Бугун 14 март, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 14.03.2026 00:45
      • Торино
      • 4:1
      • Парма
      • 14.03.2026 19:00
      • Интер
      • 1:1
      • Аталанта
      • 14.03.2026 22:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лечче
      • 15.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Ювентус
      • 15.03.2026 16:30
      • Верона
      • -:-
      • Женоа
      • 15.03.2026 19:00
      • Пиза
      • -:-
      • Кальяри
      • 15.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Болонья
      • 15.03.2026 22:00
      • Комо
      • -:-
      • Рома
      • 14.03.2026 01:00
      • Алавес
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 14.03.2026 18:00
      • Жирона
      • 3:0
      • Атлетик Бильбао
      • 14.03.2026 20:15
      • Атлетико
      • -:-
      • Хетафе
      • 14.03.2026 22:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Валенсия
      • 15.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Эльче
      • 15.03.2026 18:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Эспаньол
      • 15.03.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Севилья
      • 15.03.2026 22:30
      • Бетис
      • -:-
      • Сельта
      • 14.03.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Брайтон
      • 14.03.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Борнмут
      • 14.03.2026 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 14.03.2026 22:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Эвертон
      • 15.03.2026 01:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 15.03.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Фулхэм
      • 15.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 15.03.2026 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Лидс
      • 15.03.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Тоттенхэм

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 3 9
2 Локомотив 3 7
3 Насаф 3 7
4 Бухоро 3 7
5 Навбаҳор 3 6
6 Пахтакор 3 6
7 Қизилқум 3 6
8 Динамо 3 4
9 Бунёдкор 3 4
10 Хоразм 3 4
11 Андижон 3 3
12 ОКМК 3 1
13 Қўқон-1912 3 1
14 Сурхон 3 1
15 Сўғдиёна 3 1
16 Машъал 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Нефтчи 3-0 Андижон
3-тур Машъал 0-2 Қизилқум
3-тур Пахтакор 0-2 Навбаҳор
3-тур Сурхон 0-0 Бунёдкор
3-тур Локомотив 0-0 Қўқон-1912
3-тур Бухоро 1-1 Хоразм
3-тур ОКМК 2-2 Сўғдиёна
3-тур Динамо 1-1 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо
20/03 16:00 Нефтчи - Локомотив
20/03 17:00 Насаф - Сурхон
20/03 18:15 Сўғдиёна - Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ришарлисон: «Ҳаммаси жонга тегди, ўйнашни хоҳлайман!»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Тоттенхэм» 8 март куни ЧЛ 1|8 финали жавоб ўйинида «Милан» дарвозасига йўл тополмади ва икки ўйин якунига кўра, турнир билан хайрлашди.

Табиийки, шу оқшом «Тоттенхэм Хотспур» стадионига йиғилган мухлислар ортга дарғазаб қайтишди, лекин ҳеч кимнинг «иситма»си Ришарлисонникичалик кўтарилмаган бўлса керак. Бинобарин, «Эвертон»дан 60 миллион фунт стерлингга сотиб олинган бразилиялик ҳужумчи «тақачилар» бош мураббийи Антонио Конте қарори билан яна захирада қолди ва фақат 70-дақиқада майдонга тушди. Учрашувдан сўнг Бразилия оммавий ахборот воситаларига интервью берган Риш ўзини тутиб туролмади, алам аралаш эътирозларини борича ошкора баён этди. Жумладан, италиялик мутахассис томон аччиқ ва оғир сўзларни тўкиб солишдан ҳам тийилмади. Кўриниб турибдики, Контенинг муносабати унинг жонидан ўтиб кетган...

— Ришарлисон, ҳозир қанчалик ранжиётганингизни тасаввур қилиш қийин эмас.
— Бошқача бўлиши мумкинми? Ахир клублар миқёсидаги энг катта мусобақадан чиқиб кетдик. Оғир ботган томони, ўз майдонимизда бундай ўйнамаслигимиз керак, яъни гол зарур пайт барчани олдинга ундаш мақсадга мувофиқ. Айниқса, ўйиннинг иккинчи бўлимида бор эътиборни ҳужумга қаратиш талаб этиларди. Энди гапиришдан фойда йўқ, айбдорни қидириб ўтирмай, АПЛдаги ўйинларни ўйлаш лозим. Акс ҳолда, чемпионат ҳам хафагарчилик билан тугаши ҳеч гап эмас. Шундай экан, машғулот майдонига қайтиб, бор имкониятни ишга солиш шарт.

— Тушунарлики, кўпроқ майдонга тушишни хоҳлайсиз. Бироқ камдан-кам ҳолатда бошланғич таркибдан жой оляпсиз...
— Аслида бинойидек ўйнаётгандим, спорт формаси нуқтаи назаридан айни чўққига қараб кетаётгандим. Дейлик, «Вест Хэм» ва «Челси»га қарши 2та ғалабали ўйинда қатнашдим. Бироқ кейинчалик Конте қарори билан бирдан захирада қола бошладим. Мураббий «Вулверхэмптон» билан баҳсда атиги 5 дақиқа имкон бергач, бунинг сабабини сўрадим, аммо та­йинли жавоб эшитмадим. «Милан» билан ўйин арафасида эса машғулотлар базасида махсус тест топширишимни айтди ва агар ўзимни кўрсата олсам, майдонга туширишга ваъда берди. Лекин якунда яна захира ўриндиғига жўнатди. Тўғриси, бундай муносабатни сира тушунолмаяпман.

— Конте бу борада сиз билан гаплашиб, қандайдир сабабини тушунтирмадими?
— Йўқ, ҳеч қандай изоҳ бермади, бундан сабрим тугаб бормоқда. Бу ерда аҳмоқлик йўқ, ахир профессионалман, ҳар куни қаттиқ ишлаяпман ва ўйнашни хоҳлайман, албатта. Қисқаси, талабим битта — кўпроқ дақиқа. Мавсум тақвими тиғиз, бироқ шунда ҳам нега етарли имконият бермаяпти? Ҳа, енгил жароҳатим борлиги рост, лекин майдонга тушганимда, ўзимни сира аямайман. Қайтараман, 2та яхши ўйин ўтказдим, айниқса, «Челси»га қарши баҳсда 90 дақиқа фаол тўп сурдим ва биз ғалаба қозондик. Аслида муҳокама қиладиган ҳеч нарса йўқ, фақат ўйнашим керак. Шунда бу ерда ўтириб олиб, нолишимга асос қолмасди.

— Мавсум охиридан нималар кутяпсиз? Олдинроқ ҳафсалангиз пир бўлганини яширмадингиз...
— Чамаси 20тача ўйин қолди, билмайман, 18тами?

— Аниқроғи, атиги 13та.
— 13тами? Энди ушбу ўйинларга эътибор қаратиб, иложи борича кўпроқ гол уришим керак. Чунки клуб трансферимга катта пул тўлаган, бироқ ҳозирча умидларни оқламадим. Тўғри, жароҳатлар бироз панд берди, аммо кўпроқ ўйнашга ҳақли эдим, менимча. Энг ёмони, кейинги ўйинларда бошланғич таркибга қўшилиш-қўшилмаслигимни ҳам билмайман. Фақат сабр қилиш қоляпти, яна сабр...

Муносабат
Ришарлисоннинг ушбу интервьюси «Тоттенхэм» бош мураббийи Антонио Контени бефарқ қолдирмади, албатта. Лекин италиялик мутахассис буни танқид сифатида қабул қилмади: «Ришарлисон интервьюсини ўқидим ва ўйлашимча, танқидлари менга қаратилган эмас. Айтишича, мавсум унинг учун расво ўтяпти — футболчи бу борада ҳақ. Чиндан ҳам, ҳаммаси Ришарлисон учун тўғри кетмаяпти. Дейлик, аввалига жароҳатланди, кейин ЧЛда ўйнади ва ЖЧга йўл олди. Шундан сўнг яна жиддий жароҳатга йўлиқди. Қисқаси, клубга гол беролмади. Лекин мавсум ҳали тугагани йўқ. Агар ўйнашга лойиқлигини кўрсатса, унга имконият бераман, албатта. Умуман, футболчи суҳбат давомида айрим нуқталарда хато қилди, менимча. Дейлик, ғалабаларга нисбатан «Биз» эмас, «Мен» иборасини қўллагани худбинлик намунасидир. Шогирдларимга бирор нарса қуриш ва кубок ютишни истасак, ҳамиша «мен» эмас, «биз» иборасини ишлатиш кераклигини уқтираман. Акс ҳолат футболчи фақат ўзини ўйлашидан далолат. Қисқаси, Ришарлисон хатога йўл қўйди, муҳими, дарҳол кечирим сўради. Ҳозирги оғир паллада жамоавий руҳни кўтариб, ижобий хислатларни намоён этиш талаб этилади. Баъзан яхши йигит бўлишнинг ўзи етарли эмас. Ўйинлар ва дуэлларда ғалаба учун кучли истак, юқори кураш даражасию, бироз ваҳшийлик керак. Майдонда юмшоқлик кетмайди. Бош мураббий сифатида биринчи жавобгар шахсман. Демак, жамоам руҳини яхшилашим керак. Ҳар доим бу ишни имкон қадар уддалаганман ва умид қиламанки, яна уддалайман».

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 22:33, 16.03.2023. Ўқилди: 2816 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 3
2 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
6 Локомотив Қувончбек Абраев 2
7 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
8 Навбаҳор Русланбек Жиянов 2
9 Нефтчи Жамшид Искандеров 1
10 Нефтчи Анваржон Ғофуров 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.