Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба.

      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • 3:0
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • 0:2
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • 2:4
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • 2:0
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • 0:0
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:0
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • 3:1
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:1
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бухоро 11 20
4 Бунёдкор 10 19
5 Навбаҳор 10 19
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Динамо 11 11
13 Сурхон 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Андижон» бугун иккита ўйинда майдонга тушади. Рақиблар ҳақида қизиқарли маълумотлар

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

“Андижон” Анталияда давом этаётган ўқув-машғулот йиғини мобайнида навбатдаги ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Бу сафар 12 февраль кунига иккита ўйин режалаштирилган. Дастлаб маҳаллий вақт билан соат 11:00 (Тошкент вақти билан 13:00) да Россиянинг “Велес” жамоасига қарши беллашув бошланади. Кечки маҳал соат 17:00 (Тошкент вақти билан 19:00) да Грузиянинг “Самтердиа” клуби “Андижон”нинг спарринг-рақибига айланади.

Рақиблар ҳақида таништирадиган бўлсак, дастлабкиси Москванинг “Велес” жамоаси Россия биринчи дивизион қатнашчиси саналади. 18 та жамоа орасида 14-ўринни эгаллаб турибди.

Уй ўйинларини “Авангард” номли стадионда ўтказади. Ўз бағрига 5500 томошабинни сиғдиради. Бу жамоага маҳаллий мутахассис Артём Анатольевич Куликов бош мураббийлик қиляпти. У 31 январь куни 43 ёшини қаршилади. Бунга қадар Куликов Россиянинг бошқа клублари – “Сатурн”, “Ротор”, “Краснодар-2” сингари жамоаларида фаолият кўрсатган.

Мухлислар учун яна бир маълумотни айтиб ўтмоқчимиз, “Велес” клуби сардори тажрибали Евгений Макеев. 34 ёшли ўйинчини зукко ишқибозларимиз “Спартак”даги ўйинлари орқали яхши эслаб қолишган бўлса ажаб эмас. “Қизил-оқлар” сафида Европа Чемпионлар лигасида ҳам тўп сурган. Макеев 2021 йили Бекободнинг “Металлург” клубига таклиф қилинган ва Ўзбекистон чемпионатида ҳам фаолият олиб борган. Бироқ Макеевнинг бекободликлар таркибидаги иштироки узоққа чўзилмаган. У фақатгина 4 та учрашувда майдонга тушган ва 1 бор сариқ карточка билан сийланган. Кейинчалик ортга қайтган ва шундан бери “Велес” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.  

Ушбу клуб Анталиядаги йиғини давомида кимларга қарши ўйинлар ўтказди, деган савол туғилиши ҳам табиий. Биздаги маълумотларга қараганда, “Велес” 4 та ўйинда қатнашди. “Химки”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. “Волгар”га худди шу ҳисобда енгилди. Ўзимизнинг “Бунёдкор” клуби билан бўлиб ўтган учрашувда “Велес” 0:1 натижасида мағлубиятга учради. Охирги ўйинини Москванинг бошқа бир жамоаси  - “Чертаново”га қарши ўтказиб 4:0 ҳисобида рақибини тор-мор келтирди.

Жамоанинг кейинги рақиби – “Самтредиа” клубига тўхталадиган бўлсак, Грузиянинг “Эровнули” лигасида иштирокини бошлайди. Бу худди ўзимизни Суперлига каби. 2022 йилнинг 11 декабрь куни плей-оффда “Сиони” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, кучлилар орасига қайтди. Уларда бу йилги чемпионат 25 февралда старт олади. Шу куни “Андижон”нинг бўлажак рақиби ўз уйида “Телави”ни синовдан ўтказади. Дарвоқе, “Самтредиа” рақибларини “Эроси Мангаладзе” номли стадионда қабул қилади. Бу 15 минг ишқибозга мўлжалланган.

“Самтредиа”ни маҳаллий мутахассис Гиорги Шашиашвили бошқариб келмоқда. 43 ёшли мутахассис 2022 йилнинг 1 январидан бош мураббий лавозимига киришган. Мураббийлик фаолияти мобайнида Грузияда “Шукура” ҳамда “Дила” клубларида ишлаган. Унинг “Самтредиа” билан шартномаси шу йилнинг 31 декабргача амал қилади.

Дарвоқе, Грузия футболи юлдузларидан бири – Каха Каладзе катта футболга айнан “Самтредиа” жамоаси орқали кириб келган. Яъни, у ушбу клуб тарбияланувчиси сифатида манбаларда қайд этилган.

6 февралдан Анталиядаги йиғинга киришган “Самтредиа” илк ўртоқлик учрашувини Тошкентнинг “Локомотив” клубига қарши ўтказиб, ўз дарвозасидан 2 та гол ўтказиб юборди ва бунга грузияликлар жавоб қайтара олмадилар. Кўриб турганингиздек, уларнинг иккинчи назорат учрашуви “Андижон”га қарши бўлиб ўтади.

"Андижон" матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 07:54, 12.02.2023. Ўқилди: 1114 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик