Бугун 30 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 23 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

30/09 19:00 Сўғдиёна - Нефтчи
30/09 19:00 Машъал - Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5303 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эрлинг Холанд ўз гаражида қандай автомобиллар сақлайди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Ҳоббилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эндигина 22 ёш бўлишига қарамай, Холанд бутун дунёни забт этишга улгурди. Бугун унинг номини жаҳон танийди. "Зальцбург", "Боруссия Дортмунд", мана энди "Манчестер Сити"да норвегиялик ҳужумчи голлар уришдан чарчамаяпти. Футболчининг юқори даражадаги иқтидори ҳаммага маълум. Унинг хизматлари учун "Манчестер Сити" ҳафтасига 375 минг фунт маош тўлайди. "Шаҳарликлар" учун гол уришдан зерикиб қолган вақтларида, Эрлинг Холанд дунёдаги энг яхши машиналарда сайр қилишни ёқтиради. Rollce Royce дан тортиб, Audi'гача, ҳужумчи қандай турдаги авто танлашни жуда яхши билади. Қуйида унинг гаражида қандай машиналар жамлангани ҳақида гаплашамиз.

ROLLCE ROYCE CULLINAN – 300 минг фунт

Нархи 300 минг фунт бўлган инглиз ишлаб чиқарувчиси маҳсулоти, шу пайтгач Холанд харид қилган энг қиммат автомобил саналади. Ушбу машина Холанд томонидан кундалик эҳтиёжлар учун ишлатилади. Бу эҳтиёжлар ичига машғулотларга бориб-келиш ҳам киради. Cullinan версияси ўта қулай бўлиб, у ўз эгасига бир манзилдан иккинчисига қийналмасдан бориб келишни таъмин этади. Айниқса, Холандники ўзига хос. Оқ рангли машина кундузи фойдаланиш учун айни муддаодир.

AUDI RS 6 AVANT – 120 минг фунт

Холанд Аudi'ни севади. У ушбу машинасидан анча вақт фойдаланади. Футболчи Германиядаги фаолияти давомида асосан RS 6 моделининг қизил ранглисини минарди. Англияга келганидан бери 22 ёшли ҳужумчи худди шу версиянинг Carbon Black туридан фойдаланаяпти. Ушбу автоуловнинг дизайни ва салонидаги қулайлик, ҳайдовчини ўзига тортмай қолмайди.

RANGE ROVER SPORT – 120 минг фунт

Ҳеч бир футбол юлдузининг машиналар коллекцияси Range Rover'сиз тўлиқ бўлмайди. Ушбу машина анча йирик бўлиб, ўз ҳайдовчисига ўзгача салобат тақдим этади. Sport версиясининг ўзига хослиги шундаки, унда рақамли LED чироқлар бор. Meridian эшитиш тизими эса, саёҳатни янада мароқли қила олади. Суперкарнинг ўриндиқлари массаж қилишга мослашган ва тўлиқ электрда ишлайди. Холанд ушбу машина ичида ётиб қолса ҳам бўлади.

MERCEDES-AMG GLE COUPE – 90 минг фунт

"Боруссия Дортмунд"даги пайтларида Холанд, айни машинада кўп кўриниш берарди. У бир муддат машғулотларга GLE Coup'да қатнаган. Қора Mercedes'да юриш Холанд ва унинг собиқ жамоадоши Жованни Рейнанинг севимли иши эди. Машинанинг қулай ва теридан ишланган ички ўриндиқлари, икки футболчининг машғулотларга комфорт ҳолда етиб боришини таъминлаган. Қолаверса, автомашинанинг шиналари сафарнинг ўта сокин ўтишига ёрдам беради.
Шундай қилиб, Эрлинг Холанд ҳам Роналду каби машиналарни яхши кўради. Унинг ҳозирги маоши эса футболчига исталган нарсасини олишга имкон беради.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 07:57, 14.04.2023. Ўқилди: 4983 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.