Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1931 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 30.09.2026

      06:00 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      07:00 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Пекин-2008.
      09:00 Снукер. Третий раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      14:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      15:30 Снукер. Третий раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      21:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      22:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Трейлраннинг.
      01:30 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      02:15 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      03:45 Скалолазание. Микст. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўнинчи ўриндаги "Ливерпуль" мухлисларини хурсанд қиладиган беш сабаб

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Рейтинглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бу мавсумда мерсисайдликлар учун ҳаммаси қийин ва мураккаб кечди. Жамоа ҳозирда 10 ўринга тушиб қолган, кубок баҳсларини тарк этган ва ЕЧЛда "Реал"га дуч келадиган бўлиб турибди. Бу ҳам етмаганидек, "Вулверхэмптон" каби жамоалар "Ливерпул"ни йирик ҳисобда мағлуб этмоқда. Аммо умидсизликка тушмаслик керак. Ҳаммаси жойида бўлади. Агарда қуйидаги ижобий жиҳатлар тўлиқ бўй кўрсатса, албатта.

1. Жамоа мураббийи ҳали ҳам Юрген Клопп

"Вулверхэмптон"га қарши шармандали мағлубиятдан кейин Клопп кўп камчиликларни айтди. Аммо биз уни яхши биламиз. "Ливерпуль" бундан ҳам оғир вазиятлардан Клопп орқали қандай қилиб қутулиб кетганларини бир эсланг. Шундай экан, Клоппга ҳурмат сақланиши керак. Унинг тизимида нималардир бузилиб қолган бўлиши мумкиндир. Аммо тезда жойига келади. Ҳархолда, шунга умид қиламиз. Ҳозирги дамда "Ливерпул"га Клоппдан кўра керакроқ шахс йўқ (бўлса керак).

2. Асосий ҳужумчилар қайтмоқда

Диогу Жота, Луис Диас ва Роберто Фирминолар тез орада тўлиқлигича жамоага қайтади ва ўйинларда иштирок эта бошлайди. Ҳа, Фирмино 2023 йилда жамоа ҳужумидаги асосий фигура эмасдир. Аммо унинг Коди Гакподан кўра яхшироқ ҳаракат қилиши ҳаммага аён. Ҳеч бўлмаганда, тўққинчи рақам ҳудудида. "Ливерпуль" мавсум давомида рақиб дарвозаси олдида голли вазият яратишга қийналди. Бу ҳам аслида ҳужумчиларнинг жароҳати ва формасизлиги оқибатлари эди. Демак, яқин орада Клопп жамоаси ҳужумига ҳақиқий куч қўшилишини кўришимиз мумкин бўлади.

3. ЕЧЛдан чиқиб кетиш, аммо босимдан қутулиш

Февраль ойи ЕЧЛ плей-офф ўйинлари бошланадиган даврдир. Шу ердан бошлаб "ПСЖ" ва "Бавария" каби клублар қаттиқ ишга киришади. Омадсизликни қарангки, нимчорак финалда "Ливерпул"нинг рақиби амалдаги чемпионлар бўлмиш "Реал" бўлди. Бу жамоага ЕЧЛда қаршилик кўрсатиш ўта мураккаб иш, гарчанд ўйин иккига бўлинса ҳам. Бу сафар "Барселона" ва "Ювентус" каби жамоалар ҳам ЕЧЛда қатнашмаяпти. Ҳеч бўлмаса, чиқиб кетиши мумкин бўлган Клоппга шу ҳам таскин беради. Бу турнирдан кетилгани билан, катта босимдан ҳалос бўлинади. Кейин эса ҳамма эътиборни АПЛга қаратиш мумкин.

4. Кейинги йилги ЕЧЛ йўлланмасини ҳали ҳам қўлга киритиш мумкин

Ҳозирги аҳволига қарамасдан, биз "Ливерпул"ни кучли тўртлик учун курашдан бутунлай чиқариб ташлай олмаймиз. Негаки, ҳали лигада 18 та ўйин кутиб турибди. Тўртинчи ўрин билан фарқ эса атиги 11 очкони ташкил этади. Натижа кела бошласа, тўртинчи ўринга чиқиб олиш ҳеч гап эмас. Қолаверса, "Ливерпул"дан тепада нисбатан мўрт бўлган "Брентфорд", "Брайтон", "Фулхэм" каби клублар бор. Уларни доғда қолдириш унчалик ҳам мураккаб эмас. Хуллас, ҳаммаси "Ливерпул"нинг ўз қўлида.

5. Келаётган ёзда топ ярим ҳимоячи хариди

Бу нарса аниқ! Ҳа, эндиликда амалга ошириладиган трансфер балки Жуд Беллингем бўлмас (ҳеч бўлмаса, юқоридаги фаразлар амалга ошмагунга қадар), бироқ барибир яхши даражага эга ярим ҳимоячи харид қилинади. Жоржиньо Вийналдум кетганидан бери Юрген Клопп ярим ҳимоядаги кемтикларни тўлдира олмади. Келаётган ёзда бунинг айни пайти бўлади. Харҳолда, Артур Мело каби ХАТОларга йўл қўйилмайди деган умидимиз бор. Буёғини эса вақт кўрсатади...

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 18:00, 11.02.2023. Ўқилди: 2798 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик