Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Чой Канг Хи: «Мен ҳеч қачон Ўзбекистонни кучсиз демаганман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

Бугун "Пахтакор" стадионининг мажлислар залида Ўзбекистон ва Жанубий Корея миллий терма жамоаларининг жаҳон чемпионати 4-саралаш босқичидан ўрин олган учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда дастлаб меҳмонлар устози Чой Канг Хи ва жамоа сардори Квак Тхэ Хьюлар иштирок этди. Мураббий журналистлардан бирданига саволларга ўтишларини сўради.

- Стадионнинг ҳолатини қандай баҳолайсиз? Ўзбекистон терма жамоасининг эртага тўп суриши мумкин бўлган тактикаси борасида нима дея оласиз?
- Машғулотлар олиб борган стадионимиздан бироз қониқмаган бўлишим мумкин. Лекин бугун ўйин бўладиган стадионни кўрдим. Менимча бу ерда бемалол футбол ўйнаса бўлади. Иккинчи саволингизга келадиган бўлсак, яхшиси бу саволга Миржалол Қосимовнинг ўзи жавоб бергани маъқул.

- Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Жанубий Корея терма жамоасининг ўинини яхши биладиган Жанубий Корея чемпионатида тўп сурган футболчилар бор. Масалан Сервер Жепаров, Александр Гейнрих, Тимур Кападзе. Бу эртага жамоангизга қийинчилик туғдирмайдими?
- Улар бизни зўр билсада бу бизга ҳалақит қилмайди, деб ўйламайман. Кейин улар билган таркиб ҳам бироз бўлсада, ўзгарган. Биринчи навбатда мен  Гейнрих ёки бошқа алоҳида футболчиларни эмас бутун бошли жамоани кузатаман. Шундай экан бу муаммо эмас.

- Сиз кореяликларга берган интервьюсида Ўзбекистон терма жамоасининг энг кучсиз жамоа эканини гапирган. Буни нимага асосан айтгандингиз?
- Тўғрисини айтсам ҳеч қачон мен бу гапни айтмаганман. Агар сиз бу ҳақда бирор гап эшитган бўлсангиз, демак бу ёлғон маълумот. Агар, Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида гапирадиган бўлсам, улар яхши жамо дейишим мумкин. Жамоа жуда тез ўйин кўрсатади. Балки индивидуал ҳисоблаганда уларда бироз камчилик бўлиши мумкин. Лекин биз эртанги учрашувда фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

- Учрашувдан олдин муаммолар борми?
- Айтарли муаммо йўқ. Агар айтиш керак бўлса, бегона жой, бошқа ҳудуд, бошқа атмосфера ва мухлисларнинг мезбонларни тинимсиз қўллаб-қувватлашлари бизга муаммо туғдириши мумкин холос. Биз ўз ўйинимизни кўрсата олсак, ўйлайманки мақсадимизга эришамиз.

- Эртанги учрашувда қайси жамоанинг имкониятини кўпроқ баҳолайсиз?
- Биз бу ерга фақат ғалаба қозониш учун келганмиз. Бу борада ҳеч қандай савол бўлиши мумкин эмас. Биз бунинг учун етарлича тайёргарлик кўрдик ва эртага буни майдонда исботлаймиз.

Кореядан кетишдан олдин ҳужумкор футбол кўрсатамиз, дегандингиз? Агар рақиб ҳам шу тактикани танласа нима қиласиз?
- Мен Миржалол Қосимовни яхши биламан.  у кўпроқ ҳимояга қайтиб қарши ҳужумда ҳаракат қилишни маъқул кўради. Эртага ким биринчи бўлиб устунликни қўлга олса ўша жамоа ғалабани қўлга киритади.

- Ўзбекистон терма жамоасининг энг хавфли футболчиси сифатида кимни эътироф этган бўлардингиз?
- Ўзбекистон терма жамоасининг энг хавфли ўйинчиси Аҳмедов эди. Эшитишим бўйича у майдонга тушмас экан. Эртанги учрашувда Гейнрих ва Жепаровдан хавф кутиш мумкин.

- Ку Чжа Чхолнинг йўқлиги сиз учун қай даражада йўқотиш деб ҳисоблайсиз?
Ку Чжа Чхолнинг жароҳати бироз жиддийроқ у камида икки ой мобайнида майдонга туша олмайди.

- Жамоадаги муҳит қандай. Сардор сифатида жамоадошларингизга нималар дедингиз?
Квак Тхэ Хью: - Жамоада муҳит жуда ажойиб. Барча футболчилар нафақат биргина менга балки бутун жамоа бир мақсад йўлида бирлашган ва биз эртага фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:01, 10.09.2012. Ўқилди: 7272 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик