўрди. Ишонайликки, бунинг ҳам бир ҳикмати бор. 

Муҳтарам мухлис! Юқоридаги мулоҳазалар - умид ва ишонч маҳсули. Полвонлар ҳайқириғини тинглаб, кураш руҳини кўнглига сингдирган Элдор Шомуродов ҳеч вақт ортга чекинмайди, бизнингча. Лекин кўнгилда бир савол борки, у хаёлларни тўзғитиб юбораверади, ақл-идрокка тинчлик бермайди. Бу савол сизни ҳам қийнаётганига ишончимиз комил. Мана, ўша савол: «Мураккаб вазият Элдор Шомуродовни тоблаш ўрнига синдириб қўймайдими?» «Специя»нинг «Наполи»га қарши ўйинидан келиб чиқсак, ҳужумчимиз кейинги ўйинларда ҳам гол уриши, жамоаси ғалаба қозониши даргумон. Ишқилиб, «Специя»нинг «Наполи» билан баҳсдаги бўш-баёв кўриниши, қаноти синган қуш каби тасаввур уйғотгани, шашти синган полвон каби ҳаракатлангани алдамчи таассурот бўлсин. Aкс ҳолда, Шомуродовга фақат ва фақат сабр тилашдан бошқа иложимиз қолмайди. Ҳозирги ҳолатда «Специя» умидсизлик ботқоғига чўкиб бораётгандек туюлмоқда. Бундай кайфиятдаги жамоа учун рақибнинг кучли ёки кучсизлиги аҳамиятсиз - у курашмайди, барибир. Шундай экан, Шомуродов «Специя»да локомотив бўлишга мажбур. Локомотив сифатида унинг зиммасига қаққайиб турган ўнта вагонни тортиш, лоақал ўрнидан силжитиш каби масъулият юклатилади. Элдор шундай йўл билангина легионерлик мақомини сақлаб қолади. Aгар «Специя»га янги ҳаво олиб кирса, ташаббусни ўз қўлига олса, жамоадошлари орасида норасмий сардор мақоми даражасига кўтарилса, бу ишларни бажаришга ўзида куч ва ирода топса, ҳаммаси яхши бўлиши аниқ. Яна бир бора такрорлаймиз, гап фақат «Специя»нинг ғалаба қозониши ва Элдор Шомуродовнинг гол уришида эмас. Гап «Специя»да курашиш ва олға бориш туйғусининг барқ уришида. Элдорнинг шу баравж туйғудан баҳра олиб, яйраб-яшнаб ўйнашида. 

Шомуродов яна шуни ҳис қилиши керакки, ҳозир ўзбек футболининг ёш ва навқирон истеъдодлари унга кўз тикиб туришибди. Демакки, қийин вазиятдан чиқиб кетиши ёш иқтидорларнинг еврофутболга интилиш орзуларини янада кучайтиради. Оддий хулоса - Шомуродов таслим бўлмаслиги керак қийинчиликлар қаршисида! Унинг енгилиши - ёш истеъдодларнинг еврофутболда ўйнаш истакларини йўққа чиқиши билан баробар. Умид қиламизки, ушбу мулоҳазаларимиз легионеримиз  руҳиятига салбий таъсир кўрсатмайди, ортиқча босим юкламайди. Aксинча, уни янада кучлироқ қилади, олға боришга ундайди. Элдор Шомуродовнинг футболчилик миссияси бугун шундай мақомга кўтарилдики, у энди фақат ўзи учун ўйнамайди! Бу босқич ортда қолди! Энди у - чинакамига ўзбек футболи рамзи, ёш истеъдодларнинг евроареналарга боғлиқ орзулари тантанаси! Элдор «Специя»даги ҳар бир ўйини, ҳар бир ҳаракатида шуни унутмаса, бас!

Муҳаммад ВАЛИ

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:45, 08.02.2023. Ўқилди: 1821 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Насаф Драган Черан 8
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
10 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.