Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тарихга назар. Эрта ишдан бўшатилгани сабабли энг кўп компенсация олган мураббийлар ўнлиги*

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол – гўзал ўйин. У гўзал бўлиш билан биргаликда, охир-оқибат, ўта даромадли соҳа ҳамдир. Унда сизга кўп пул тўлашади. Албатта, бу учун анча қаттиқ меҳнат қиласиз. Аммо меҳнатингиздан ҳам зиёдасини оласиз ва бу нормал ҳол. Футболда, муваффақиятсизликка учрасангиз ҳам молиявий жиҳатдан, аслида ютқазмайсиз. Масалан, "МЮ", "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа кўплаб клублар мураббийлардан қутулиш учун компенсация уларга катта пул тақдим этишади. Қуйида ишдан бўшатилгани сабабли энг катта даромадларга эга бўлган мураббийлар ҳақида сўз боради.

10. Маурисио Почеттино – "Тоттенхэм" (12.5 миллион фунт)

"Тоттенхэм"ни ЕЧЛ финалига элитганидан олти ой ўтар-ўтмас, Почеттинога чиқиш эшиклари кўрсатилади. Ўшанда унинг яна 3 ярим йиллик битими бор эди. Аргентиналик мутахассис эса 5 йил давомида "шпорлар" билан бирга бўлди ва 300 дан ортиқ ўйинларда иштирок этди. Почеттино "Тоттенхэм"дан кетгач, "ПСЖ"да бир ярим йил ишлаган эди.

9. Томас Тухель – "Челси" (13 миллион фунт)

"Челси"нинг янги раҳбарияти Тухелга ортиқ имкон бермади. 2022-23 йилги мавсум омадсиз бошлангани сабаби уни истеъфога чиқаришди. Тухелга 13 миллион билан чиқиш эшиклари кўрсатилди. Унинг ўрнини эгаллаган Грэм Поттерни олиб келиш учун эса раҳбарият 21.5 миллион фунт сарф қилди.

8. Фабио Капелло – Россия МТЖ (13.4 миллион фунт)

Кўпчилик ҳурмат қилган италиталик мутахассисдан умидлар катта эди. 4 йиллик битим билан Россияга келган мураббий 18 ой ичида ишдан кетади. Унинг ўрнини Черчесов эгаллайди. Капелло эса 13 миллион фунтдан ортиқ пулга эга бўлади.

7. Луис Фелипе Сколари – "Челси" (13.6 миллион фунт)

Абрамович давридаги хатолардан бири сифатида Сколарининг жамоага олиб келинишини айтиш мумкин. У бор-йўғи 7 ой давомида клубни бошқаради. 2009 йилнинг февралида, жамоа бразилиялик жаҳон чемпиони билан хайрлашилади.

6. Жозе Моуриньо – "Тоттенхэм" (16 миллион фунт)

Ўтган сўнгги 10 йил давомида "шпорлар" мураббий алмаштиргани сабабли 55 миллион фунт сарфлашга мажбур бўлган. Улар ичида 2021 йилда Моуриньонинг кетиши энг катта суммага эгаси бўлди.

5. Лоран Блан – "ПСЖ" (17 миллион фунт)

Блан қатарликлар томонидан клубга олиб келинган иккинчи катта ном эди. У Карло Анчелотти ўрнини эгаллайди. Лоран Блан уч мавсум давомида 3 та ички чемпионликни жамоага тақдим этади. Аммо 2016 йилнинг февралида у билан клуб хайрлашади. Бу хайрлашув раҳбариятга 17 миллионга тушганди.

4. Жозе Моуриньо – "Челси" (18 миллион фунт)

"Челси" ва Жозе ўртасидаги муносабатлар ҳаммага маълум. Португалиялик мутахассис клубдан 2007 йилда кетганида, 18 миллион фунтни бошини еган эди.

3. Жозе Моуриньо – "МЮ" (19.6 миллион фунт)

Моуриньонинг энг катта пул ундирмаси "Манчестер Юнайтед" улушига тўғри келади. 2017 йилда Моуриньо билан янги битим тузилгани, 2018 йилда клуб раҳбариятига ўта қимматга тушган эди.

2. Юлиан Нагельсман – "Бавария" (23.7 миллион)

Аслини олганда ҳали бу борада якуний қиймат маълум эмас. Аммо Bild нашрига кўра Нагелсман 2026 йилга қадар мўлжалланган битими бузилгани сабабли 27 миллион евро олади. Бундеслига чемпионлари Нагелсманни олиб келиш учун "Лейпциг"га 25 миллион евро тўлаган. Демак, бир мураббий "Бавария"га жами 50 миллионга тушмоқда.

1. Антонио Конте – "Челси" (26.6 миллион фунт)

"Челси" Контега икки йил имконият беради. 2016-2018 йилда италиялик мутахассис АПЛ ва Англия кубогини қўлга киритади. Аммо 2018 йилда йўллар айро келди. Бу қарор сабаб Абрамович Конте ҳисобига 27 миллионга яқин пулни ўтказиб беришга мажбур бўлган.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com

* — мураббийлар 10 тани ташкил этмайди. Рўйхат турли жамоани тарк этган айрим мураббийларни ҳам ўз ичига олади

Киритилди: 17:12, 28.03.2023. Ўқилди: 4217 марта. Фикрлар: 17 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик