Бугун 11 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9805 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дейли Блинд: «Мақсадим – ёзда менга шартнома таклиф этишларига эришиш...»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Унинг отаси Денни аллақачон Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан, шундай экан Дейли Блинд нима муҳимлигини жуда яхши билади.

Шу билан бирга, у ўйиндан ташқари таъсирга эга бўлишни ҳам хоҳлайди: у орзуингиз билан яшашни истасангиз, ҳеч қачон таслим бўлмаслигингиз кераклигига яққол далилидир.

- Дейли, Бастиан Швайнштайгернинг айтишича «МЮ» сафига қўшилгач илк учрашган одам сиз бўлган экансиз. У ўшандаги қабулингиздан ҳамон хурсанд. Сизчи, эслай оласизми?

(кулади) Ҳа, албатта! Бу мен учун ҳам ажойиб онлар эди: Бастиан Чемпионлар Лигаси ғолиби ва жаҳон чемпиони эди, мен унинг фаолиятини диққат билан кузатардим ва Манчестерга келганидан жуда хурсанд бўлдим. Биз илк дақиқалардан бошлаб жуда яхши муносабатда бўлдик. У ажойиб йигит, шахс ва мен у билан ўйнаш бахтига муяссар бўлганимдан фахрланаман.

- «Бавария»даги биринчи кунингизда кимдир сизни шу тарзда кутиб олганми?

- Мен учун вазият бироз бошқача эди, чунки «Аякс»да Маттейс де Лигт, Райан Гравенберх ва Нуссаир Мазрауилар билан бирга эдик. Шунингдек, Лерой Сане «Манчестер Сити»да ўйнаган ва у билан ҳам алоқам бор эди. Биринчи кундан бошлаб бу ерда ўзига хос атмосферани ҳис қилдим. Сиз ушбу жамоада кучли бирдамликни кўришингиз мумкин. Масалан, ечиниш хонасида Томас Мюллернинг ёнида ўтираман. У жуда кўп гапиради ва янгилар учун ҳаётни осонлаштиради. Жошуа Киммих дебютимдан сўнг дарҳол хабар юборди ва бу менга ёқди.

- Янги клубга янги умидлар билан келасиз, айниқса «Бавария» каби катта клубда умидлар ҳам катта бўлади. Бу ерда кўпроқ нимадан ҳайратландингиз?

- Албатта, ҳар бир киши ушбу клубнинг катталиги ҳақида тасаввурга эга. Аммо сиз бу ерда бўлганингиздан кейингина клубда ҳамма нарса қандай ўлчовларга эга эканлигини англатишини ҳис қиласиз. Мени энг ҳайратга соладиган нарса бу клубдаги иш этикаси бўлди: барча мутлақо диққатли ва мавсум охирида совринларни қўлга киритиш учун қўлидан келганини қилмоқда. Мен бундай атмосферадан, энг юқори даражадаги чексиз муносабатдан ҳайратда қолдим.

- Сиз 2019 йилдан бери дефибрилятор билан ўйнаяпсиз. Бу сиз учун нимани англатади?

- Бошида бунга жуда кўп эътибор қаратдим, аввал уни қайта ишлашингиз ва шахсий йўлингизни топишингиз керак. Аммо реабилитация пайтида ҳам мен кўплаб хабарларни қабул қилдим ва кўпчилик ташвишланаётганини пайқадим. Энди шуни кўрсатмоқчиманки, спортдан ташқари ҳамма нарса мумкин: ҳатто юрак хасталиги ҳам сиз ўзингиз ёқтирган нарсани қилишни тўхтатишга мажбур бўлишингизни англатмайди. Мен ҳатто профессионал футболчи бўлиш орзуимни давом эттира оламан. Бундан ташқари, кун бўйи уйда ўтиришга ҳожати йўқ, чунки тиббий ҳолатингиз туфайли ҳеч нарса қила олмаслигингиздан қўрқасиз.

- Шундай қилиб, сиз одамларни рағбатлантирмоқчисиз.

- Албатта, ҳамма нарса шифокорлар маслаҳатидан кейин бўлиши керак. Аммо мен жуда кўп хабарларни оламан, баъзи одамлар уйдан чиқишга журъат этолмайдилар ёки ишга қайтишдан қўрқишади ва менимча, агар сиз ўзингизни мажбурласангиз, бундан ҳам кўпроқ нарса бўлиши мумкин. Мен буни ўз мисолим билан кўрсатмоқчиман. Умид қиламанки, кимгадир озгина бўлсада умид ўйғотаман ва болаларга, барча одамларга ҳеч қачон таслим бўлмаслик, мақсадлар қўйиш ва улар учун яшаш кераклигини етказмоқчиман.

- Юрак футболи сиз учун яна бир ўзига хос ўлчовга эга.

- Менинг ҳолатимда сиз ҳам ҳа, деб айта оласиз.

- Отангиз Дэнни Блинд Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан. Унинг соясидан чиқишни мақсад қилганмисиз?

- Йўқ, бу ҳеч қачон менинг мотивациям бўлмаган. У билан жуда фахрланаман ва бу бутун фаолиятим давомида менга катта ёрдам берди. Албатта, кўп одамлар мени у билан солиштиришади ва эҳтимол мен кўпроқ танқидий баҳолангандирман, чунки у футболда жуда кўп ютуқларга эришган. Лекин мен ҳеч қачон ўзимни ундан устун қўйишга мажбурламаганман. Болалигимда фақат у каби мартаба ҳақида орзу қилардим. Ҳар доим уйимиз ва боғимизда тўплар бўларди. Унинг изидан боришга муваффақ бўлганимдан хурсандман: Блинд фамилияси кўплаб сов­ринларни қўлга киритди, бу ажойиб оилавий анъана.

- Якшанбалари оилавий кечки овқатда, сиз иккинчи порцияни олиш учун турганингизда, унинг жаҳли чиқармиди?

(кулади) Ростини айтсам, кичкиналигимда йўқ. Аммо 16-17 ёшимда, яъни футбол юилан жиддийроқ шуғуллана бошлаганимда, у ширинликлардан қочишим кераклигини такрорлайверарди: «семириб кетасан, шунинг учун уларни ема!» Ҳозир ҳам ширинликларни деярли емайман. Албатта, баъзида «ҳуш»имни йўқотаман, лекин умуман олганда, ҳар доим бу маслаҳатга қулоқ соламан.

- Сиз Нидерландия чемпио­натида 7 марта ғалаба қозонгансиз, отангиз эса 5 марта. Бу борада баҳс бўладими, ошхона деворида ҳисоб борми?

(кулади) Ҳа, мен ҳам профессионалликка етганимда, албатта, ўзаро кичик мусобақа ўтказдик. Уни чемпионлик, терма жамоадаги ўйинлар ва кўплаб совринлар ҳисобида ортда қолдирдим - афсуски, отам ҳар доим Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонганини пеш қилаверадилар, мен эса фақат Европа Лигасини олганман...

- Ёзда, шартнома муддати тугагач, нима қиласиз?

- Келгуси ойларда клубга ёрдам беришга ва иложи борича кўпроқ совринларни ютиб олишга эътибор қаратаман. Менинг оилам ҳам ҳозир Мюнхенда ва биз ўзимизни уйдагидек ҳис қиляпмиз. Мен «Бавария»нинг бир қисми эканлигимдан фахрланаман. Мақсадим ёздан кейин ҳам менга шартнома таклиф этишларига ўйиним орқали эришиш, аммо унгача ҳали узоқ йўл бор.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:15, 11.03.2023. Ўқилди: 1240 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.