Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба.

  • Суперлига
      • 11.08.2025 19:00
      • Нефтчи
      • 1:0
      • Насаф
      • 11.08.2025 20:00
      • Динамо
      • 1:1
      • Пахтакор
      • 12.08.2025 18:15
      • ОКМК
      • -:-
      • Қизилқум
      • 12.08.2025 19:00
      • Андижон
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 12.08.2025 20:30
      • Шўртан
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 13.08.2025 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Хоразм
      • 13.08.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Бунёдкор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 18 37
2 Нефтчи 18 36
3 Динамо 18 34
4 ОКМК 17 33
5 Бунёдкор 17 31
6 Пахтакор 18 30
7 Навбаҳор 17 28
8 Андижон 17 21
9 Қизилқум 17 21
10 Сўғдиёна 18 20
11 Сурхон 17 20
12 Хоразм 17 18
13 Машъал 18 15
14 Бухоро 17 13
15 Қўқон-1912 17 12
16 Шўртан 17 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал
18-тур Нефтчи 1-0 Насаф
18-тур Динамо 1-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

12/08 18:15 ОКМК - Қизилқум
12/08 19:00 Андижон - Навбаҳор
12/08 20:30 Шўртан - Қўқон-1912
13/08 19:00 Бухоро - Хоразм
13/08 20:00 Сурхон - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 923 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Интернасьонал".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Ботафого".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - ТСЦ (Бачка-Топола).
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.08.2025

      05:05 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 81 кг.
      06:15 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 76 кг.
      07:25 "Физруки. Будущее за настоящим".
      08:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 81 кг.
      09:10 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 87 кг.
      10:20 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Произвольная программа. Финал.
      11:50 "Культовые".
      12:20 Д/ф "Энди Маррей".
      13:10 "Вы это видели".
      14:05 Сёрфинг. Альфа-Банк Wakesurf Cup 2025 в Москве. Wakeskim. Женщины.
      15:20 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
      17:35 "География спорта". Красногорск.
      18:00 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 2.
      19:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      19:50 "Физруки. Будущее за настоящим".
      20:25 LIVE Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. Мемориал Иштвана Дьюлая в Будапеште, Венгрия. Прямая трансляция.
      22:30 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Соло. Произвольная программа. Финал.
      00:00 Д/ф "В поисках самой сложной трассы".
      00:55 "Культовые".
      01:25 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 89 кг.
      02:35 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 96 кг.
      03:45 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Свыше 87 кг.
      04:55 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 89 кг. Прямая трансляция.
      13:25 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 96 кг. Прямая трансляция.
      15:50 Новости.
      15:55 Есть тема! Прямой эфир.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:00 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Акрон" (Тольятти) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Зенит" (Санкт-Петербург) - "Рубин" (Казань). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Спартак" (Москва) - "Динамо" (Махачкала). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Смешанные единоборства. UFC 294 в Абу-Даби, ОАЭ. Ислам Махачев против Александра Волкановски. Реванш.
      03:30 "Взойди на свой Олимп".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "Металлург" (Новокузнецк).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.08.2025

      06:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4.
      08:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      09:00 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      10:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4.
      11:30 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 4 в Лондоне, Великобритания. Женщины, мужчины.
      13:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4.
      15:00 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/16 финала. Прямая трансляция.
      18:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 3. "8 часов Судзуки" в Японии. Лучшие моменты.
      20:30 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 4 в Лондоне, Великобритания. Обзор.
      21:30 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/16 финала. Прямая трансляция.
      00:30 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 1 эп.
      01:00 Американский футбол. "Полоса испытаний. Тренировочная база Баффало Биллс", 1 эп.
      02:00 Велоспорт. Женщины. Тур Польши. Этап 1.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. 1/16 финала.
      04:30 Велоспорт. Женщины. Тур Польши. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Паралимпия тарихидаги энг йирик ўйинларга старт берилди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Паралимпиада
Рукн: Репортажлар
A A A

Бугун Лондон (Буюк Британия)да XIV-бор ўтказилаётган Паралимпия мусобақалари бошланди. Унда ер юзининг 166 давлатидан келган 4200 нафар паралимпиячилар, спортнинг 20 та турида ғолиблик учун баҳс олиб борадилар.

29 август куни эса Олимпия стадионида тўрт йилликнинг энг йирик спорт байрамларидан бирининг очилишига бағишланган тантаналар бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, ташкилотчилар ушбу маросимга алоҳида ҳозирлик кўрганликлари яққол кўзга ташланиб турди.



Маълумки, ногирон ҳамда жисмоний имконияти чекланган спортчилар ўртасидаги Паралимпия ўйинларига айнан Буюк Британияда асос солинган ва шу боис ҳам уни юксак савияда ўтказишга катта аҳамият қаратилган.

Шу ўринда эътиборингизни, Паралимпия ўйинларининг қисқача тарихига қаратсак. 1948 йил германиялик шифокор Людвиг Гуттман ташаббуси билан Бакингемшир графлигига қарашли Сток-Мандевиль шаҳрида иккинчи жаҳон уруши ногиронлари учун мусобақаларни ташкил этиш ғоясини илгари суради. Машҳур мутахассис бу каби саъй-ҳаракатлар жароҳатланган зобитларни тезроқ оёққа туришида ва яна ҳаётга қайтишларида муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблайди ва 1948 йилнинг июл ойида Буюк Британияда ўтказилган Олимпиада ўйинларидан сўнг, Людвиг Гуттман бошчилигида Сток-Мандевил ўйинларига асос солинади. Мазкур мусобақаларда 16 нафар эркак ва аёл ҳарбийлар иштирок этишган. Бу германиялик жонкуяр шифокорнинг ўз одига қўйган мақсади йўлида ташланган дастлабки қадами бўлди.

Олижаноб мақсадлар йўлида бошланган ҳар қандай хайрли иш албатта ижобат бўлади. Людвиг Гуттманнинг ногирон ва жисмоний имконияти чекланган инсонлар ўртасида ҳам йирик спорт ўйинларини ташкил этиш орзуси ва бу йўлда олиб борган саъй-ҳаракатлари орадан 12 йил ўтиб рўёбга чиқади. Яъни, 1960 йили Рим шаҳри (Италия)да 1-ёзги Паралимпия ўйинлари ўтказилади.
Таъкидлаш жоизки, ўтган давр мобайнида Людвиг Гуттманнинг ташаббусини қўллайдиганлар сафи кенгайиб бораверади. Илк бор ташкил этилган мусобақаларда 23 давлатдан 400 нафар спортчилар иштирок этган. Улар спортнинг енгил атлетика, сузиш, қиличбозлик, баскетбол, камондан отиш, стол тенниси каби жами саккиз турида ғолиблик учун баҳс юритишган.

Орадан тўрт йил ўтиб, II Паралимпия ўйинларига Токио (Япония) шаҳри мезбонлик қилади. Мазкур мусобақаларда 22 давлатдан келган 390 нафар паралимпиячилар спортнинг 11 турида (махсус аравачаларда юриш, оғир атлетика, диск улоқтириш каби спорт турлари қўшилган) медаллар учун кураш олиб борганлар.

Шу тариқа, ўйинлардан-ўйинларга мусобақаларнинг нуфузи ва даражаси юксалиб бораверган. Табиийки, иштирокчи давлатлар ҳамда спортчилар сони ҳам ортиб борган.
1988 йилдан (Сеул, Корея) Паралимпия ўйинлари Олимпиадага мезбонлик қилган шаҳарда, худди ана шу спорт саройларида ўтказиб келинади. Шу ўринда, ПараОсиё ўйинларини ҳам Осиё ўйинларига мезбонлик қилган шаҳарда, кетма-кет ўтказилишини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Ўзбекистонда Миллий Паралимпия ассоциацияси расман 2007 йилдан фаолиятини бошлаган. Шу боис, спортчилармиз Паралимпия мусобақаларидаги илк иштирокчиларини 2008 йилги Пекин (Хитой) ўйинларидан бошлаганлар.

Чин мамлакатида делегациямиз аъзолари икки нафар спортчидан иборат бўлиб, мазкур ўйинлар мамлакатимиз вакиллари учун ўзига хос тажриба ва махорат вазифасини ўтаган. Эътиборлиси, ўз олдига доимо юқори мақсадларни қўядиган Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси рахбарияти, спортчи ва мураббийлари, Пекин ўйинлари ниҳоясига етган кундан бошлаб тўрт йилликнинг навбатдаги энг йирик мусобақасига муносиб ҳозирлик кўриш ишларини бошлаб юборишди.

Бунда энг аввало муҳтарам Президентимиз томонидан 2009 йил 5 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2012 йил Лондон шаҳри (Буюк Британия)да бўлиб ўтадиган XXX ёзги Олимпиада ва XIV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида қабул қилинган Қарор асосий омил бўлди дейди Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари, делегация рахбари Умид Аҳмаджонов.
Спортчиларимиз мамлакатимиз ҳамда хорижда замонавий меъёрлар асосида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинларини ўтаб, кўплаб халқаро мусобақаларда тажриба ва махоратларини оширдилар. Уларнинг юқори спорт тайёргарлигини таъминлашга кўмаклашувчи илмий - услубий, тиббий биологик тадқиқотлар ўтказилди. Давлатимиз томонидан қаратилаётган ғамхўрлик ва эътибор, яратиб берилаётган шароитлар 2010 йили Гуанчжоу (Хитой)да бўлиб ўтган ПараОсиё ўйинларида ўз сўзини айтди. Спортчиларимиз томонидан 1 та олтин, 2 та кумуш ҳамда 3 та бронза медалларини қўлга киритилиши, биз тўғри йўлда бораётганлигимиздан далолат берарди.
Йилдан-йилга тажрибаси ортиб бораётган паралимпиячиларимиз учун кейинги икки йил ҳам самарали ва муваффақиятларга бой бўлди. 2011-2012 йиллар давомида бир қатор лицензион мусобақаларда иштирок этган матонатли спортчиларимиз, якунда Лондон-2012 Паралимпия ўйинларига бир йўла 10 та йўлланмани қўлга киритишди. Бу борада вакилларимиз Марказий Осиё давлатлари орасида етакчи ҳисобланишади. Қиёслаш учун, Қозоғистонда еттита, Туркманистонда бешта, Тожикистон ва Қирғизистон делегациялари биттадан паралимпиячилар билан иштирок этишмоқда.

Таъкидлаш жоизки, юртимиз паралимпиячиларининг аксарияти спортчи сифатида катта тажриба, маҳорат ва салоҳиятга эга. Жумладан, дзюдочимиз Шариф Ҳалилов, енгил атлетикачиларимиз Ҳусниддин Норбеков, Дониёр Солиев дунё рейтингида кучли тўртликдан ўрин эгаллашган. Бундан ташқари, 100 метрга югуриш бўйича ўтказиладиган мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган Муяссар Ибрагимовага ҳам катта ишонч билдирилмоқда. Урганч Олимпия заҳиралари коллежининг ўқитувчиси Муяссарнинг сўнгги мусобақаларда қайд этаётган кўрсаткичлари юқоридаги фикримиз тасдиғи бўлади.

Аслида ўта қийин кечган лицензион мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, мана шундай йирик спорт анжуманига йўлланма олишнинг ўзи катта шараф ҳисобланади. Айни чоқда делегациямиз аъзоларининг барчаси Лондон-2012 ўйинларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилишни ҳамда совриндорлар сафидан ўрин эгаллашни мақсад қилишмоқда.

“Мен биринчи бор Паралимпия ўйинларида иштирок этяпман”, дейди Муяссар Ибрагимова. “Таассуротларим бир олам. Айни пайтда жисмоний ва руҳий ҳолатим аъло даражада. Бу учун бизга алоҳида эътибор ва ғамхўрликлар кўрсатаётган Президентимизга чуқур миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бизга яратиб берилган шароитларга муносиб жавоб бериш мақсадида Паралимпия ўйинларининг медаллари учун кечадиган курашда бор куч ва имкониятимни ишга соламан”.

Эътироф этиш лозимки, бундай юқори мақсадларни делегациямизнинг ҳар бир аъзоси қалбига жо айлаган ва эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш йўлида бор имкониятларини сафарбар қилишга тайёрлар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик 10 нафар паралимпиячилар спортнинг енгил атлетика, сузиш, дзюдо ҳамда пауэрлифтинг турларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Бевосита яна Лондонда бошланган XIV Паралимпия ўйинларининг очилиш тантаналарига тўхталадиган бўлсак, тадбирнинг энг ҳаяжонли жиҳатларидан яна бири иштирокчи давлатлар спорт делегацияларининг паради бўлди. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини стадион узра баланд кўтариб ўтиш бахти, жаҳон чемпионати ҳамда ПараОсиё ўйинлари совриндори Ҳусниддин Норбековга насиб этди. Ўз бағрига 80.000 томошабинни сиғдирган Олимпия стадионига кириб келар эканмиз, мухлислар томонидан делегациямизни олқишу-хайқириқлар билан кутиб олиниши қалбимизда фахр ва ифтихор туйғуларини янада жўш урдирди.

Лондон-2012 Паралимпия ўйинларида қатнашаётган 166 давлат вакиллари стадионга кириб келишгач, ҳақиқий байрамона руҳда безатилган Олимпия стадионида Буюк Британия халқларининг тарихи, маданияти, қадриятлари театрлаштирилган саҳна кўринишида намойиш этилди.
Очилиш маросимида Халқаро Паралимпия қўмитасининг президенти, сэр Филип Крейвен тантаналарда бевосита иштирок этган Буюк Британия қиролича Елизаветта II шаънига илиқ сўзларни айтиб, барча мусобақа қатнашчиларини ўйинларни бошланиши билан чин дилдан муборакбод этди.

Байрам тадбирида, шунингдек, Лондон-2012 Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси рахбари Себастъян Коу ҳамда Лондон шаҳри мэри Борис Жонсон ҳам мазкур ўйинлар унинг иштирокчилари хаётида кўплаб ёрқин дамларни мухрлашини ва XIV бор ташкил этилаётган мусобақалар Паралимпия ўйинлари тарихида алоҳида ўрин эгаллашини мамнуният билан таъкидлаб ўтишди.

Шундан сўнг, Паралимпия ғояларига содиқ қолишга ҳамда мусобақалар давомида халол кураш олиб боришга касамёд қилинди. Қасамёдни спортчилар номидан сузиш бўйича 2008 йилги Паралимпия ўйинлари совриндори, британиялик Лиз Жонсон, ҳакамлар номидан Ричард Оллкрофт, мураббийлар номидан эса Дэвид Хантер ўқиб эшиттирдилар.

Буюк Британия қироличаси Елизаветта II томонидан Паралимпия-2012 ўйинлари очиқ деб эълон қилингач, барчанинг эътибори, 155 метр баландликдан махсус тортилган арқонда Паралимпия ўйинларининг машъаласини баланд кўтарган ҳолда тушиб келаётган Қиролликнинг денгиз қўшинлари зобити Жо Таунсендга қаратилди. Ҳарбий хизмат чоғида икки оёғидан ажралган Жо Таунсенд, эстафета машъаласини кўриш қобилияти пасайган 41 ёшли чарм тўп устаси Дэвид Кларкка топширади. Дэвид эса ўз навбатида сахий қуёш нурларидан аланга олдирилган машъалани 1960 йилги Паралимпия ўйинларининг биринчи ғолибаси Маргарет Монга топширди.
Эстафета машъаласини уч нафар спортчилар томонидан стадионга олиб кирилиши британиянинг ўтмишдаги, ҳозирги ва келажакдаги паралимпия ҳаракатлари билан боғлиқ. Эстафетанинг сўнгги иштирокчиси 84 ёшли Маргарет Мон томонидан XIV Паралимпия ўйинларининг машъаласи тантанали суръатда ёндирилгач, барчанинг диққат-эътибори осмон узра отилаётган мушакларга қаратилди.

Шу тариқа, Лондон-2012 ўйинларига ҳам старт берилди. Жорий йилнинг 9 сентябрига қадар ўтказиладиган бу сафарги ўйинларда 166 давлатдан 4280 нафар паралимпиячилар, спортнинг 20 та тури бўйича ғолиблик учун кураш олиб борадилар. Бу, Паралимпия тарихидаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади (Пекин-2008 Паралимпия ўйинларида 148 давлат вакиллари иштирок этишган).

Мамлакатимиз вакиллари орасида биринчи бўлиб майдонга пауэрлифтингчимиз Яшин Шобердиев чиқади. 31 август куни эса мамлакатимизнинг энг етакчи дзюдо устаси Шариф Халилов (73 кг) медаллар учун курашади. Биз эса ўз навбатида барча спортчиларимизга мусобақаларда зафар ёр бўлишлигини тилаб қоламиз.

Шавкат Жалилов
Лондон шаҳридан махсус тайёрланди

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 19:00, 30.08.2012. Ўқилди: 9750 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.