Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 16.02.2026 21:00
      • Ал-Аҳли (СА)
      • 4:3
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 16.02.2026 21:00
      • Шаржа
      • 1:2
      • Насаф
      • 16.02.2026 23:00
      • Аш-Шорта
      • 3:2
      • Дуҳайл
      • 16.02.2026 23:15
      • Ал-Ҳилол
      • 2:1
      • Ал-Ваҳда
      • 16.02.2026 23:15
      • Аш-Шорта
      • -:-
      • Дуҳайл
      • 17.02.2026 15:00
      • Сеул
      • 2:2
      • Санфречче Хиросима
      • 17.02.2026 15:00
      • Матида Зелвия
      • 3:2
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.02.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 2:0
      • Шангхай Шенхуа
      • 17.02.2026 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 1:0
      • Виссел Кобе
      • 17.02.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • -:-
      • Ал-Иттиҳод
      • 17.02.2026 21:00
      • Ал-Ғарафа
      • -:-
      • Трактор
  • «A» Серия
      • 17.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 0:2
      • Лечче
      • 17.02.2026 01:00
      • Жирона
      • 2:1
      • Барселона
      • 17.02.2026 22:45
      • Галатасарой
      • -:-
      • Ювентус
      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • -:-
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • -:-
      • Аталанта

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 13 8 9 30
2 Италия 9 4 11 24
3 АҚШ 6 9 5 20
4 Нидерландия 6 6 1 13
5 Австрия 5 8 3 16
6 Франция 5 7 4 16
7 Швеция 5 5 2 12
8 Швейцария 5 2 3 10
9 Германия 4 7 6 17
10 Япония 4 5 10 19
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [6209]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3582]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3135]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2723]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2692]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [2668]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2588]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2493]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2293]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1972]

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [57]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [50]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [38]

«Жирона» футболчиси: «Кунденинг оёғини тасодифан босиб олдим, бахтимизга бизга ғалаба тақдим этишди» [22]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [21]

CIES: Абдуқодир Ҳусанов — Чемпионлар Лигасининг энг тезкор футболчиси! [16]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [11]

Рўзиқул Бердиев кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? [10]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [9]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мураббийлар: Мавсумнинг ёрқин кашфиёти

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Ланс» - Европа футболидаги мавсум кашфиётларидан бири. Ҳозир жамоа турнир пешқадами бўлмиш «ПСЖ»дан 10 очкога ортда қолган ҳолда 4-поғонада бормоқда

 Лекин сал аввалроқ  атиги 30000 аҳолиси бўлган митти шаҳарча вакили пойтахт гранди билан етакчилик роли учун қизғин кураш олиб бораётганди. Гарчи, ҳозир чемпионлик «Ланс» учун орзуга айланиб бораётган бўлсада, ўйини чакки эмас. Унинг таркибида топ-клублар эътиборини тортган ўйинчилар бор.

Қайси ўйинчилар  жиддий эътиборга лойиқ?

Лига1 йўлланмасини 2020 йил баҳорида қўлга киритди ва элитадаги дастлабки икки мавсумни 7-ўринда якунлади. Жорий мавсумда клуб ўз тарихидаги рекорд сотувни амалга оширди - Шейк Дукуре («Кристал Пэлас»), Жонатан Клаусс («Марсель»), Симон Банза, Игнатиус Ганаго ва Корентен Жан каби етакчилар жамоани тарк этишди, «Ланс» ғазнаси 52 млн. еврога бойиди. Лекин маблағ «ис босиб» қолгани йўқ - 38 млн. эвазига Салис Абдул Самад ва Бельгия терма жамоаси таркибида Қатар мундиалига йўл олган «Брюгге» ҳужумчиси Лоис Опенда (ҳозир 9та гол билан «Ланс»нинг энг яхши тўпурари) жамоа сафидан жой олишди.

Шунингдек, 32 ёшли Флориан Сотока кутилмаганда етакчи мақомига кўтарилди. Қизиғи, аввалроқ у марказий ҳужумчи эди. Энди 2-тўлқинда ўйнаётган бўлсада, сермаҳсуллиги (2-тўпурар ва ассистлар бўйича пешқадам) ошди. Табиийки, жамоа сардори Секо Фофана мураббий ишончини оқламоқда. Позицион ҳужумлар айнан у орқали ташкил этилади. Секо ўрта чизиқ марказида ўйнасада, чап қанотга тез-тез ўтиб туради. Тўпни қабул қилгач, марказга интилади ёки олисдан зарба йўллайди.

Бош мураббий - йога шайдоси

«Ланс» - мураббий жамоаси. Франк Эс «Ланс»ни 3 йилдан бери бошқармоқда. Аввалига жамоани элитага олиб чиқди, кейин 3-мавсумни муваффақиятли ўтказмоқда. Эс билан ҳамкорлик қилган барча кишилар унинг ҳалоллиги, хотиржамлиги ва камтарлигини мақташади. «Жамоада Франкдан норози бўлган бирорта футболчини учратмадим», - дейди у билан «Майен»да биргаликда ишлаган Патрик Леру. «Ланс» ўйинчилари муваффақиятга ажойиб ички муҳит ва мураббий бераётган мотивация сабабчи эканлигини таъкидлайдилар. Шу боис, аҳил жамоада муаммолар йўқ, ҳамма муваффақиятга эришиш йўлида тиришқоқлик билан меҳнат қилади. 2022 йил кузида Франк Эс ўзининг фаолият доирасини кенгайтириб, бош ва спорт директорлари бажарадиган юмушларни ҳам ўз зиммасига олди. Аввалги спорт директори Флоран Гизольфи «Ницца»га ўтиб кетди, унинг ёрдамчиси Грегори Тиль техник директор лавозимини эгаллади. Эс бу юмушлардан ташқари, «Ланс»нинг ёшлар марказига кўпроқ эътибор қаратадиган бўлди. Тиль эса трансфер масалаларини бошқарадиган бўлди. Қисқаси, бош мураббий ҳозирда умуман таътилларсиз ишлаш эвазига бир неча йўналишни бошқармоқда. Чинакам менежер. Дарвоқе, Франк Эсга оид яна бир қизиқарли факт: у йога шайдоси, энди мураббий севимли машғулотини жамоага татбиқ этиб, шогирдлари билан биргаликда шуғулланмоқда.

Тактик жиҳатлар

Франк Эс рақибга босим ўтказишга мўлжалланган 3-4-3 тактик схемасидан фойдаланади, «Ланс» прессинг тиғизлиги бўйича Лига1нинг 4-жамоаси. Жамоанинг ҳимоя чизиғи эса жорий мавсумда энг яхши натижани қайд этмоқда - 26та ўйинда 21та тўп ўтказиб юборган. Ҳатто «ПСЖ» ҳам ўз дарвозасидан кўпроқ гол ўтказиб юборди. «Ланс»нинг марказий ҳимоячилари майдонда асосан, қуйидаги тартибда тўп суришади: Кевин Дансо марказда, Факундо Медина ва Жонатан Гради қанотларга яқинроқ позициялардан жой оладилар. Лекин чемпионатнинг энг ишончли ҳимоя чизиғи ҳам камчиликлардан холи эмас. Бу - ҳаводаги яккакурашлар. Дансо ҳаводаги қарама-қаршиликнинг 74 фоизини ўз фойдасига ҳал қилган бўлса, Медина (42) ва Гради (41) имкониятни бой беришган. Марказий ҳимоячи учун ҳалокатли кўрсаткич! Бироқ «Ланс» кўпчилик бўлиб ҳимояланишга одатланган, фаол ҳаракатланадиган ярим ҳимоячилар ва қанот ҳимоячилари ҳамжиҳатликда «2-қават»даги муаммоларни бартараф этадилар. Қўшимчасига, дарвозада Брис Самба ишончли тўп сурмоқда. Унинг бошқа касбдошларида бўлмаган ажойиб «қуроли» бор - тўпни битта қўли билан ушлаб олади. Қайтариб юбормайди, маҳкам ушлаб олади! Анчайин хавфли трюк, аммо самарали.

Жорий мавсумда Франк Эс позицион ҳужумларни янада ривожлантиришга, шу йўл орқали аутсайдерларга қарши баҳсларда очко йўқотмасликка интилмоқда. Мақсад - ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш. Мазкур уринишлар ўз натижасини бермоқда - тўп назорати бўйича «Ланс» 2020/2021 йиллар мавсумида 51,1 фоиз, 2021/2022да 50,7 фоиз кўрсаткични қайд этган бўлса, ҳозир 59,1 фоизлик натижа билан Лига1нинг 4-жамоаси бўлиб турибди. Лекин позицион ҳужумлар самараси мақтайдиган даражада эмас. Жамоа ҳужуми асосан қуйидаги тартибда амалга оширилади: қанот ҳимоячиси рейд уюштиради (бу борада Медина 2, Гради 7, Дансо 10-ўринда) ва тўпни ҳужумкор ярим ҳимоячиларга ёки таянч ярим ҳимоячиси Фофанага узатади. Кейин рақиб ҳимоячилари орасидан узатилган тўпга ҳужумчилардан бири етиб келади. Бу вариант иш бермаса, тўпни қанотдаги Франковскига йўллашади. У эса жарима майдончасини бомбардимон қилади. Баъзан «Ланс»да тўпни пастдан олиб юришда тезлик етишмайди, самарали қисқа узатмалар жуда кам. Ўйин суръати ошган паллада «Ланс» хавфли вазиятларни ярата олади.

«Ланс»ни ЕЧЛда  кўрамизми?

«Ланс»нинг ҳозирги таркиби савияли ва тиришқоқ ўйинчилардан шаклланган, раҳбарият ва мураббий бир,бирига ишонади ва албатта, ЕЧЛга чиқишни истайдилар. Лекин очиғи, тараққиётнинг босқичи ролини ЕЛ йўлланмаси ҳам бемалол адо этган бўларди. Энг асосийси - «Ланс» Франк Эснинг узоқ муддатга мўлжалланган лойиҳаси. У ўз таъби-истагига кўра ижод қиладиган мустақил санъаткор. Ҳа, замонавий прагматик футболдаги камёб воқеа.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:33, 14.03.2023. Ўқилди: 3679 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.