Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Роналду 30 ёшидан бери 10 та юлдуз ҳужумчининг рекордларини забт этди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Рекордлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кўплаб футболчиларнинг 30 ёшидан кейин аста-секинлик билан фаолиятида пасайиш юз беради. Аммо Криштиану Роналду борасида бунинг мутлақо тескариси. У 30 ёшидан кейин янада яхшиланиб борди. Айни дамда эса, 38 ёш бўлишига қарамай, Роналдунинг гол уриш қобилияти ва инстинкти жуда ҳам кучли бўлиб қолмоқда. Португалиялик юлдуз 30 ёшга кирганидан бери 376 та голга муаллифлик қилди. Бу эса кўплаб машҳур футболчиларнинг бутун фаолияти давомида урган голларидан кўпроқдир.

Роналду 30 ёшга тўлганидан кейин 3 мавсум "Реал"да, яна уч йил "Ювентус" билан, қолган даврни эса "МЮ" ва "Ал-Наср"да ўтказмоқда. Криштиану "Реал"даги сўнгги йилларида вингерликдан марказий ҳужумчига айланганди. У Италияда асосан тўққизинчи рақамли футболчи вазифасини бажарди. Айнан позиция ўзгариши сабабли, 30 дан кейин ҳам Роналду голлар уришдан тўхтамади. Клуб билан биргаликда терма жамоада ҳам унинг голлар уриш одати давом этди. Хусусан, у 2019 йилда 19 та голни айнан Португалия сафида киритганди. Хатто бугун ҳам Роналду ўз термасида фаол. У Евро саралаш баҳсларида жами 4 та гол уришга эришди.

Роналду ўз ёши ва даражаси ҳақида шундай деганди: "Генетик ва биологик жиҳатдан мен 30 ёшдаман. Мен доимо танам ва руҳиятимни яхши парвариш қилганман. Яқиндагина шуни билдимки, 33 ёшдан кейин ҳам танангиз сиз истаган ишни қилиб бера оларкан. Аммо майдондаги асл жанг ақлий бўлади. Балки 40, 41 ёки 42 ёшимгача тўп тепарман. Мен учун энг муҳим нарса эса голлардан завқ олиш бўлиб қолаверади".
Португалия терма жамоаси устози Роберто Мартинес Роналдунинг муҳимлиги ҳақида фикр билдирган. У шундай дейди: "У бизга керак. Негаки, Роналдуда ҳеч кимда бўлмаган йирик тажриба мавжуд. Футболчилар учун кийиниш хонасида катта намуна зарур. Роналду эса жамоага ҳам маънан ҳам руҳан ёрдам беради. Сардор сифатида Роналду бунга бурчлидир".

Роналду 30 ёшидан бери 376 та гол урганини айтгандик. Бу рақам қуйидаги афсонавий ҳужумчиларнинг бутун бошли фаолиятидаги голларидан кўпроқдир.

1. Уэйн Руни (366 та гол)
2. Дидье Дрогба (362 та гол)
3. Робин ван Перси (322 та гол)
4. Лука Тони (322 та гол)
5. Карлос Тевес (321 та гол)
6. Фрaнческо Тотти (316 та гол)
7. Диего Форлан (310 та гол)
8. Эрнан Креспо (307 та гол)
9. Марко ван Бастен (306 та гол)
10. Фернандо Торрес (301 та гол).

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 20:00, 29.03.2023. Ўқилди: 4979 марта. Фикрлар: 7 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик