Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шомуродов, Сабирий, Барак. А Серия 2022/23 йилги мавсум қишки трансфер ойнасидаги энг қиммат трансферлар ўнлиги

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Италия А серияси клублари 2022/23 йилги мавсум қишки трансферлар ойнасида у қадар фаол ҳаракат қилди деб бўлмайди. Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг “Рома”дан 1,5 миллион евро эвазига “Специя”га ижарага ўтгани лиганинг жорий қишки трансфер ойнасидаги энг қиммат трансферлари ўнлигидан жой олди. Қуйида Италия жамоаларининг январь ойидаги энг қиммат трансферлари топ-10 лиги тақдим этилади.

10. Тио Сипот — “Мура”дан “Специя”га
Трансфер нархи: 700 минг евро

“Специя” қишки трансферлар ойнасида 4 та трансферни амалга оширди. Италиянинг 17-ўрнидан жой олган жамоа кучайтирилишга муҳтож эди. Камтаргина Словения чемпионатидан 19 ёшли Сипот излаб топилди ва унга 1 миллион евродан камроқ пул тўланди. Тио “Мура” сафида жорий мавсум 22 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

9. Гиоргос Кирякопулос — “Сассуоло”дан “Болонья”га
Трансфер нархи: 1 миллион евро (ижара)

“Болонья” чап қанот ҳимоясини грек футболчиси билан тўлдирди. 26 ёшли футболчининг ижараси учун 1 миллион евро тўлашга тўғри келди. Кирякопулос 2020 йил сентябрь ойида “Сассуоло”нинг тўлақонли футболчисига айланган эди.

8. Раймондс Кроллис — “Валмиэра”дан “Специя”га
Трансфер нархи: 1,5 миллион евро

“Специя”нинг яна бир янги футболчиси. Италия клуби хўжайинлари латвиялик 21 ёшли ҳужумчининг ўйинидан ҳайратланган ва унга 1,5 миллион евро тўлаб берди. Кроллис ўтган мавсум “Валмиэра” сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол муаллифига айланган.

7. Элдор Шомуродов — “Рома”дан “Специя”га
Трансфер нархи: 1,5 миллион евро (ижара)

Ўзбекистонлик футболчи Италиядаги фаолияти давомида учинчи жамоага (“Женоа”, “Рома” ва энди “Специя”) ўтди. Римликлар сафида ўйин амалиётисиз қолган Элдор ижара асосида “Специя” сафига бориб қўшилди. Шомуродов жорий мавсум “Рома”да 8 та ўйин ўтказиб, битта гол урган. 28 ёшли футболчи “Специя” сафида ҳам аллақачон 2 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди.

6. Йосип Брекало — “Вольфсбург”дан “Фиорентина”га
Трансфер нархи: 1,5 миллион евро

“Фиорентина” ўз таркибини 33 ёшли футболчи билан тўлдирди. Брекалода топ лигаларда ўйнаш тажрибаси етарли. Хорватиялик футболчи 2016 йилдан буён “Вольфсбург”, “Штутгарт” ва “Торино” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилиб келган. Унинг ҳисобида Бундеслигада 122 та ўйин, А Серияда 32 та ўйин мавжуд.

5. Матеуш Прашелик — “Шлёнск”дан “Верона”га
Трансфер нархи: 2 миллион евро

“Верона” таркибини кучайтириш учун Польша чемпионатидан номзод топди. Вероналиклар 22 ёшли Прашеликни харид қилди ва январь охирида уни Б Серия вакили “Козенса”га ижарага бериб юборди.

4. Абдулҳамид Сабирий — “Сампдория”дан “Фиорентина”га
Трансфер нархи: 2,5 миллион евро

Сабирий 2020 йилдан буён Италияда тўп суриб келади. “Фиорентина” футболчи учун “Сампдория”га 2,5 миллион евро тўлаб берди. Ҳозирда жароҳатини даволаш билан машғул бўлган Абдулҳамид 2022/23 йилги мавсумнинг қолган қисмини ҳам генуяликлар таркибида ўтказади.

3. Пшемислав Висневски — “Венеция”дан “Специя”га
Трансфер нархи: 4 миллион евро

Специя клуби 24 ёшли ярим ҳимоячи учун 4 миллион тўлади. Висневски учун “Специя” “Венеция”дан кейин иккинчи италян клуби ҳисобланади.

2. Матеус Мартинс — “Флуминенсе”дан “Удинезе”га
Трансфер нархи: 6 миллион евро

“Удинезе” 19 ёшли бразилиялик учун 6 миллион евро тўлашдан қўрқмади. Фриули жамоаси Мартинсни дарҳол Чемпионшип вакили “Уотфорд”га ижарага бериб юборди. Матеус бунга қадар фақат Бразилия чемпионатида тўп сурган.

1. Антонин Барак — “Верона”дан “Фиорентина”га
Трансфер нархи: 8,5 миллион евро

Барак 2022 йил ёзидаёқ “Фиорентина” сафига ўтган эди. Флоренсияликлар дастлаб ижарага олган футболчисини қишки трансферлар ойнасида “Верона”дан тўлиқ сотиб олди. Антонин жорий мавсум барча мусобақаларда 25 та ўйинда иштирок этиб, 5 та голга муаллифлик қилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:33, 13.02.2023. Ўқилди: 2598 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик