Бугун 25 май, 2026 йил, душанба.

      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • 2:1
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • 1:0
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • 3:0
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 4:2
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • 3:1
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • 1:2
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • 1:0
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Атлетико
  • «A» Серия
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • 1:0
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • 1:0
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • 0:2
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • 1:4
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 1:0
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • 1:2
      • Кальяри
      • 25.05.2026 00:45
      • Торино
      • 2:2
      • Ювентус
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • 0:3
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • 1:2
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 2:0
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • 2:1
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • 1:0
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • 3:0
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Денис Коростиченко: «Ротация? Кубокдаги дастлабки ўйинда 3 очкони хавф остига қўйишни истамадик»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

"Локомотив" клуби бош мураббийи Денис Коростиченко Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 1-тури доирасида бўлиб ўтган "Зомин"га қарши ўйин (4:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Биринчи навбатда барчани, клубдагилар, мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Кўпчилик бўлмасада, бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Бутун ўйин давомида уларнинг овозини эшитиб турдик, бизни олдинга чорлаб туришди. Бу ёқимли бўлди. Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Иккала бўлимда ҳам катта ташаббус билан ўйнадик. Чемпионатнинг биринчи ўйини каби кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Тезкор гол уриш учун шошилдик. Бунинг учун вазиятлар ҳам бўлди, яратдик. Биринчи бўлимда фақатгина бир гол урдик. Танаффусда йигитлар билан гаплашиб олдик ва уларнинг қувватга тўйиниб чиққани кўринди ва ўз вазиятларидан фойдаланишди. Аслида янада кўпроқ гол уришимиз ҳам мумкин эди. Умуман олганда ўйин бизники бўлди, тўлиқлигича назорат қилдик, вазиятларимиздан голлар урдик. Рақиб жиддий вазиятлар яратгани ҳам йўқ. Ҳаракат қилдик, рақибларга қийин бўлди. «Зомин»дан кўра бирмунча яхшироқ кўриндик.

— «Зомин» жамоасининг ўтган йилги каби «автобус» билан ўйнашини кутганмидингиз?
— Илк навбатда шуни айтишим керакки, биз «Зомин»нинг фақатгина бир ўйини видеосини топа олдик. Шу сабабли уларнинг қандай ўйин кўрсатиши ҳақида деярли тасаввур йўқ эди. Адашмасам, улар Биринчи лигада фақатгина икки ўйин ўтказишди ва Кубокда бир ўйинда қатнашишди. Ўша бир ўйиннинг видеоси ҳам унчалик сифатли эмасди. Кўрган ўйинимизда ҳам улар бугунгидек ўйнашди, очиқ, ҳужумкор ва хотиржам футбол. Биринчи лигадан «Локомотив» майдонига келиб, Кубокда «автобус» қўйишдан маъно кўрмаяпман. Нима сабабдан? Уларнинг олдида мақсад йўқ, масалан, Кубокни олишни ёки гуруҳдан чиқишни ўйлашмайди. Ундан ташқари, улар «Локомотив», «Динамо» ва «Қизилқум» каби жамоаларнинг гуруҳидан ўрин олишди. Шу сабабли уларда «Локомотив»ни мағлуб этиш вазифаси йўқ эди, деб ўйлайман. Масалан, улар ўйинга қандай шарт-шароитда етиб келишганини ҳам билмайман — ўйиндан бир кун олдинми ёки Зоминдан тўғри ўйингами... Фикримча, уларга «автобус» ҳам ёрдам бермасди. Яна бир гап, кўпчилик мураббийлар ўйиндан олдин «автобус» қўйишни исташмайди, футбол ўйнашни, жанговорлик ҳужумкорликни хоҳлашади.

— Про-лигада «Динамо»га қарши қийин ўйиндан кейин «Қўқон-1912»га қарши яна бир муҳим учрашув кутиб турибди. Масалан, ўртада Кубок ўйини бўлгани жамоага қанчалик ёрдам беради?
— Агарда ҳозир «Зомин» эмас, балки, «Қизилқум» билан ўйнаганимизда нима бўларди?! Иккита муҳим ўйин ўртасида 4:0 ҳисобидаги ғалаба қанчалик фойдали деб сўраяпсиз. Агар ҳозир «Қизилқум» билан ўйнаганимизда кетма-кет уч қийин ўйин бўларди. Бу ерда тақвим муҳим ўрин тутмоқда. Қандай бўлса, шундай жамоалар билан ўйнаяпмиз. Тақвимда шундай эди: «Динамо», кейин Кубок ва кейин «Қўқон-1912»га қарши ўйин. Умуман олганда нормал ҳолат: қаттиқ қийинчиликлар кўрмаяпман. «Қўқон-1912»га қарши ўйингача 4 кунлик дам олиш вақти бор. «Динамо»га қарши қийин ўйин ўтказдик. Вазиятлар нуқтаи назаридан ўша баҳсда ҳам ютсак бўларди. Кубокдаги ўйин йигитларга куч тақдим қилади, ижобий ҳиссиётлар тақдим қилади. Ҳали ўйинни тахлил қилиб чиқамиз, нималар ўхшадию, нималар ўхшамаганини кўриб чиқамиз. «Қўқон-1912»нинг қандай ўйин кўрсатганини кўриб чиқдик ҳам. У ерда ғалаба учун ўйнашга ҳаракат қиламиз. Ушбу ўйин бизга ёрдам бериши керак.

— Таркибда ротация қилиш мумкинмиди? Бугунги ўйинда «Динамо» билан ўйнаган таркибнинг 90 фоизи ҳаракат қилди. Ёки бу мавсумдаги ўйинлар сони камлиги билан боғлиқми?
— Ўйин олдидан бу борада ўйлагандик. Рақибнинг қандай ўйин кўрсатишини билмагандик. Учрашув олдидан, бемалол 5:0 ютамиз, ана ёшларни тушураверайлик, деган тасаввуримиз бўлмади. Таркибни тўлиқлигича ўзгартириб, бугун юта олмаганимиздачи? Бу Кубокдаги биринчи ўйин. Ушбу турнир доирасида уйимиздаги ягона ўйин, 3 очкони хавф остига қўйишни истамадик. Таркибда ўзгариш бўлди: ҳужум чизиғида кичик ўзгаришлар қилдик. Ўтган ўйинда қизил олган Манучехр Сафаровнинг ўрнини Санжар Қодирқулов билан тўлдирдик. Ўзгаришлар орқали асосий таркибнинг асосина сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Масалан, Боян Найденовга кўпроқ ўйин амалиёти керак. Иккинчи бўлимда майдонга тушган футболчилар 30-35 дақиқа ўйнашди. Марат Бикмаев тушди, уни чиройли голи билан табриклайман. Келгуси ўйинларда ҳам у кўплаб голлар уриб, жамоага ёрдам беришини истаб қолардим.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 23:02, 18.04.2023. Ўқилди: 1264 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик