Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Челси" Антонио Конте қўл-остида қандай таркибга эга бўлади?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Тоттенхэм" томонидан ишдан бўшатилган Антонио Конте узоқ ишсиз юрмайди. Хабарларга кўра, италиялик мутахассис яна "Челси"га қайтиши мумкин. Клуб раҳбарияти уни "Стемфорд Бриж"да кўришни истамоқда. Конте "Челси" билан 2017 йилда АПЛ чемпиони бўлган. 53 ёшли мураббий айни дамда эркин агент мақомида ишсиз бўлиб турибди. Айрим манбалар Конте ва "Челси" ўртасида аллақачон дастлабки музокаралар бўлиб ўтганини ёзади. Агарда ҳаммаси яхши ўтган бўлса, кейинга ҳафта ҳам томонлар учрашади. Айни дамда Фрэнк Лэмпард бошқарувда бўлиб турибди. Бу эса Контега мавсум охирига қадар дам олиб, ўзини тиклаб олиш имконини беради.

Антонио Конте чемпионлик йӯлида, "Челси" билан асосан 3-4-3 тактик схемасидан фойдаланарди. Агарда у яна қайтарилса, жамоа Томас Тухель давридан бери амалда бўлган ўша тизимга ӯтади. Хўш, Конте асосий таркибни қандай белгилайди?
Айни дамда жамоада иккита юқори маҳорати дарвозабонлар бор. Шу сабабли улардан бири, ё Кепа Аррисабалага ёки бўлмаса Эдуар Менди клубдан кетиши керак. Бизнингча, италиялик Мендини афзал кўради. У ҳимоя марказига Рис Жеймсни қўйиши кутилмоқда. Унга шерик сифатида Бенуа Бадиашиле танланади. Қанотда мутлақо янги ном пайдо бўлади.

 

Академиядан чиққан Хадсон-Одои ўнг қанотдан жой эгаллайди. У айни дамда "Байер Леверкузен" сафида ижара мавсумини ўтказмоқда. Қарама-қарши қанотга икки номзод бор. Кукурелья ҳамда Чилвелл курашида инглиз футболчиси ғолиб бўлади. Шунингдек, бу позицияга "Бёрнли"да ижара асосида ҳаракат қилаётган Йан Матсен ҳам қайтиши кутилмоқда.

Контенинг 2017 йилдаги жамоасида порлаган Н'Голо Канте, ярим ҳимояда Энцо Фернандес билан ҳаракат қилиши тахмин қилинган. "Аристократлар" ёзда "Милан" юлдузи Рафаэль Леау учун катта пул сарфлаши айтилган. Шундай бўлса, Михаил Мудрик ва Рахим Стерлинг тақдири сўроқ остида қолади. Жамоанинг яна бир юлдузи Мейсон Маунт "МЮ" ва "Ливерпуль" томонидан қизиқишларга сабаб бўлаётган эди. Унинг кетиши таркибдаги Кай Хаверцни янада порлашига ёрдам бериши мумкин. Ҳужум марказида 97 миллион фунтга харид қилинган Ромелу Лукаку пайдо бўлади. Бельгия терма жамоаси аъзоси Конте билан яхши таниш. Бу тандем 2021 йилда "Интер" таркибида Италия чемпионлигини қўлга киритганди. Лукаку жорий мавсумда ижара асосида яна жонажон клубига қайтди. Аммо унинг ишлари "Интер"да юришмаяпти. Хусусан, Лукаку 16 та ўйинда 3 та голга муаллифлик қилган холос. Шунга қарамай, Конте уни ўз жамоасига чақириб олади. Балки улар "Челси"да қайтадан зафарларга эришар.

Шундай қилиб, Антонио Контенинг "Челси"га қайтиши катта ўзгаришларга замин ҳозирлайди.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 18:25, 10.04.2023. Ўқилди: 4746 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик