Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума.

      • 26.02.2026 01:00
      • ПСЖ
      • 2:2
      • Монако
      • 26.02.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Бенфика
      • 26.02.2026 01:00
      • Ювентус
      • 3:2
      • Галатасарой
  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • -:-
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • -:-
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

01/01 06:00 Мальорка - Севилья

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кўчирмачи Рэшфорд – эски ва янгича гол нишонлаш

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англияда Маркуснинг ғашига тегишни хуш кўришади. Гоҳ онасига ўта қимматбаҳо уйни совға қилганини кўра олмаганлар, гоҳ пандемия даврида ночорларга ёрдам беришни лозим топмаган давлат арбобларини танқид қилгани учун Рэшфордни таъқиб қила бошлаган айрим фанатлар...

Ҳатто унинг ўйини ҳам яқингача кўпчиликнинг тилини қичитиб келаётганди. Энди Маркус голлардан коллекция ярата бошлагач, футболга оид нохушликлар камайди. Энди ғанимлар Рэшфордни кўчирмачи, гол нишонлаш ишоралари «ўғриси» сифатида айблайдиганлар пайдо бўлди. Эрик Тен Хаг шогирдининг голдан кейин бармоғида чаккасини кўрсатишини қуйидагича изоҳлаганди: «Нима қилаётганимни назорат қиляпман».

«Вулверхэмптон» ўйинчиси Невеш бу ишорадан фойдаланишга изн сўради, Жошуа Киммих эса анчадан бери ўз голларини шу тарзда нишонлаб келмоқда. Германиялик мухлислар немис бу усулни Маркусдан олган, деган фикрда эдилар. Рэшфорднинг ўзи Тчуамени ЖЧда Англия терма жамоаси дарвозасига урган голини шу усулда байрам қилганига гувоҳ бўлганди. Орельен ўз навбатида болаликдаги «кумири», «Лион»нинг собиқ ҳужумчиси Лисандро Лопесни ёдга олди, «Арсенал» ишқибозлари бир пайтлар буюк Лорд Бендтнер шу усулдан фойдаланганлигини эътироф этишди. Шунингдек, бу усулни британиялик актёр ҳам намойиш этган бўлсада, айнан Маркус унга иккинчи ҳаётни туҳфа этди.

Роналду пичингга жавоб қайтарди

Саудия Арабистонида Криштиануни доимо Мессига қиёслайдилар. Лекин болакайларнинг аксарияти голларини сакраш ва «Си-и-и-и-у» дея қичқирган ҳолда нишонлашади. Айнан Роналду ишорасидек. Авваллари португалиялик тўпурар «Ҳа» иборасини испан тилида айтарди. Энди янги ишора пайдо бўлди. «МЮ»даги жамоадошлари тавсияси билан қўлларини кўксига қўйишга одатланди. Олимлар Роналдунинг тикланиб олишига ёрдам беришмоқда. У билан ишлаётган мутахассис ҳар суткада икки маҳал - кундузи 1,5 соат, тунда 6 соат ухлашни маслаҳат берди. Криштиану эса «МЮ»даги жамоадошларига кўпинча чалқанча ётган ва қўлларини чалиштирган ҳолда уйғониши ҳақида гапирганди. Шундан кейин «МЮ»да «мурда» хусусида ҳазил-мутойибалар пайдо бўлганди.

Педри ёрқин келажакни кўзламоқда

Кўпчилик футболчилар вақтларини приставкалар қаршисида ўтказадилар. Антуан Гризманн ўз голларини севимли ўйинидаги услубда нишонлаганига гувоҳ бўлганмиз. Лекин «Тик-Ток» авлодининг ёшлари орасида ерга яқинроқ юрадиганлари ҳам йўқ эмас. Педри ўз голларидан бирини сочсиз бошини кўрсатиш билан нишонлади. Футболчи шу тариқа сочлари барвақт тўкила бошлаган амакиваччаси Абрахамни эслатиб ўтганди. Шунингдек, ҳозирда жуда машҳур бўлиб кетган услуби «бинокль» ҳам бор. «Барселона» ўйинчисининг мазкур усулини азалий рақиб, яъни, «Реал» мухлислари ўзига хос тарзда баҳолашди: гўёки, Педрининг наздида, «Реал» турнир жадвалида «Барса»дан шу қадар орт­да қолиб кетганки, уни биноклсиз илғаб олишнинг иложи йўқ. Бироқ бу - ашаддий рақиб фанатларининг тахминлари. Аслида, ишоранинг мазмуни ўта жўн: Педри голларни отаси Фернандога бағишламоқда. Сеньор Гонсалес - кўзойнак билан юрадиган оқсоч отахон. Футболчи айнан кўзойнакка ишора қилган бўлсада, бошқа касбдошларига бу усул ёқиб қолди.



Ўзгаларга илҳом улашган Холанд

Ўта қисқа вақт ичида машҳурликка эришган сермаҳсул снайпер тез орада янада юксакроқ чўққини забт этса, ажабланмаймиз. Айниқса, «Манчестер Сити» билан ЕЧЛда ғолиб чиқса. Учрашувлардан бирида хет-трикка эришган Холандни захирага олган Гвардиола ҳазиллашиб шундай деганди: «Шу кетишда Эрлинг Мессининг рекордини йиқитишидан хавотирдаман». Мавжуд салоҳияти билан норвегиялик мерган аргентиналик фахрий касбдошининг оёғи етмаган чўққига кўтарила олади. Ҳозирча, у ўз оёқларидан фақат урган голларини нишонлашда фойдаланмоқда. Холанд стресс ҳолатлардан нафратланади, асабийлашмасликка интилади. Лекин баъзан нохуш вазиятларга дуч келади. Бир пайтлар «ПСЖ» «Боруссия Дортмунд»ни ЕЧЛдан чиқариб юборган ўйиндан кейин парижлик футболчилар норвегиялик ёш иқтидорни калака қилганликларини унутганимиз йўқ. Қани озгина сабр қилайликчи, ғолибликка ким аввалроқ эришаркин. Холанднинг голдан кейинги оёқ чалиштириши бошқа футболчиларда ҳозирча, кўринмади. Лекин америкача футбол ўйинчиси Лазарда айнан шу усулни қўллайди.



Мбаппе ва Сака афсонани шарафлашди

Килиан ўз голларини Анри усулида байрам қилади, Сака ҳам афсонани шарафлашни хуш кўради - бурчак байроқчаси томон чопади. Ваҳоланки, Тьеррининг қизиқарлироқ ўзгача ишоралари кўп. Ўзининг машҳур қўл қовуштириш усулини эса, Килиан укаси Итандан қарзга олган. У ҳам «ПСЖ» аъзоси, болалик пайтида футбол симуляторидаги ўйинда ғалабаларини шу тарзда нишонларди.

Голларга ўзига хос тарзда реакция билдириш ўз тарихига ва кўпинча қандайдир маънога эга. Масалан, Луи ван Гал ўз вақтида Вегхорстни ЖЧда аргентиналикларга қарши «қайраганди». Нидерландия дарвозасини ишғол этган Месси бунга жавобан қачонлардир Рикельме Луи билан келиша олмай қолганини эслади ва голни қулоқларини кафти билан беркитиб нишонлаганди. Яъни, ўзини даҳшатли шовқиндан ҳимоя қилганди. Учрашув тугагач, Мессининг даҳшатли шовқини бутун дунёни забт этди. Аргентина терма жамоаси футболчилари айнан сардор юзидаги қатъиятдан кейин ғалабага амин бўлганликларини айтишганди. Бебетонинг алласи, Зюбанинг салюти каби ишоралар тобора оммалашиб бормоқда. Хурсандчиликни ўзига хос тарзда намойиш этиш - футбол шоусининг бир қисми. Ҳар бир футболчи уни ўзича ижро этади.



Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:41, 06.04.2023. Ўқилди: 3026 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.