Дзюдо. Ўзбекистон делегацияси «катта дубулға»нинг сўнгги кунида 2 та олтинга эга чиқиб, рекорд натижа қайд этди
Тошкент мезбонлигида ўтган дзюдо бўйича "катта дубулға" мусобақаси 5 март, якшанба куни якунланди.
Сўнгги кунги беллашувларда 20 нафар ўзбекистонлик дзюдочи татамига чиқди. Давлат Бобонов (-90 кг) ва Алишер Юсупов (+100 кг) барча рақибларини мағлуб этиб, мусобақанинг олтин медалига эга чиқди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси "катта дубулға" мусобақасида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалига эга чиқди. "Катта" дубулға турнирида 8 та медал Ўзбекистон терма жамоаси учун рекорд натижа ҳисобланади. Шунингдек, тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи 5-поғонани банд этган бўлса, яна тўрт нафари 7-ўринни қўлга киритди.
Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида Япониядан (4-3-2) кейин иккинчи ўринни қўлга киритди. Кучли бешликдан Австрия (1-2-0), Грузия (1-1-1) ва Венгрия (1-0-1) жой олди.
Тошкент Катта дубулға—2023 мусобақасида совриндор бўлган Ўзбекистон вакиллари:
Олтин медаль
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-90 кг: Давлат Бобонов
+100 кг: Алишер Юсупов
Кумуш медаль
-66 кг: Сардор Нуриллаев
Бронза медали
-60 кг: Достон Рўзиев
-66 кг: Муҳриддин Тиловов
-81 кг: Мусо Собиров
-70 кг: Гулноза Матниёзова
Манба: daryo.uz
Киритилди: 00:08, 06.03.2023. Ўқилди: 3187 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар