Карло Анчелотти: «Ла лига ғолиблиги учун курашда қолаётганимиз муҳим аҳамиятга эга»
«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Испания чемпионатининг 22-тури доирасида бўлиб ўтган «Осасуна»га қарши ўйин (2:0) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Иккинчи бўлимдаги ўйинимизни биринчи бўлимда намойиш эта олганимизда, учрашув тақдирини эртароқ ҳал қилган бўлардик. Аммо менга жамоанинг жипслиги ёқди. Ла лигада ғолиблик учун курашда қолаётганимиз муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун стадионни хурсанд ҳолда тарк этамиз.
Таркиб борасида муаммолар чекинмоқда. Бизда Тчуамени билан боғлиқ муаммо бор эди. Кроос машғулотларга қайтди. Бензема сешанбага қадар тикланишга улгуради. Шунинг учун "Ливерпуль"га қарши ўйинга яхши динамика ва ўзимизга ишонган ҳолда келамиз», — деди Анчелотти.
Манба: sports.ru
Киритилди: 07:36, 19.02.2023. Ўқилди: 1286 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар