Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 4 12
2 Барселона 4 10
3 Эспаньол 4 10
4 Атлетик Бильбао 4 9
5 Хетафе 4 9
6 Вильярреал 4 7
7 Алавес 4 7
8 Эльче 4 6
9 Осасуна 4 6
10 Бетис 5 6
11 Атлетико 4 5
12 Севилья 4 4
13 Райо Вальекано 4 4
14 Сельта 5 4
15 Валенсия 4 4
16 Реал Овьедо 4 3
17 Реал Сосьедад 4 2
18 Леванте 4 1
19 Мальорка 4 1
20 Жирона 4 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

20/09 00:00 Бетис - Реал Сосьедад
20/09 17:00 Жирона - Леванте
20/09 19:15 Реал Мадрид - Эспаньол
20/09 21:30 Алавес - Севилья
20/09 21:30 Вильярреал - Осасуна
21/09 00:00 Валенсия - Атлетик Бильбао
21/09 17:00 Райо Вальекано - Сельта
21/09 19:15 Мальорка - Атлетико
21/09 21:30 Эльче - Реал Овьедо
22/09 00:00 Барселона - Хетафе

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4347 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 16.09.2025

      06:00 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Интернасьонал".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Коринтианс".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      18:00 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Истанбул Башакшехир".
      20:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      22:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:10 Чемпионат Бразилии. "Баия" - "Крузейро".
      01:10 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ботафого".
      04:00 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      04:50 Чемпионат Турции. Обзор тура.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 16.09.2025

      06:45 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 4 с.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      10:30 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      11:45 "Парусный спорт".
      12:10 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре.
      14:30 "Культовые".
      15:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      15:30 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:25 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 4 с.
      19:10 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира. Гран-при Индонезии, 1 ч. Ski Division.
      19:40 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. 1/2 финала.
      21:50 "Тайны звёзд спорта".
      22:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Спринт.
      23:20 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Спринт.
      00:35 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия.
      03:50 "Культовые".
      04:20 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 16.09.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Вольная борьба. Чемпионат мира в Хорватии. День 3.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Команда мечты".
      12:30 Профессиональный бокс. Денис Лебедев против Джеймса Тони.
      13:35 Специальный репортаж.
      13:55 Новости.
      14:00 Есть тема! Прямой эфир.
      15:30 LIVE Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Оренбург" - "Рубин" (Казань). Прямая трансляция.
      20:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Акрон" (Тольятти) - "Локомотив" (Москва). Прямая трансляция.
      22:45 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Пари Нижний Новгород" - "Динамо" (Махачкала). Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Смешанные единоборства. UFC 315 в Монреале, Канада. Белал Мухаммад против Джека Делла Маддалены.
      03:55 Лёгкая атлетика. Чeмпионат мира в Японии. День 4. Вечерняя сессия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 16.09.2025

      06:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:30 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      09:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Гран-при Квебека в Канаде.
      12:30 Велоспорт. Гран-при Монреаля в Канаде.
      13:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.
      15:30 LIVE Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4. Прямая трансляция.
      18:30 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4.
      22:30 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 11 эп.
      23:00 LIVE Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      03:00 Легкая атлетика. Чемпионат мира в Токио, Япония. День 4. Обзор.
      04:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Англии в Брентвуде, Великобритания. Раунд 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«РФИ қош қўяман деб кўз чиқариши мумкин; Молиявий жиҳатдан фақат ортга қайтиш кузатилади» — Россиянинг ОФКга эҳтимолий ўтиши борасида Алишер Никимбаев билан интервью

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистонлик таниқли футбол мутахассиси, ҳозирда Қатарда фаолият юритаётган функционер Алишер Никимбаев билан бугунги кунда кўпчилик учун қизиқ ҳамда сирли бўлиб қолаётган мавзу - Россиянинг ОФКга эҳтимолий ўтиши борасида суҳбатлашдик. Қуйида ушбу интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Телеграм каналингизда яқинда Россиянинг март ойи охирида Ироққа қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ва бу УЕФА томонидан тасдиқлангани ҳақида ёзган эдингиз. Буни Осиёга йўналтирилган дипломатик алоқалар учун махсус сигнал сифатида баҳолаш мумкинми?

— Йўқ албатта, бу шунчаки ўртоқлик учрашуви. Россия Осиёдан қайсидир жамоага қарши ўйнамоқчи бўлса, бу УЕФАни тарк этяпти дегани эмас. Муайян мамлакат ҳар қандай баҳс ўтказишдан олдин ўз конфедерациясидан рухсат сўраши талаб этилади. Россия бундан ташқари Эрон билан ҳам ўйин ўтказади. Олдинги йиллар ОФК вакиллари билан ҳам баҳслар ўтказилганди. Бироқ уруш бошлангандан сўнг бу илк учрашув, шу сабабли ортиқча резонанс бергандек туюлиши мумкин.

Ўтган ой бошида РФИ президенти Александр Дюков ОФКнинг Манамада ўтказилган конгрессида иштирок этган эди. Бироқ бу ва шундан кейинги УЕФА вакиллари билан кечган йиғилишда ҳам эътиборга молик қарорлар чиқарилмади. Ўзи умуман, ушбу иш қайси босқичга етиб келган?

 

— Бу масалада биринчи навбатда махсус низом билан танишиб чиқиш керак. УЕФА уставига кўра, конфедерациядан чиқиш учун молиявий йил охирини кутиш керак. Бу эса 30 июнга тўғри келади, бироқ ўша мамлакат ундан 6 ой аввал ариза бериши талаб этилади. Яъни ушбу масала 2022 йил декабрнинг охирида тугалланиши керак эди. Бироқ РФИ бу имкониятни қўлдан бой берди ва энди келгуси йилнинг ўртасигача якуний жавобни кутишига тўғри келади. Манамада ОФКга қўшилиш борасида шунчаки норасмий музокаралар кетган холос. Бунга асосий сабаб - УЕФАдан чиқиш қийин бўлаётганлигида. РФИ қош қўяман деб кўз чиқариши мумкин.

Бу борадаги шахсий фикрингиз: ОФК бундан нималар ютиши мумкин?

— ОФК биринчи навбатда ўз сафига яхши жамоаларни қўшиб олишга ҳаракат қилади. Россия орқали Осиё конфедерацияси биринчи навбатда футбол сифати бўйича ютади. Иккинчидан, жуда ҳам йирик ҳомийларнинг кириб келиши барчага бирдек плюс. Демак, ўшандан бошлаб ҳамма давлат Россия жамоалари билан бир гуруҳдан жой олишни хоҳлайди. Масалан, «Газпром» ҳомийлигини олган «Зенит» қайсидир халқаро турнирда ўйнаса, Матч ТВ уни трансляция қилишга мажбур. Бу орқали Осиёга жуда катта миқдорда пуллар оқиб келади. Биргина Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказилганда ҳам майдонга жуда кўп рекламалар келиб тушган. Бундан ОФК ютади албатта.

Рус футболи учун бошқа давлатларнинг қўллаётган муносабатини қандай баҳолайсиз?

— Бу, умуман бошқа масала. Уруш бошлангандан сўнг шу икки мамлакатда халқаро ўйинлар ташкил этиш албатта имконсизга айланди. Дейлик, «Шахтёр» ҳам Польшада ўйинлар ўтказмоқда. Шундай экан, маълум бир жамоанинг Россия ёки Украинага боришдан бош тортиши ҳозирги вазият учун табиий ҳол. Уруш сабабли санкциялар қўлланилиши янгилик эмас.

Осиёда турли сабабларга кўра Исроил ва Австралия каби мамлакатлар тажрибасида конфедерацияларни алмаштириш ҳоллари кузатилган. Россияда айни дам бунга сабаблар етарлими?

— Ҳа, Россияда эҳтимолий трансфер учун сабаблар етарлича. Чунки Россиянинг катта ҳудуддаги майдони Осиёда жойлашган. Шу сабабли худди Қозоғистон сингари бу амалга ошиши мумкин. Бироқ сиз келтириб ўтган икки давлат билан бошқачароқ вазият юзага келганди. Исроил сиёсий ваъж билан, Австралия эса ўз футболини ривожлантириш йўлида бошқа конфедерацияларга ўтишган. Бироқ Россия худди Қозоғистон сингари фақат ҳудуд борасида бу имкониятдан бемалол тўлиқ фойдаланса бўлади.

Рус футболи учун қанақа вариантлар мавжуд?

— Россия олдида иккита асосий йўл мавжуд: УЕФАнинг санкцияларини олиб ташлаган ҳолда шу ерда қолиш ва ОФКга ўтиш. Бироқ иккинчи танлов муаммолигича қолмоқда. Яъни келаси йил июнь ойигача кутишга тўғри келади. Унгача ҳамма нарсадан маҳрум бўлишлари мумкин. Келаси йил ёзгача Осиёда ЖЧ саралаши аллақачон старт олган бўлади. Ҳозир Евро-2024га саралаш кетмоқда. Бу ерда Россия йўқ ва катта эҳтимол билан Жаҳон чемпионати ҳам орзулигича қолади. Бу масалалар жуда ҳам қисқа  даврга тааллуқли. Узоғи 3-4 йил ичида бу ҳал бўлади. Бироқ УЕФАга қайтиш анча узоқ муддат - 20 йилгача вақтни талаб этиши мумкин. Бироқ бу 25 йилда уларни нима кутади? Осиёда футбол ўсадими? - молиявий жиҳатдан фақат ортга қайтиш кузатилиши мумкин холос.

Чеферин бир интервьюсида биз ҳам рус клубларининг мусобақалардан чиқиб кетишини хоҳламаймиз, бироқ ҳозирча бунга мажбурмиз деган эди...

— Албатта, бу табиий ҳол ва фақат футболда эмас. Қишки спорт турларида умуман руслар қатнашишмаяпти. Шахмат ва теннисда эса байроқсиз ўйнашяпти. Футбол индивидуал спорт тури эмас ва байроқсиз ўйнашга йўл қўйилмайди.

УЕФА нимани кўзлаяпти? Улар Европада нисбатан ўрта савияга эга давлатнинг ўз конфедерацияларидан чиқиб кетиши оқибатида нималарни йўқотади?

— Уруш бўлишини ҳеч ким хоҳламайди. РФИнинг УЕФАдан чиқиши Чеферинга керак дейсизми, улар ҳам ортиқча бошоғриқдан умидсизликка тушади. Аммо вазият юзасидан қоидаларга барча бўйсунишга мажбур. Улар қўлдан келганча Россияни ушлаб қолишга ҳаракат қилишмоқда. Чунки катта географик ҳудуд, маркетинг жиҳатидан катта йўқотиш бўлиши аниқ. Бироқ уларнинг вазияти ҳам осон эмас. Тизгинни қўлдан чиқарвориб бўлмайди. Бу борада Украинани ҳам унутмаслик керак. Улар ҳам айни дам бошқа мамлакатларда ўз ўйинларини ўтказишга мажбур.

УЕФА ҳамда ФИФА барча учун нейтрал позициядами?

Уларни мутлақо айблаб бўлмайди. Тўғри йўлдалар дея оламан. Аксинча бошқа федерацияларга қараганда анча юмшоқ позицияда бўлиб турибди. Масалан, Россия вакиллари бемалол турли кингрессларда қатнашмоқда, керак бўлса, Инфантино билан ҳам учрашишяпти. Бемалол ўртоқлик баҳсларида иштирок этишмоқда. Бошқа спорт турларида эса тўлиқ тақиқ мавжуд, яъни назорат янада кучли.

Жаҳон чемпионати сари йўлнинг енгиллидан ташқари Россия учун ушбу трансфердан яна қандай фойдалар мавжуд?

— Аввало, ўйинлар сони бўйича катта ўсиш кузатилади. Чунки УЕФА ҳам ФИФА ҳам на Россияга, на Украинага учрашув бўйича тақиқ қўйгани йўқ. Фақатгина рақиб жамоаларнинг ўйнашга қаршилиги сабаб бунинг Европада имкони йўқ холос. Расмий турнирларни бу ҳудудларда ўтказишга ҳуқуқ йўқ. ФИФА шунинг учун ёрдам тариқасида ОФК вариантига рози бўлар. Бироқ бу жуда қисқа муддатли ютуқлар. Узоқ йиллар масштабида олиб қаралса, Россия ОФКга ўтишдан фақат ютқазади.

Россия МТЖ устози Валерий Карпиннинг айтишича, ОФКга ўтиш  айни дам анча фойдалироқ бўлади, чунки терма жамоа ҳамда клуб миқёсидаги ўйин амалиётини етарлича йўлга қўйиш мумкин. Бу фикрга қўшиласизми? 

Ҳа, бу фикрга қўшиламан. ФИФА қолган федерацияларга қараганда Россияни кўпроқ қўллаб-қувватламоқда. Менимча, трансфер ўхшаса, ўйинлар ўтказиш бўйича ҳамма имкониятни яратиб беришади. Қўшимчасига Осиёда уларнинг тарафдорлари кўпроқ.

Россия учун кейинчалик яна УЕФА га қайтиш имконияти борми? Бу борада қонунлар нима дейди?

— Албатта, бу борада маълум бир қоидалар мавжуд. Бироқ олдиндан аниқ ҳеч нарса деб бўлмайди. Уларнинг ОФКдан қанча муддатда чиқиб кетишини ҳеч ким билмайди ва бу асосий  муаммо. Бугунги кундан келиб чиқиб эҳтимолий реакцияни олдиндан билиш қийинроқ. Бу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли катта. Осиёга катта ютуқ бўлар эди. Чунки гранд жамоалар сафи янада кўпаяди. Масалан, Африкадан ортда қолган ЖЧга чиқа олмаган Жазоир ҳамда Мисрни олсангиз, улар мусобақада қатнашган айрим Осиё жамоаларидан савиялироқ. Яъни Африкада рақобат кучли. Осиёдаги кам сонли грандлар сафига яна бир ажойиб жамоа қўшилган бўлар эди.

 

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади 

Киритилди: 07:32, 11.03.2023. Ўқилди: 2394 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 4
2 Хетафе Адриан Лисо 3
3 Барселона Рафинья 3
4 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
5 Эльче Рафа Мир 3
6 Эспаньол Пере Милья 3
7 Мальорка Ведат Мурики 3
8 Вильярреал Николя Пепе 2
9 Леванте Иван Ромеро 2
10 Барселона Ферран Торрес 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.