Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Антонио Рюдигер: «Рамазон характерни ҳам тоблайди!»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Реал»нинг германиялик ҳимоячиси Антонио Рюдигер испан футболига мослашиб улгурди ҳисоб.

Футболчининг ўзи ҳам Marca нашрига берган экс­клюзив интервьюсида «Қироллик клуби»га мослашув жараёни ортда қолгани, бунда катта муаммо кўрмаганини тилга олди. Демак, Антонио мавсумнинг якуний қисмида янада фаоллашса, ажабмас. Айниқса, Европа Чемпионлар Лигасининг ҳал қиливчи ўйинларида.

- Антонио, қизиқ, ҳар доим ҳам шундай қувноқмисиз?

- Ҳа, фақат майдон ташқарисида. Ахир кундалик ҳаётда атрофингиздагиларга табассум билан қарамаслик учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Қалбан танлаган шиорим ҳам оддий - камтарлик ва табиийлик. Ҳар ҳолда, ота-онам мени шундай тарбиялашган. Ҳаётда омадим чопди, мана, яхши яшаяпман. Шундай экан, футбол менга берган нарсаларни одамлар билан баҳам кўришим керак. Ҳозир ҳаммасига эгаман, лекин мутлақо бошқача муҳитда ўсиб-улғайганимни асло унутмайман. Қолаверса, ҳақиқий бойлик пул ёки буюмлар билан ўлчанмайди. Дейлик, мен учун энг муҳими - оила.

- Сьерра-Леонега ҳалигача тез-тез бориб турибсизми?

- Имкон туғилиши билан бораман, албатта. У ерда жам­ғарма очганман ва шу аснода муҳтожларга имкон қадар ёрдам қўлини чўзишга интил­япман. Шу иш билан бошқача бахтни туяман.

- Футболчи сифатида айтинг, Рамазон ойи шахсан сизга қандай таъсир қилади?

- Бунга аллақачон кўникканман. Кун бўйи ҳеч нарса емайман, ичмайман, рўза қоидаларига қатъий риоя қиламан. Четдан қараганда, бу осон эмас, лекин миянгиз ва характерингизни шу тарзда тоблайсиз, нафс тийишни ўрганасиз. Булар эса ҳар бир инсоннинг энг кучли қуроллари ҳисобланади.

- Анчелотти ёки Пинтус билан Рамазон ойи қоидаларига риоя қилиш юзасидан гаплашдингизми?

- Диетолог соғлом овқатланиш  механизмлари бўйича баъзи тушунчаларни берди. Рамазонда энг асосийси, қандай маҳсулотлар тановул қилиш ва нима ичиш кераклигини билишдир. Агар бу борада Пинтус билан гаплашсам, у мени югуришга мажбур қилади, шундай экан, диетологдан масҳалат олиш маъқулроқ (кулади).

- Кунига неча марта ибодат қиласиз?

- Албатта, 5 маҳал.

- Мадридда қандай яшаяпсиз?

- Ҳаммаси яхши. Испанияда бахтлиман, чунки бу ерда одамлар жуда меҳмондўст ва самимий. Дейлик, ёлғиз қолишни истасангиз, унда одамлар қарорингизга ҳурмат билан қарашади, ҳеч ким қандайдир босим ўтказмайди. Қисқаси, бу ерда ҳаммаси зўр - клуб ҳам, жамоадошларим ва ходимлар ҳам, шаҳар ҳам.

- Мадрид бўйлаб сайр қилишни ёқтирасизми ёки Тони Кроос каби доимо уйда ўтириш маъқул?

- Табиатан бироз очиқроқман... Одамлар билан мулоқотга киришиш, янги маданиятни ўрганишга хоҳишим баланд. Сайрга чиқиш, Мадридда қандай қадамжолар борлигини кўришга нима етсин...? Менимча, сиз ўзингиз яшаётган мамлакатни имкон қадар ўрганишингиз керак ва бу ҳам маҳаллий инсонларга нисбатан ҳурмат ифодаси саналади.

- Мадридликлар ҳам сизни бошқача севиб қолишгани сезилмоқда.

- Нима учун севишмасин? Ахир жуда қувноқ йигитман, тўғри, майдонда баъзан қўполроқ ўйнайман. Менимча, мухлислар аввало, ўйинларда бор куч билан ҳаракатланишимни кўпроқ қадрлашади.

- Умуман, жорий мавсумни қандай баҳолайсиз?

- Ла Лигада курашни давом эттиришимиз шарт ҳар қандай ҳолатда. Тўғри, энди ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эмас, шунга қарамай, чекиниш ярамайди. Қолган турнирларда эса ишларимиз жойида. Мана, «Камп Ноу»даги «камбэк» ортидан «Қирол кубоги» финалига чиқдик, ЧЛда ҳам энг юксак маррани кўзлаяпмиз.

- «Камп Ноу»да йирик ҳисобли ғалаба кутганмидинг­лар?

- Ажойиб ўйин. Барча футболчилар ақл бовар қилмас даражада ҳаракат қилишди ва шу тариқа энг муҳим паллада кўзга ташланадиган «Ре­ал»нинг курашиш генини кўрсатдик. Айниқса, Кроос учун хурсандман, чунки унда деярли 10 йилдан кейин «Қирол кубоги»ни ютиш имконияти юзага келди.

- Жароҳатингиз жиддий эмасми? Ҳозирги ҳолатингиз қандай?

- Ҳаммаси яхши. Тиззамда бироз оғриқ бор, лекин бемалол ўйнай оламан.

- «Реал» шарафини ҳимоя қилиш бошқа клубларда ўйнашга нисбатан қийинроқми?

- Ҳа, бу ерда ўз ролингизни теран тушунишингиз керак. Ўйланманки, буни тўлиқ англаб етдим. Шунчаки, майдонга тушаман ва ўз ишимни бажараман, нолишга асос йўқ. 

- Жорий мавсум айнан нималарни ўргандингизми?

- Ўзи «Мадрид»да барчасини тез ўзлаштириш талаб этилади. Ҳаётда шароитга мослаша олиш фазилати муҳим. Қисқаси, бу ерда кўп нарсаларни ўзим учун қайта кашф этдим ва ҳозир жамоада анча қулай ўрнашиб олдим.

- Жорий мавсумдаги умумий ўйин вақти бўйича «Реал» футболчилари орасида 4-ўриндасиз.

- Бошида кам ўйнашимни тахмин қилишди, амалда эса етарли амалиёт олдим. Муҳими, Анчелотти бошидан ишонч билдирди. Мендан талаб қилинадигани - яхши шуғулланиш ва ўйнаш. Ҳаракатдан асло тўхтамайман, Анчелотти ишончини оқлашим шарт. Қолаверса, изчил ҳаракат ЧЛда ғалаба қозониш йўлида ҳам жуда муҳим.

- Рюдигер ўз уйида қандай йигит?

- Мириқиб футбол кўраман, лекин кўп эмас... Турмуш ўртоғим ва фарзандларим билан вақт қандай ўтганини сезмай қоламан. «Реал»да босим жуда юқори, бу ҳаттоки, Вальдебебасга бориш йўлидаёқ яққол сезилади. Шундай бўлгач, уйда футболдан бироз узоқлашиш яхшироқдир. Лекин шахсан мен босимга ижобий қарайман. Ҳаттоки, босимсиз яшашга тоқатим йўқ.

- «Реал» оддий жамоа эмаслиги ва бу ерда мислсиз босим борлигини айнан қачон тўлиқ англадингиз?

- Барчасини бошидан тушунасиз. Тўғри, мен суперкубок учун баҳсда «Барса»га ют­қазганимиздан сўнг ҳаммасини яққол англадим. Бундан олдинроқ «Вильярреал» билан бўлган ўйинда ҳам. Бошқача айтганда, «Реал»да ют­қазиш мумкин эмаслигини тушуниб етдим.

- ЧЛ ўйини пайти «Бернабеу»да юзага келадиган муҳит қай даражада ёқимли?

- Очиғи, бунга ҳали тўлиқ кўникмадим. Аммо жамоадошларимнинг барчасига одатдагидек ёндашишларидан ҳайратландим. Мухлислар ҳам хатти-ҳаракатларини ўзгартирмоқдалар - бунақасини «Энфилд»да эшитганмиз. Тан олишим керак, ўтган йили «Челси» таркибида келганимда, бу стадион қўрқув солганди қайсидир маънода. Бунақасини ақлга сиғдириш мушкул…

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:28, 24.04.2023. Ўқилди: 1722 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.