Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 09.02.2026 18:45
      • Насаф
      • 1:1
      • Аш-Шорта
      • 09.02.2026 18:45
      • Ал-Ваҳда
      • 0:0
      • Ал-Аҳли (СА)
      • 09.02.2026 21:00
      • Дуҳайл
      • 1:1
      • Шаржа
      • 09.02.2026 21:00
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 0:0
      • Ал-Ҳилол
      • 10.02.2026 21:00
      • Трактор
      • -:-
      • Ас-Садд
      • 10.02.2026 23:15
      • Ал-Иттиҳод
      • -:-
      • Ал-Ғарафа

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 23 58
2 Реал Мадрид 23 57
3 Атлетико 23 45
4 Вильярреал 22 45
5 Бетис 23 38
6 Эспаньол 23 34
7 Сельта 23 33
8 Реал Сосьедад 23 31
9 Осасуна 23 29
10 Атлетик Бильбао 23 28
11 Хетафе 23 26
12 Жирона 23 26
13 Севилья 23 25
14 Алавес 23 25
15 Эльче 23 24
16 Мальорка 23 24
17 Валенсия 23 23
18 Райо Вальекано 22 22
19 Леванте 22 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Сельта 0-0 Осасуна
23-тур Барселона 0-0 Мальорка
23-тур Севилья 0-0 Жирона
23-тур Реал Сосьедад 0-0 Эльче
23-тур Алавес 0-0 Хетафе
23-тур Атлетик Бильбао 0-0 Леванте
23-тур Атлетико 0-0 Бетис
23-тур Валенсия 0-0 Реал Мадрид
23-тур Вильярреал 0-0 Эспаньол

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АПЛ. Сўнгги тур натижаларидан кейин чемпионлик пойгаси ва турнир жадвалининг сўнгги кўриниши қандай бўлади? Суперкомпютер буни тахмин қилди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сўнгги тур натижалари шуни кўрсатдики, АПЛда ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш ҳали узоқ давом этади. Аммо туманли Албиондаги жанглар фақатгина бу билан чекланиб қолмайди. Буни жуда ҳам яхши биласиз. чемпионлик учун, қолаверса, турнирда жон сақлаб қолиш мақсадидаги курашлар ҳам сўнгги тургача ўз актуаллигини йўқотмаслиги аниқ.

"Манчестер Юнайтед"нинг ўз майдонида "Саутгемптон" билан дуранг ўйнаши, ҳали бу жамоанинг руҳияти "Ливерпул"га қарши қақшатқич мағлубиятни ҳазм қила олмаганини кўрсатди. Эрик тен Хаг жамоаси бу кетишда, ўз 3 ўринни ҳам бой бериб қўйиши ҳеч гап эмас. Негаки, кейинги поғонадаги "Тоттенхэм" жорий турда "Ноттингем"ни мағлуб қилиб, "қизил иблислар"га икки очколик масофада яқинлашиб олди. Шунингдек, кучли тўртликка даъвогар саналган "Ньюкасл" ҳам "Вулвз"ни таслим этиб, олтинчи ўриндан бешинчига кўтарилиб олди. Кейинги поғоналарда кетаётган "Брайтон", "Брентфорд" ҳамда "Фулхэм"лар очко йўқотди. Хўш, мана шундай натижалардан кейин, жамоаларнинг тақдири не кечади. Суперкомпютер энг сўнгги натижаларга қараб мавсумнинг якуний турнир жадвалини тахмин қилди.

Демак, "Тоттенхэм" ҳафта охиридаги ғалабасига қарамай, кучли тўртликни забт эта олмайди. "МЮ"нинг жорий позицияси ўзгармайди ва мавсум охирида ҳам ўз жойида қолади. ЕЧЛ учун охирги йўлланмани "Ньюкасл" қўлга киритиши айтилган. Айни дамда "қарғалар"га кучли тўртталикка қайтиш учун 4 очко зарур. Аммо улар "Тоттенхэм"дан иккита кам ўйин ўтказган.

38 турдан кейин "Арсенал" "Манчестер Сити"дан олдинда қолаверади ва чемпионликни узил-кесил ҳал қилади. Лондонликлар 27 турдан кейин беш очколик фарқ билан етакчилик қилмоқда. Ҳа, яна 10 турдан кейин Пеп Гвардиола "Арсенал"га анча яқин келади. Аммо бу чемпионликка етарли бўлмайди.
Турнир жадвалининг пастки якунида ҳам кураш кечади. Суперкомпютерга кўра, "Борнмут", "Эвертон" ва "Саутгемптон"лар Чемпионшипга йўл олади. Қизиғи шундаки, тахминда ушбу жамоалар ўзининг сўнгги, 38 тур ўйинида "Ливерпуль", "Эвертон" ва "МЮ"ни мағлуб этади. Аммо бу етарли бўлмайди.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 23:11, 13.03.2023. Ўқилди: 5308 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 15
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Вильярреал Альберто Молейро 9
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 9
9 Сельта Борха Иглесиас 9
10 Бетис Кучо Эрнандес 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.