Кристиан Пануччи пойтахти Генуя бўлган Лигурия маъмурий ҳудудидаги Савона шаҳрида туғилган. У маҳаллий “Велоче 1910” клубининг болалар жамоасида футбол ўйнай бошлади ва 17 ёшида Генуя академиясини тугатди.
"Женоа"
1991-1993 йиллар
1991-1992 йилги мавсумда Пануччи "Женоа" сафида А серияда дебют қилди. Тўғри, фудболчи ўша мавсумда битта учрашув ўтказди, аммо кейинги йилдан у асосий ҳимоячига айланди (33 ўйин, 4 гол) ва жамоага элитада қолиш учун қийин курашда ёрдам берди.
Пануччининг асосий позицияси - чап қанот ҳимояси, аммо жисмоний ҳолати туфайли у тез-тез ҳимояни ҳар қандай жойида кўриниш берди ва умуман, ҳимоянинг исталган жойида ўйнаш унга муаммо туғдирмади.
"Милан"
1993-1997 йиллар
Табиийки, бундай футболчи “Женоа”да узоқ қолмасди ва Пануччи ўша пайтдаги дунёнинг энг яхши клуби “Милан”нинг таклифини қабул қилди. Бу ерда ҳимояда ажойиб тўртлик ўйнарди - Франко Бареси, Мауро Тассотти, Пауло Малдини, Алессандро Костакурта (кўплаб мутахассислар уларни футбол тарихидаги энг яхши ҳимоя чизиғи деб билишади).
Кристиан бу сафар ҳам жамоа танлашда адашмади, биринчи мавсумда 32 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди. Айнан ўша мавсум "россонери" Италия чемпионлигини қўлга киритди ва 34 учрашувда 15 та гол ўтказиб юборди! “Милан” чемпионликдан ташқари Чемпионлар лигасида ҳам ғолиб чиқди.
"Барселона"га қарши финалда асосий марказий ҳимоячилар Бареси ва Костакуртани ўйнай олмади. Фабио Капелло номинал қанот ҳимоячиси Малдинини марказга қўйди, Тассотти ва Пануччи қанотларга жойлаштирилди. Тажрибавий ҳимоя "Барса"нинг даҳшатли ҳужумига деярли имконият бермади.
Кейинги икки ярим йил давомида Пануччи "Милан"нинг асосий ўйинчиларидан бири бўлишда давом этди. У клуб сафида жами 135 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урган.
"Реал Мадрид”
1997-1999 йиллар
1997 йилнинг январида Кристиан Пануччи "Реал" билан шартнома имзолади. Олти ой олдин Мадрид клубини Фабио Капелло бошқарган, унга зудлик билан қанот ҳимоячиси керак эди ва Дон Фабио Понуччидан яхшироқ номзод топа олмади. Қолаверса, "Реал Мадрид" ҳимоясининг чап қанотини Роберто Карлос мустаҳкам эгаллаб олган эди, шу боис Пануччи ўнг қанот ҳимоячисида ўйнашга мажбур бўлди.
Италиялик футболчи мавсум охиригача 21 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва “қироллик клуби”нинг чемпионликни қўлга киритишига ёрдам берди. Шундан сўнг Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликлари кечирилмаган Фабио Капелло Мадридни тарк этди. Бироқ Пануччининг мавқеи ўзгармади, 1998 йилда у жамоа билан Европанинг асосий турнирида ғалабани нишонлади.
Аслини олганда, Мадриддаги Пануччига ҳамма нарса мос эди - дунёнинг энг яхши клубларидан бирининг марказидаги доимий жой, совринлар учун кураш, жамоа ичидаги нормал муносабатлар. Бироқ, у ватанига қайтишга қарор қилди.
"Интер"
1999-2001 йиллар
Ҳимоячининг трансфери учун "Интер" 9,3 миллион евро тўлаган, ўша пайтда бу ролдаги футболчи учун бу жуда муносиб сумма эди ("РеалМадрид" учун Пануччи трансфери икки баравар арзонроқ).
Аввалига ҳамма нарса яхши кетаётган эди. 1999-2000 йилги мавсумда Пануччи "Интер" сафида 31 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган. Бироқ кейинчалик у жамоа бош мураббийи Марчело Липпи билан жанжаллашиб қолди ва “Челси”га ижарага юборилди. Англияда Кристиан “кўклар” сафида бор-йўғи 8 та ўйинда майдонга тушди.
"Монако"
2001-2002
Пануччи 2000-2001 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини "Монако"да ижара асосида ўтказган, шундан сўнг монегасклар унинг трансферини "Интер"дан сотиб олишган. Бироқ 2001 йилнинг июлида жамоани бошқарган Диде Дешам Пануччи учун таркибдан жой топа олмади ва италиялик футболчи деярли бутун мавсумни захирада ўтказди.
"Рома"
2002-2009 йиллар
Икки йил ўйин амалиётисиз, албатта, футболчининг обрўсига таъсир қилди. Қолаверса, Пануччи 29 ёшда эди ва катта клублар ҳимоячи билан шартнома имзолашга шошилишмади.
Капелло Пануччи билан шартнома имзолашни талаб қилди ва у футболчига ишонч билдирди. Олдинги формасини тезда тиклаб олган Кристиан аввалги даражасига чиқди ва жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айланди. "Рома" таркибида Пануччи икки марта Италия кубогини ютади (гарчи бу Капелло кетганидан кейин бўлган бўлса ҳам).
2007 йилги финал айниқса эсда қоларли бўлди. Кейин биринчи ўйинда "Рома" "Интер"ни 6:2 ҳисобида мағлуб этди ва Пануччи дубл қайд этди. Жавоб ўйинида “бўрилар” 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди, аммо кубокни қўлга киритди.
Умуман олганда, Кристиан Пануччи "Рома" сафида 8 мавсум ўйнади, 312 ўйин ўтказди ва 32 гол урди. 2008-2009 йилги мавсум якунида 36 ёшли футболчи билан шартнома узайтирилмаган.
"Парма"
2009-2010 йиллар
Пануччи эркин агент сифатида "Парма" билан шартнома имзолади. 2010 йилнинг февралигача у 20 та ўйин ўтказди (1 та гол), шундан сўнг томонлар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишди. Расмий пресс-релизда футболчи шахсий сабабларга кўра бундай қарорга келганини айтди.
Италия терма жамоаси
1994-2008 йиллар
Италия терма жамоасида Кристиан Пануччи 1994 йилнинг кузида дебют қилган. Ажабланарлиси, бу ҳақиқат: саралаш ўйинларида мунтазам ўйнаб, у миллий терма жамоанинг 1996 ва 2000 йилги Европа чемпионатлари ва 1998 йилги жаҳон чемпионатига қайдномасидан ташқарида қолди. Пануччи ё йирик турнирлар арафасида жароҳат олди, ёки у энг сўнгги лаҳзада танловдан четда қолди, чунки Италияда ҳеч қачон юқори даражадаги ҳимоячилар танқислиги кузатилмаган.
2002 йилги Жаҳон чемпионати ва 2004 йилги Евро-2004 мусобақаларида Пануччи ушбу турнирлардаги барча ўйинларни ўтказиб, Адзурра Скуадранинг асосий ўйинчиси бўлган, аммо иккаласи ҳам жамоа учун муваффақияциз якунланган. Кейин Италия терма жамоасини Марчело Липпи бошқарди ва Пануччи учун терма жамоага йўл ёпилди. Шундай қилиб, у Германияда италияликлар ғалаба қозонган жаҳон чемпионатини ўтказиб юборди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).