Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • 2:0
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 3:2
      • Боруссия Д
  • Суперлига
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • 0:1
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • 2:2
      • Насаф
      • 07.07.2025 20:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Хоразм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Динамо 15 29
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бу нарса Пеп Гвардиолани тарихдаги энг яхши мураббийга айлантиради

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Манчестер Сити" 2016 йилнинг ёзида, бош мураббийликка Пеп Гвардиола тайинланишини эълон қилганди. Ўшанда мен Тьерри Анри билан Гвардиола ҳақида интервью қилгандим. Тўрт соат давом этган суҳбатдан кейин, ниҳоят телефон гўшагини жойига қўйдим. АПЛ эрасининг энг яхши футболчиси менга Гвардиоланинг режалари ҳақида, хусусан, унинг инглиз футболида инқилоб ясамоқчилигини айтганди. Бу гапни бутун умрини "Арсенал"га, Арсен Венгер жамоасига бағишлаган одамдан эшитиш, ўзгача туюлди. Ҳозир маълум бўлдики, Гвардиоланинг "Барселона" ва "Бавария"да қўлга киритган ютуқлари, уни ўзи хос мураббийга айлантира олади. Анри менга Гвардиоланинг футболдаги қарашлари ҳақида айтиб берди. Унга кўра, мутахассис ҳамма нарсани икир-чикиригача кўра олади. Тактик танлов, бошқарув ва керак бўлган пайтда ҳиссиётлар жамланмаси, Гвардиола мураббийлик қилган футболчиларни майдонда энг яхши бўлишга мажбур қилиб келади.
Айни дамда "Манчестер Сити" ЕЧЛ, АПЛ ва Англия кубогини ютишга жуда ҳам яқин турибди. Бу нарса 52 ёшли мутахассисни, барча даврларнинг энг яхши мураббийига айлантиради.

 

"Барселона"даги биринчи мавсумида ЕЧЛни қўлга киритган Гвардиола, бу натижага эришган энг ёш мураббийга айланган эди. У кейинги 14 йилда Англия, Германия ва Испания чемпионатларида жами 30 та титул ютишга улгурди. Уларнинг ичида 10 та лига чемпионлиги мавжуд. Албатта, Гвардиола омадли ҳам эди. Негаки, у давримизнинг энг буюк футболчилари: Месси, Иньеста, Хави, Анри, Левандовски, Нойер Агуэро, Де Брюйне ва Холанд билан бирга ишлаш бахтига муяссар бўлмоқда. Ҳа, у ҳали Фергюсондек кўп лига чемпионлиги ёки Анчелотти каби еврокубокларни ютиб улгургани йўқ. Энг яхши мураббийликка даъво борасида ҳозирги Моуриньо, Клопп ёки ўтмишдан Йохан Кройф, Валери Лобановски ва Эрнcт Хаппель номларини келтириш мумкин. Аммо Пеп бир томонлама юқоридаги номлардан устунлик қилади. Бу нарса Гвардиоланинг мухлислар орасидаги обрўси эмас. Бу нарса унинг футболидаги гўзалликдир. Гвардиола жамоалари шунчаки рақибни мағлуб этмайди, улар рақибларини бутунлай ҳолдан тойдириб таслим қилади.

Чоршанба кунги "Арсенал"га қарши урилган Эрлинг Холанднинг голи "шаҳарликлар"нинг Гвардиола давридаги 995 голи бўлиб тарихга кирди. Бу кетишда якшанба кунги "Фулхэм" билан ўйинда бу рақам 1000 га етиши мумкин. Бечора "Арсенал" Гвардиола жамоаси олдида ўта ожиз кўринарди. Баҳсдан кейин Де Брюйне "Арсенал" учун танланган тактика ҳақида гапирган эди. Унда рақибни мағлуб этиш учун ҳар қандай чора-тадбирлар мужассамлашган. Фақат кучли рақиблар билан эмас, кучсизлари билан ҳам кучли ўйин кўрсатиш, ҳамма клубларнинг ҳам қўлидан келавермайди ("Реал" ва "Барселона"нинг бугунги кундаги қоқилишлари мисол).

Афсуски, Европанинг қудартига айланиб бораётган жамоага яқиндагина футбол қоидаларини бузгани учун 100 дан ортиқ айблар тиркала бошлади. "Манчестер Сити" ишини мустақил комиссия текширишга тушган. Аммо клуб исталган жойда ўз манфаатларини ҳимоя қилишини билдирди. Гвардиола ҳам оммага ўз клуби айбсиз эканини таъкидлаган эди. Аммо испаниялик мутахассис қоидабузарлик ва молиявий жиноятлар содир этилган 2009-2018 йиллар оралиғида, асосан жамоада бўлмаган.
Нима бўлган тақдирда ҳам бир нарса маълум – "Манчестер Сити" футболчилари майдонда бенуқсон ҳаракат қила олади. Биз эса Гвардиола яратган кучли механизмнинг асослари мустаҳкам эканини биламиз. У қўйган стандартларга эса тенглашиш осон эмас.

 

Марк Ирвин, "the Sun" нашри корреспонденти 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 09:09, 29.04.2023. Ўқилди: 3950 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.