Бугун 17 ноябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.11.2025

      05:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      06:05 Д/ф "Двенадцатый игрок".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      12:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      18:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      02:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      04:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.11.2025

      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 3.
      10:40 Армейский рукопашный бой. Кубок Победы в Москве.
      12:00 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
      14:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      16:40 "Эволюция спорта".
      17:10 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:50 "Лица страны". Константин Крылов.
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      23:00 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 "Эволюция спорта".
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 2. Вечерняя сессия.
      03:10 "По ступеням пьедестала".
      03:25 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. УНИКС (Казань) - ЦСКА (Москва).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Константин Крылов.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Профессиональный бокс. Денис Лебедев против Роя Джонса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1940 - 1945 гг.".
      16:55 "Тайны звёзд спорта".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:55 Смешанные единоборства. UFC 322 в Нью-Йорке, США. Ислам Махачев против Джека Делла Маддалены, Валентина Шевченко против Чжан Вэйли.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Пари. "Спартак" (Кострома) - "Родина" (Москва). Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:25 Смешанные единоборства. UFC 305 в Перте, Австралия. Дрикус Дю Плесcи против Исраэля Адесаньи.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 1.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      16:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      17:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      20:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Женщины, мужчины.
      22:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      00:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      03:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Женщины, мужчины.
      04:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Муборакда футбол ўлди (мухлислар мақоласи)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Машъал
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Муборакда футбол ўйнайдиган фақат битта жамоа бор. У ҳам бўлса «Машъал». Биз бир гуруҳ қашқадарёлик мухлислар жонажон жамоамиз «Машъал»нинг шу йилги чемпионатда қайд этаётган қониқарсиз натижалари сабабли ушбу мақолани ёзишга мажбур бўляпмиз.

Ҳозир олий лига жадвалининг энг пастки ўринида «Машъал»нинг жой эгаллаб турганини ҳамма яхши билади. Бу жамоа кетма-кет ўйинларда ютқазишда давом этяпти. Мураббийлар ҳам, жамоа раҳбарлари ҳам «Машъал»ни энг пастки ўриндан олиб чиқиб кетиш учун ҳеч нарса қилишмаяпти. Бу эса биз мухлисларни жуда хафа қилмоқда. Бу турда «Андижон» ғалаба қозонганидан кейин бу жамоа яна олдинга ўтиб олди. «Машъал» эса яна охирги ўринга қайтди. Ҳамма яхши билади, футболда жамоа натижа кўрсатавермаса биринчи бўлиб бош мураббий ишдан кетади.

Мана вилоятимизнинг қолган икки жамоси билан шундай бўлди. Аввалига «Насаф», кейин «Шўртан» жамоалари бош мураббийлари ишдан кетди. Лекин «Машъал»да ҳалиям Фомичевнинг миқ этмай ишлаб юргани ҳаммани ҳайрон қолдирмоқда. Бу мураббий на ўз хоҳишига кўра ишдан кетяпти, на клуб раҳбарлари уни ишдан бўшатишди. Худди ҳеч нарса бўлмагандек Фомичев ишлаб юрибди. Лекин унинг натижаларини сира мақтаб бўлмайди. Жамоа иккинчи даврада тўртта ўйин ўтказиб бирорта ҳам ғалаба қозона олмади. Энг ачинарлиси, ўз майдонидаги иккита ўйинда ҳам ютқазиб қўйди. Айниқса жамоамизнинг «Локомотив»га ютқазиб қўйгани жуда алам қилди. Чунки бир амаллаб «Локомотив»ни ютса бўларди. Лекин Фомичев бор экан «Машъал» ҳали-бери ютмайди. Чунки унин тайинли тактикаси ҳам, ўйин услуби ҳам йўқ. Футболчилар 90 дақиқа шунчаки югуриб беришяпти. Мухлислар бу мураббий билан жамоа аниқ биринчи лигага тушиб кетишини жуда яхши ҳис қилиб туришибди. Аммо шу оддийгина нарсани «Машъал» раҳбарияти умуман тушунаётгани йўқ. Биз ҳайронмиз нега клуб президенти Фомичевни ҳалигача ишдан олмаяпти? Жамоа раҳбари Фомичевдан қўрқадими ёки унинг олдида тили қисиқ жойи борми? Очиғи жамоа ичида нима бўлаётганини билмаймиз.

Мана «Андижон»да бош мураббий ўзгарганди, Азамат Абдураимов келганидан кейин улар «Қизилқум»ни 5:1 ҳисобида ютиб қўйишди. Энди кейинги турда улар Муборакка келиб «Машъал» билан камида дуранг ўйнаб кетишади. Бунга ҳозирданоқ кўникиб бўлдик, чунки «Машъал»да ўйиннинг ўзи қолмади. Жамоа ҳадеб ютқазавериб руҳан синиб бўлди. Футболчиларни руҳан Фомичев синдирди. Лекин шунда ҳам кетмасдан ишлаб юрибди. Аслида унинг ўзи ҳам, ўғли ҳам «Машъал» учун жон куйдираётгани йўқ. Улар чет эллик бўлгани учун «Машъал» биринчи лигага тушиб кетса ҳам уларга буни қизиғи йўқ. Тушиб кетганидан кейин гўёки ҳеч нарса кўрмагандай индамай кетаверишади. Агар «Машъал» кейинги йил биринчи лигада ўйнайдиган бўлса, Муборакда футбол аниқ ўлади, лекин ҳозир ҳам ўлиб бўлган, чунки «Машъал»нинг олий лигада қолишига кучи қолмади. Биз мухлислар эса доим хавотирдамиз.

«Машъал»ни жарликдан ким олиб чиқиб кетишини билолмай ҳайронмиз. Тўғриси, клуб раҳбарларидан ҳам кўнглимиз совиб кетди. Айниқса улар Фомичевни бир ишдан олиб кейин яна жойига қайтариб қўйишганидан сўнг раҳбарлар Фомичевдан қўрқар экан деган хаёлга бордик. Бўлмаса бошқаларага ўхшаб шартта ишдан олиб уйига кетказишарди. Фомичев қайтиб келганидан кейин ўғли ҳам қайтиб келди. Чунки уни бошқа ҳеч қайси жамоа олмайди. Ўғлининг ўйини умуман йўқ, у ҳар ўйинда ўз дарвозасига голлар олиб келишни билади холос. Лекин шунда ҳам Фомичев ўғлини қайтариб олди. Нега клуб раҳбарлари бунга бефарқ қарашяпти? Нима учун Ўзбекистон футбол федерацияси Тошкентдан одам жўнатиб «Машъал»нинг тақдири билан қизиқмаяпти? Шундай жамоа энди ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетаверадими?

Бу Фомичев деганлари «Машъал»ни ўлдиргани етмагандек бирйўла кўмиб кейин кетса керак. Биз мухлислар эса ҳар доимгидек жабр чекиб қолаверамиз. «Машъал» раҳбарларининг лоқайдлиги, ўз сўзида турмаслиги туфайли бугун жамоамиз мана шундай аҳволга тушиб қолди. Бўлмаса «Машъал»дек шароит унча-бунча жамоада йўқ. Бу ердан етишиб чиқаётган ўйинчиларга кўпчилик ҳавас қилади. Энди бирорта яхши футболчини етишиб чиқиши ҳам қийин бўлиб қолди. Ахир Муборакда футбол ўлганидан кейин ҳеч ким етишиб чиқмайди-да. Биз мухлислар Фомичевни биронта стадионда кўрсак очиғи унга қарагимиз ҳам келмайди. Муҳтарам Президентимиз Ўзбекистонда футболни ривожлантириш керак деб доим айтаётган бир паллада Муборакда баъзи кимсалар футболни фақат орқага тортишяпти. Шундай чиройли стадиони бўла туриб «Машъал»нинг ҳеч ўйини чиқмаяпти. Бўлмаса Муборакдагидек майдонда футбол ўйнашни ҳамма орзу қилади. Фомичев эса шундай чиройли майдонда футболчиларга тўп тепишни ўргата олмаяпти.

Энди биз мухлисларни қийнаётган бир савол қолди, яъни Фомичев деганлари қачон жамоадан кетади? Агар шу мураббий кетадиган бўлса «Машъал» яна олдинги обрўсини тиклаши мумкин, бўлмаса чемпионат тугаганидан кейин тўғри биринчи лигага қараб кетади. Агар жамоа раҳбарларида салгина бўлса ҳам орият бўлса тезда мураббийни ишдан олиб ўрнига бошқа кучли мураббийни олиб келишсин. Шундагина биз «Машъал»нинг қайта уйғонишига ишонамиз. Агар катталарнинг Фомичев олдида тили қисиқ жойи бўлса, унда бизни кўп қийнашмасин. Муборакда футболни биратўла йиғиштириб қўя қолишсин. Чунки ҳадеб футболчиларнинг ўйин тугаганидан кейин бошни эгиб стадиондан чиқиб кетаверишини кўриш жонга тегди.

Биз мухлисларнинг «Машъал» раҳбарларига айтадиган бундан бошқа сўзимиз қолмади. Агар сизлар ҳақиқий раҳбар бўлсангиз ҳозирги вазиятга тезда ўзгартириш кераклигини кутиб қоламиз.

Бир гуруҳ қашқадарёлик футболнинг жонкуяр мухлислари.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:05, 28.08.2012. Ўқилди: 5091 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.