Бугун 9 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 24 29
9 Сўғдиёна 24 28
10 Қўқон-1912 24 26
11 Андижон 23 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 24 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 24 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф
24-тур Нефтчи 2-0 Андижон
24-тур Шўртан 1-2 Сўғдиёна
24-тур Қизилқум 1-0 Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6068 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самвел Бабаян: “Жорий мавсумда оддий рақиблар бўлмайди”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қизилқум” (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.  Самвел Вячеславович анъанага мувофиқ, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Ассалому алайкум, ҳурматли журналистлар! “Навбаҳор” жамоаси мухлисларини бугунги ғалаба билан табриклайман. Биз ишқибозлар учун ўйнаймиз. Доимо ғалаба ва хурсандчилик бўлсин.

Ўйинга тўхталадиган бўлсак, мавсумнинг биринчи баҳси бўлгани туфайли футболчиларда ҳаяжон сезилди. Умуман олганда учрашув бошидан охиригача ўйин назорати бизнинг қўлимизда бўлди. Биринчи ўйинда футболчиларимиз мухлисларга роҳат улашадиган ўйин намойиш этишди. Бу мавсумда ўткинчи ўйинлар бўлмаслигининг гувоҳи бўляпмиз. Барча жамоалар  селекцияни юқори савияда амалга оширди. Умид қиламанки, ҳар бир жамоа 2023 йилги мавсумда муносиб тарзда иштирок этиб, худди ўтган мавсумдагидек, сўнгги тургача муросасизлик сақланиб туради.

Бу йилги чемпионат ўтган мавсумдагидан кўра, қизиқроқ бўлса керак. Янги футбол мавсуми билан барча мухлисларни табриклайман ва уларга сиҳат – саломатлик тилайман.

Айниқса, “Навбаҳор”  ишқибозларини ғалабалардан завқланишларини тилаб қоламан.

- Бир йил аввал “Навбаҳор”га келган Егор Кримец ҳали ҳам жамоада дебют ўйинини ўтказмади. Унинг жароҳати ўта жиддийми? Унинг кейинги тақдири нима бўлади?

- Кримецнинг жароҳати ҳақиқатдан ҳам оғир ва фаолиятини давом эттириши қийин эди. Аммо у яқинда  жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди ва секин-аста жароҳатидан тикланмоқда. Мен Егор билан доимо алоқадаман. Умид қиламанки, у келажакда “Навбаҳор” ҳамда миллий терма жамоамизга ёрдам беради. 

- Ҳисоб 1:0 бўлиб турган пайтда мухлислар таркибда ўзгариш амалга оширишни  талаб қилишди ва ушбу ўзгаришлар фойда берди. Бунга қандай изоҳ берасиз?

- Ўзгаришлар мухлисларнинг талаби билан амалга ошгани йўқ, балки биз вазиятга қараб иш тутдик. Мухлислар ғалабани хоҳлашади ва шу сабаб эҳтиросларига таяниб, фикр билдиришади. Яхшиямки, сафимизда захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтира оладиган футболчилар бор ва буни учрашувнинг 2-бўлимида амалга оширдик. Жорий мавсумда оддий рақиблар бўлмайди, ҳар бир жамоа “Навбаҳор”га қарши ўзгача тайёргарлик билан майдонга чиқади. Бугун йигитлар сифатли ўйин намойиш этишди.

- Кейинги рақиб “Металлург”. Бекободликлар  мазкур турда “Нефтчи”га йирик ҳисобда мағлуб бўлишди. Ушбу баҳсга тайёргарлик қандай бўлади?

- Эйфория йўқ, бугунги баҳсда йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб, вазиятга реал баҳо берамиз. Аввал айтганимдек, бу мавсум оддий жамоалар бўлмайди. Олдимизга олий мақсадлар қўйилган.

- Мамлакатимизда U-20 Осиё чемпионати ўтказиляпти. Ёрдамчи мураббийлар ёки скаутлар футболчиларни кузатиб боришяптими?

- Бу йигитларни яхши танийман. Кўплаб футболчиларни 10 ёшлигидан биламан. Ҳаммани кузатиб боряпмиз, бироқ уларнинг амалдаги шартномалари бор. “Навбаҳор” вакили ҳам ушбу терма жамоада ўйнаяпти. Вилоят ҳокими бошчилигида футбол академияси фаолиятини йўлга қўйиш борасида ишлар амалга оширилмоқда.

Сўзим охирида йигитларга, жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтиб, қилаётган барча ишларимиз ишқибозларни бахтли қилиш, севимли жамоалари билан фахрланишлари, ғалабалардан завқ олишлари учун амалга оширилаётганлигини таъкидламоқчиман. Бизни қўллаб-қувватлашда давом этинг. Барчага раҳмат!

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 00:34, 05.03.2023. Ўқилди: 1263 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.